Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Хартумда сиёсий мурожаат тадбири ўтказди

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Хартумда сиёсий мурожаат тадбири ўтказди

2025 йил 4 октябр куни эрталаб Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Хартум шаҳрининг «Духайноти Авомира» бозорида Дарфурни ажратиш орқали Суданни парчалаш режасини барбод этишга қаратилган Ҳизб кампанияси доирасида сиёсий маъруза тадбири ўтказди.

Тадбирда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси шайх Абдулфаттоҳ Аҳмад нутқ сўзлаб, Ислом Умматининг бирлиги ва Ислом давлатининг яхлитлиги ҳақидаги оят ва ҳадисларни келтирди. Умматнинг таянчини бузмоқчи бўлган, жамоатини бўлаётган ва бирлигини парчалаётган кимсаларни Ислом қатл қилишга буюрганини таъкидлади. Қачон кофир душман Умматнинг бирлиги ва давлатига қарши тил бириктирса, мусулмонлар бу масалани тақдирий масалага айлантиришлари ҳамда бунинг олдини олиш учун зарур амалий чораларни қабул қилишлари лозим, деди.

Шайх сўзини давом эттириб, биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари Уммат олдидаги жавобгарлигимиздан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда АҚШнинг – худди илгари Судан жанубини ажратиб юборгани каби – Дарфурни Судандан ажратиб ташлашга қаратилган хавфли режасини ошкор қилмоқдамиз, деди.

Шайх Аҳмад бу хавфли режани очиқ фош қилди ва Судан аҳлини қатъий равишда унга қарши туришга чақирди ҳамда бунга уларнинг қодир эканликларини, агар бунга ҳаракат қилмасалар, Дарфур ҳам Жануб каби бўлиниб кетишини таъкидлади. Сўнг куч-қудрат аҳлидаги холис инсонларни юрт яхлитлигини сақлаб қолишга чақирди ва бу ҳақда Аллоҳ улардан албатта сўрашидан огоҳлантирди. Бутун Судан аҳлини Ҳизб ут-Таҳрир билан қўлни қўлга бериб, биргаликда рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилди. Фақат Халифаликкина Америка ва кофир Ғарбнинг Уммат масалаларини ўйин қилиб олган қўлларини кесиб ташлашини таъкидлади.

Йиғилганлар шайхнинг сўзларини таҳлил ва такбирлар билан қўллаб, ечим Халифалик эканини такрор-такрор таъкидладилар. Ҳозир бўлганлардан бири: «Бу амал шариатнинг талаби, одамлар унинг атрофида бирлашишлари вожиб», деди.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button