Ливан президенти Трампнинг режасини тезда маъқуллашга чақирди ҳолбуки у Ғазони йўқотишга олиб келадиган режадир!

Матбуот баёноти
Ливан президенти Трампнинг режасини тезда маъқуллашга чақирди ҳолбуки у Ғазони йўқотишга олиб келадиган режадир!
Эй Ливан ва Фаластин аҳли, эй Ислом Уммати! Ливан президенти Ғазодаги урушни тўхтатиш бўйича Трамп режасини дарҳол маъқуллашга чақирди. Ваҳоланки, мазкур режа мужоҳидларни таслим этиш ва яҳудий тутқунларни озод қилиш каби яҳудий вужудининг қурол кучи билан амалга ошира олмаган манфаатларини рўёбга чиқаришга қаратилган режадир. Трамп эса буни жинояткор вужуднинг манфаатлари йўлида маккорлик билан амалга оширмоқчи.
Шу нарса аён бўлдики, Ғазо ва бутун Фаластинда жирканч жиноятлар содир этаётган яҳудий вужудининг асосий ҳомийси Трамп нафақат Ғазони йўқ қилишга олиб борувчи ечимни таклиф қилмоқда, балки уни айрим мусулмон юртлари ҳукмдорларига мажбуран юкламоқда. Улар эса бу найрангни дарҳол қўллаб-қувватлашга шошилдилар. Гўёки, ўн минглаб шаҳидларнинг қони, юз минглаб ярадор ва қочқинлар, Ғазонинг вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқлари, шифохоналари, мактаблари, ҳатто масжидлари, буларнинг бирортаси ҳам Оқ уйнинг буйруқлари олдида ҳеч қандай қадрга эга эмасдек. Гўё жиноятчи қотилнинг ортида турганлар энди ҳакам ролини ўйнамоқда.
Ҳақиқат шундаки, барча бандлари яҳудийлар иштирокида тайёрланган бу хоинлик режасини тезда қабул қилишга чақириш мустамлакачи Америка тизими олдида хорлик ва бўйсунишдан бошқа нарса эмас. Бу — Умматга мажбуран тиқиштирилаётган сиёсий нормаллашув йўлидаги навбатдаги қадамдир. Бу ҳам худди бундан олдинги хоинлик келишувлари — Кэмп-Дэвид, Осло ва Водий Араба кабидир.
Трамп қарори билан уруш тўхтатилса, бу Ғазо аҳлига нисбатан раҳм-шафқат эмас, балки яҳудий вужудининг яна куч тўплаб, қирғин машинасини қайта ишга тушириш имконини қўлга киритиши бўлади. Чунки шу вақтгача мужоҳидларнинг ракеталари бу вужуднинг бурнини ерга ишқаб, Ғазо қаҳрамонларининг иродасини синдира олмаган босқинчи армиянинг заифлигини фош этди. Шу билан бирга, Фаластин масаласига қайта жон бахш этди, уни яна исломий масала сифатида жонлантирди ва яҳудийларнинг нопоклигидан тозалаш йўлида яна бир қадам яқинлаштирди.
Эй Ливандаги аҳлимиз!
Афтидан, Ливан ҳокимияти босқинчининг найранглари, ҳар қандай келишувга вафо қилмаслиги ва маккорлигидан ҳеч қандай сабоқ олмаган кўринади. Яҳудийлар ҳали ҳам Ливан халқини бомбардимон қилиб, қирғин этишни давом эттирар экан, қандай қилиб Иордания қироли Трампнинг жинояткор режасини омма эътиборига тавсия этишга журъат қиляпти?! Ахир, яҳудийлар бу режанинг бирорта бандини ҳам амалга оширмайди, мусулмонларга қарши урушни тўхтатмайди, Трамп ҳам уларни ҳеч қандай қарорга мажбурламайди.
Шубҳасиз, бу давлат раҳбарлари фақат Ғарб элчихоналари буйруқларига бўйсунмоқда; ўз халқларининг қони тўкилаётганига ҳам, муқаддас даргоҳларининг қадр-қиммати топталаётганига ҳам эътибор бермаяпти. Бошқа исломий юртлар раҳбарлари каби, улар юрт ва халқнинг очиқ зарарига бўлса ҳам, душманларни дўст тутмоқда. Агар кечаги кунда улар душман билан Ғазони қамал қилишда тил бириктирган бўлса, бугун Трампнинг буйруқларини тезроқ бажаришга чақирмоқдалар. Бу ҳолат ҳақиқатан ҳайратланарли ва жиддий хавотир уйғотувчидир. Бундан ҳам ёмони шундаки, исломий юртлар халқлари бу ҳукмдорларни тахтларидан ағдариш ва ҳалокат жарлигига улоқтиришга қодир бўла олмаяпти.
Эй мусулмонлар!
Яҳудийлар урушини тўхтатадиган ягона куч сизларнинг армияларингиздир. Агар улар динга ёрдам бериб, ерни озод қилиш ва номусни ҳимоя қилиш мақсадида сафарбар этилса, уруш албатта тўхтайди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорлари ҳам, Трамп ва унинг тарафдорлари ҳам, шунингдек бошқа жинояткор ҳукмдорлар ҳам бу урушни ҳеч қачон тўхтатолмайди.
Бугунги асосий вазифа малай режимларни ағдариш, мустамлакачи кофир Ғарб томонидан мусулмон юртлар ўртасига тортиб қўйилган сунъий чегараларни йўқ қилиш ҳамда армияларни Фаластинни тўлиқ озод этиш учун ҳаракатга келтиришни қатъий талаб қилишдир. Босқинчиликни турли ноқис ечимлар билан «таъмирлаш»га ёки шаҳидлар қони ҳисобига душманлар столлари атрофида «тинчлик» деб номланган келишувлар тузишга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Эй мусулмонлар!
Энди Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун жиддий ҳаракат қилиш вақти келди. Фақат Халифаликкина сизни бирлаштиради, муборак заминни озод этади ва мусулмон юртларимиздан Америка ва Ғарбнинг нуфузини бутунлай йўқ қилади.
وَقَٰتِلُوهُمۡ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتۡنَةٞ وَيَكُونَ ٱلدِّينُ كُلُّهُۥ لِلَّهِ
«То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар уларга қарши жанг қилинглар!» [Анфол 39]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими




