Матбуот баёноти

Ғазо болаларига қарши олиб борилаётган қирғин ва очликка маҳкум этиш жинояти геноцид учун масъул шахсларнинг режалари билан эмас, балки фақат мусулмон армияларини ҳаракатга келтириш билангина барҳам топади

Матбуот баёноти

Ғазо болаларига қарши олиб борилаётган қирғин ва очликка маҳкум этиш жинояти геноцид учун масъул шахсларнинг режалари билан эмас, балки фақат мусулмон армияларини ҳаракатга келтириш билангина барҳам топади

Сўнгги икки йил мобайнида Ғазо аҳли қотил яҳудий вужуди томонидан олиб борилган узлуксиз бомбардимон, ваҳший қамал ҳамда жиноятларнинг энг жирканч турларига дуч келди. Бу тажовузлардан асосий жабр кўрганлар аёллар ва болалар бўлди. Натижада 65 мингдан зиёд инсон шаҳид бўлди, уларнинг 20 мингдан ортиғини болалар ташкил этмоқда. Бу кунига ўртача 30 нафар боланинг ҳалок бўлиши демакдир. Болалар кўчаларда яҳудий снайперлари ва дронлари ёрдамида қасддан ўлдирилди. Ҳатто озуқа излаб борилган ва оч-наҳорлар учун «ўлим тузоғи»га айланган ёрдам марказларида ҳам нишонга олинди. «Болаларни асранг» ташкилоти маълумотларига кўра, Ғазода инсонпарварлик ёрдамини тақсимлаш нуқталарига қилинган ҳалокатли ҳужумларнинг ярмидан кўпида болалар нобуд бўлган ёки яраланган. Бу ҳужумлар «Ғазо инсонпарварлик фонди» ўз фаолиятини бошлаганидан сўнгги тўрт ҳафта ичида амалга оширилган. Яҳудий қўшинларининг узлуксиз ҳужумлари натижасида 21 мингдан ортиқ бола ногирон бўлиб қолди, бу билан Ғазо бутун дунё бўйича аъзолари кесилган болалар сони энг юқори бўлган ҳудудга айланди. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, Ғазода озуқа етишмовчилиги инқирози ҳалокатли даражаларга етди. Йил бошидан бери ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекувчи болалар сони 500 фоизга ошган. Ҳозирда беш ёшга тўлмаган 320 мингдан зиёд бола ўткир тўйиб овқатланмаслик хавфи остида қолмоқда. Улардан 150 дан ортиғи очлик сабабли ҳаётдан кўз юмди.

Устига-устак, яҳудий вужуди амалга ошираётган геноцидни молиялаштириш ва қурол етказиб бериш орқали унга шерик бўлган мустамлакачи Ғарб давлатлари бугун ўзларини гўё «тинчлик яратувчилари» қилиб кўрсатиб, Ғазо келажагига оид режаларини тақдим этмоқдалар. Улар фаластинликларга ўз юртларини қандай бошқаришни ўргатмоқчи бўлишяпти, гўё бу юрт уларникидек! Аллоҳ Субҳанаҳу бундай демоқда:

وَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ قَالُوٓاْ إِنَّمَا نَحۡنُ مُصۡلِحُونَ + أَلَآ إِنَّهُمۡ هُمُ ٱلۡمُفۡسِدُونَ وَلَٰكِن لَّا يَشۡعُرُونَ

«Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар» [Бақара: 11-12]

Трампнинг Ғазода босқинчиликнинг янги шаклини барпо этиш ва уни АҚШ назоратига топширишга қаратилган режаси бўладими, ёки Британия, Франция ва бошқа Ғарб давлатлари томонидан икки давлатли ечим доирасида ҳеч қандай маънога эга бўлмаган сохта «Фаластин давлати»ни тан олиш режаси бўладими, ҳеч фарқсиз, уларнинг барчаси аслида фақат яҳудий вужудини сақлаб қолиш ва уни муҳофаза қилиш учун унга ҳаёт йўли очиб беришга қаратилган. Бу режалар фаластинликларга сариқ чақалик яхшилик келтирмайди. Яҳудий вужудини тузган, уни қўллаб-қувватлаган ва унинг жиноятларига ҳимоя тўсиғи бўлган кимсалардан қандай яхшилик кутиш мумкин?! Уларнинг режалари ёлғон тасалли ва сохта хотиржамликдан бошқа нима бериши мумкин?! Охир оқибат яна қон тўкилишни давом эттиришади! Бундан ташқари, яҳудий вужуди фаластинликларни қирғин қилиш урушини тўхтатмаслиги аён, чунки у ўзининг «Катта Исроил» деб аталган сўнгги мақсадига етиб бормоқчи. Шунинг учун, бу геноцид ва узлуксиз фалокат Фаластиннинг ҳар бир қарич еридан босқинчи вужуд тўлиқ тор-мор этилмагунча тўхтамайди. Бу эса фақатгина Аллоҳ таоло томонидан мусулмонларни ҳимоя қилиш ва бизнинг ерларимизни озод қилиш вазифаси юклатилган мусулмон армияларини ҳаракатга келтириш орқали амалга ошади.

Шунинг учун, биз мусулмон армияларидаги ўғлонларимиздан сўраймиз: Нимани кутяпсиз? Ахир, Роббингизнинг Ислом Умматини мудофаа қилиш ва бу саратон ўсимтасини илдизидан қўпориб ташлаш ҳақидаги буйруғига нега итоат қилмаяпсиз?! Мусулмонларни, Ақсо масжидини ва муборак заминни озод этишга эътибор бермаётганингиз учун Роббингизга қандай узр келтира оласиз?! Яҳудий вужудига қарши жанг қилиб, ушбу Исро ва Меърож заминини озод этмоқ сизларга вожибдир. Шунинг учун, Трампнинг хиёнаткор режасини олқишлаётган ва биринчи линияда туриб босқинчини ҳимоя қилаётган бу хоин ҳукмдорларни ағдаринг; уларнинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этинг. Чунки ёлғиз Халифаликкина Умматингизга қарши содир этилаётган геноцидга тоабад чек қўйилишига кафилдир. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button