Қирғизистонда Хитойнинг таъсири кучайиб бормоқда

Қирғизистонда Хитойнинг таъсири кучайиб бормоқда
Қирғизистон кундан-кунга Хитойнинг босқинчилик сиёсати таъсирига тушиб боряпти. Икки мамлакат ўртасидаги бир қатор келишувлар ва йирик лойиҳалар шундан дарак бермоқда. 21 октабр куни президент ҳузуридаги миллий сармоя агентлиги Иссиқкўлда “Sky City” шаҳрини қуриш бўйича Хитой компанияси билан меморандум имзоланганини маълум қилди. Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, шаҳар қурилишининг қиймати 20 миллиард долларга баҳоланган.
Президент Жапаров илгари шаҳар қурилишини лойиҳадаги ўзгаришлар ва экологик талаблар билан боғлаган эди.
Маълумки, “яшил иқтисодиёт” ва “яшил шаҳар” каби лойиҳалар капиталистларнинг манфаатларига хизмат қиладиган тузоқлардан биридир. Чунки бу лойиҳалар орқали йирик капиталистлар “сармоя киритиш” баҳонасида катта фойда кўради. Экологик лойиҳаларга бериладиган кредитлар, грантлар ва сармоялар одатда қатъий талаблар остида берилади. Аниқроғи, аввал кредит берган тарафнинг талаблари бажарилади. Хитойнинг ўзгарувчан сиёсати ҳисобга олинса, қуриладиган шаҳарда Хитой фуқаролари учун улуш ажратилиши аниқ. Бироқ, лойиҳани амалга оширишга сарфланган маблағлар қарз сифатида Қирғизистонга юкланади ва бу босим ўтказиш воситасига айланади. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг ҳозирги ташқи қарзининг асосий қисми Хитойга тегишлидир. Аниқроғи, мамлакатнинг ташқи қарзи 5,2 миллиард доллар бўлса, шундан қарийб 2 миллиард доллари Хитойга тегишли. Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли каби йирик лойиҳалардан сўнг бу миқдор яна бир неча баробарга ортиши кутилади.
Қолаверса, Хитой Қирғизистоннинг асосий савдо ҳамкори ҳисобланади. Қирғизистон ташқи савдосининг учдан бир қисмини (36,6%) Хитой билан амалга оширади. 2024 йилда Қирғизистоннинг Хитой билан савдо алоқалари 22,7 миллиард долларга етди. Бу аввалги йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир. Хитойнинг Қирғизистонга ётқизган сармоялари ҳажми ҳам ҳар йили ортиб бормоқда. 2024 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатга 747 миллион долларлик тўғридан-тўғри сармоялар кириб келган бўлса, шундан 30 фоизини, яъни 221,5 миллион долларини Хитой киритган. Шу билан бирга, Хитой компаниялари мамлакатнинг тоғ-кон саноатида 80 фоиздан ортиқ улушга эга. Хусусан, улар олтин ва қимматбаҳо металларни қазиб олишда фаол иштирок этишади. Бу компаниялар мамлакат минералларни руда шаклида экспорт қилади ва соф олтин ёки бошқа қимматбаҳо металларнинг миқдорини камайтириб кўрсатади. Мамлакатда Хитойнинг 300дан ортиқ корхонаси, шунингдек, 200га яқин Қирғизистон-Хитой қўшма корхоналари фаолият юритмоқда.
Хитойнинг Қирғизистонга суқулиб кириши фақат иқтисодий соҳа билан чекланиб қолган эмас. Сўнгги пайтларда туризм ва бизнес баҳонасида Қирғизистонга келиб, кўчмас мулк сотиб олаётган Хитой фуқаролари сони тез суръатда ортиб бормоқда. Қирғизистон ҳукуматининг бутпараст хитой фуқароларга визасиз режимни жорий қилиши уларнинг мамлакатда илдиз отишига йўл очмоқда.
Ҳатто Хитой фуқаролари билан боғлиқ кўплаб жиноий ишлар ҳам кўпайиб бормоқда. 24 октабр куни икки Хитой фуқароси билан жанжаллашиб қолган қирғиз аёлининг кўп қаватли бинодан пастга қулаши бунга яққол мисолдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода, балконга осилиб қолган аёлнинг пастга қулаганини кузатиб турган хитойликларни кўриш мумкин.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, минтақада Хитой таъсирининг ортиб бораётгани мусулмонлар учун хавфлидир. Баъзи инфратузилманинг яхшиланиши ва стратегик лойиҳаларнинг амалга оша бошланганига алданиб қолмаслигимиз керак. Чунки бу лойиҳалар бизнинг Хитойга қарамлигимизни янада оширади.
Барчамизга маълумки, ўнлаб йиллар давомида Шарқий Туркистондаги мусулмонларни таъқиб қилиш, ҳибсга олиш, қувғин қилиш, уларга диний ибодатларини тақиқлаб қўйиш коммунист Хитой ҳукуматининг одатий ишига айланган. Хитой ҳукумати бу билан кифояланмади, балки уйғур мусулмонларидан чўчқа гўшти ейишни, спиртли ичимликлар ичишни ва динларидан воз кечишни талаб қилди. Шунингдек, муслима опа-сингилларимизни нажас ханларга турмушга чиқишга мажбур қилиб келмоқда. Миллионлаб уйғур биродарларимиз ва опа-сингилларимизни махсус тайёрланган “қайта тарбиялаш” концлагерларига ташлади, юзлаб мусулмонларни дом-дараксиз йўқ қилди… Глобал куфр тизими ва халқаро ҳамжамият Хитойнинг бу қилмишларига кўз юмаётган бир пайтда, Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари сукут сақлаш билан розилик билдирмоқда. Шундай экан, Хитой Туркистондаги сиёсатини Марказий Осиёда, жумладан Қирғизистонда ҳам давом эттирмаслигига ким кафолат бера олади?!
Хитой тажовузидан халос бўлишнинг ҳақиқий ечимини Халқаро ташкилотлардан кутилмайди. Чунки халқаро ташкилотлар ушбу мустамлакачи давлатларнинг ҳукмронлигини таъминлаш учун тузилган. Масалан, БМТ Хитойнинг уйғурлар ва бошқа мусулмонларга қарши ваҳшийликларига қарши қандай чора кўрди? Ҳеч қандай чора кўрмади, чунки Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзосидир!
Хитойдан қутилиш учун Америкага таяниш ҳам қатъий ечим бўла олмайди. Чунки у ҳам худди Хитой каби мустамлакачи давлатдир. Унинг Афғонистон, Ироқ ва Ғазодаги қирғинларини ҳеч ким унутгани йўқ.
Россияга таяниш ҳам қатъий ечим эмас. Чунки у ҳам Марказий Осиёнинг собиқ мустамлакачисидир. Бундан ташқари, у Хитой қаршисида заифлашиб, минтақани унга бўшатиб бермоқда.
Хитой тажовузидан қутулишнинг бирдан-бир йўли Исломдадир! Фақат Ислом минтақа мусулмонларини битта қалқон остида бирлаштириб, худди Мадинада тикланган Ислом Давлати Форс империяси ва Византия ерларини фатҳ қилгани каби, бугунги кундаги мустамлакачи кучларнинг таъсирини ҳам йўқ қилади. Исломнинг мақсади бугунги мустамлакачи кучлар каби халқларни қул қилиш эмас, аксинча уларни жаҳолат зулматидан Иймон нурига, золимларнинг зулмидан Ислом адолатига олиб чиқишдир. Демак, мусулмонларнинг масаласи уларининг ҳимоя қалқони бўлмиш Ислом Давлатини барпо этиш билангина ҳал бўлади. Дунёдаги бир ярим миллиард мусулмонни бирлаштирадиган бу давлат империалист кучларнинг зулмини йўқ қилиб, дунёга ҳақиқат ва адолатни ёяди.
Мумтоз Мавароуннаҳрий




