Фаластин давлатини тан олиш яҳудий вужуди томонидан Фаластин ҳудудининг 78 фоизини босиб олинишини қонуний деб тан олиш демакдир

Матбуот баёноти
Фаластин давлатини тан олиш яҳудий вужуди томонидан Фаластин ҳудудининг 78 фоизини босиб олинишини қонуний деб тан олиш демакдир
Британия, Канада, Австралия ва Португалия «Фаластин давлати» деб аталадиган тузумни тан олди. Уларнинг ортидан, 2025 йил 22-30 сентябр кунлари бўлиб ўтган, Франция ва Саудия раислик қилган БМТ бош ассамблеясининг олий даражадаги халқаро анжуманида яна бир қатор давлатлар ҳам тан олишди. Бу тан олиш мусулмонларнинг рувайбиза ҳукмдорлари томонидан, шунингдек, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва Араб Давлатлари Лигаси томонидан ҳам қабул қилинди. Ажабланарлиси шуки, у Фаластин ташкилотлари томонидан ҳам қабул қилиниб, олқишланди ва ўзларининг собитқадамлиги меваси сифатида баҳоланди. Гўёки Фаластин озод қилинган ва яҳудий вужуди бутунлай йўқ қилингандек!
Эй мусулмонлар!
Сиёсий онгнинг энг муҳим талабларидан бири, ҳар қандай нарса ва амал ҳақида ҳукм чиқаришда Ислом ақидасига таяниш шарт. Мусулмон киши учун Ислом ақидасидан узоқ ҳолда ҳеч бир нарса ёки амал ҳақида ҳукм чиқариш ножоиз. Асосий нуқта: мусулмон доим эсда тутсинки, икки давлатли ечим яҳудий вужудини тан олиш ва муқаддас заминда унга ҳақ бериш демакдир. Бу албатта шаръан ҳаром. Чунки бу замин улуғ саҳобалар ўз муқаддас қонлари билан суғорган ва улардан кейинги мужоҳидлар ҳам уни ҳимоя қилиш учун катта қурбонликлар берган тупроқдир. Бу тупроқда одамларнинг ҳар тарафдан зиёратга келадиган икки Ҳарамнинг учинчиси бор. Росулуллоҳ ﷺнинг Исро маскани ҳам шу ерда. Яъни Фаластин Исломга мансуб ердир ва мусулмон учун унинг бир қаричидан ҳам воз кечиш ҳалол эмас.
Эй мусулмонлар!
Наҳотки сиз куфрнинг боши бўлмиш Британиядан ва «Фаластин давлати» деб аталмиш нарсани тан олган бошқа куфр давлатларидан армия жўнатиб, Фаластинни озод қилишларини кутаётган бўлсангиз?! Ваҳоланки, Халифаликни йўқ қилган, Бальфур декларациясини эълон қилган, Фаластинни мандат остига олган, бутун дунёдан яҳудийларни ўша ерга кўчирилишига бош-қош бўлган ва у ерда яҳудийлар учун давлат барпо қилган мана шу Британия бўлади. Айнан шу Британия, исломий ўлкаларни бўлиб-пароканда қилиб, у ерларга малай ҳукмдорларни ўрнатди. Ҳукмдорларнинг биринчи вазифаси яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ва уни мустаҳкамлаш, иккинчи вазифаси мусулмон ерларини бўлинган ҳолатда сақлаб туришдан иборат эди. Фаластинни тан олган бошқа куфр давлатларига келсак, улар ушбу заминнинг 78 фоизини яҳудий давлат деб тан олмоқдалар. Уларнинг айримлари, ҳатто бу вужудни ҳаёт учун зарур воситалар, қуроллар ва ҳарбий техникалар билан таъминлаб келмоқдалар. Яҳудийлар шу восита, қурол, техника билан Ғазода ва Ғарбий соҳил ва бошқа юртларимизда мусулмонларни қирғин қилмоқда.
Сиз мусулмонлар яҳудий вужудидан Фаластиннинг бир қисмида кичик Фаластин давлатини барпо этишимизга рухсат беради, деб кутяпсизми? Фаластин давлатини тан олиш — бу, агар шундай қилинса, Исроилнинг Фаластиннинг тахминан 78 % ерини зўрлик билан эгаллаган ҳолатини қонунийлаштириш билан баробар бўлади. Агар икки давлатли ечим амалга оширилса, у кўп ҳолларда қуролсизлантирилган, заиф бир давлатчага айлантирилади — ҳозирги Фаластин маъмуриятига ўхшаб, аслида Исроил режими учун хавфсизлик ричаги сифатида хизмат қилади ёки Байден таъкидлаган мисоллардаги каби маҳаллий ўзини-ўзини бошқариш шаклида чекланган ҳокимиятга айлантирилади. Дунёда айрим давлатлар махсус армияга эга эмас эканлиги ҳам ҳақиқат. Сизлар ўз қурбонликларингиз ва собитқадамлигингизнинг оқибати шундай — яъни фақат Исроилнинг ҳарбий таҳдиди (найзаси) остида амал қиладиган бир бошқарув бўлиб қолишига розимисизлар?!
Бу саҳна ўйини 1988 йил 15 ноябр куни Жазоирда Ясир Арофат томонидан «Фаластин давлати» эълон қилинган саҳнани эслатмоқда. Ўшанда фақат қоғоз устига ёзилган давлат эълонининг хом меваси Осло музокаралари бўлди, натижада эса яҳудий найзалари остидаги заиф ҳокимият пайдо бўлди.
Эй мусулмонлар!
Биз сизларга доимо эслатиб келадиган ҳақиқатни унутманг. Фаластин масаласининг ягона тўғри ва шаръий ечими қуйидагича: мусулмонлар армиялари ҳаракатга ўтиб, Фаластинни тўлиқ озод қилишлари ва яҳудий вужудини бутунлай йўқ қилишидир.
Ҳизб ут-Таҳрир пешқадам, ўз аҳлини алдамайдиган жамоадир. Буюк Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик лойиҳасига эга бўлмиш ушбу жамоа сизни биргаликда фаолият юритиб, Халифаликни барпо этиш учун мусулмон армияларидан нусрат талаб қилишга чақирмоқда. Ана шунда сизга куч-иззат қайтиши ва барча масалаларингизга мазкур давлат ичида ечим топилиши кафолатланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими




