Қачон кофир Ғарб ва унинг мустамлакачилик ташкилотларининг ҳаётимизга аралашувига чек қўйиб, ҳисоб-китоб қилувчи ягона Зотга юзланамиз?!

Матбуот баёноти
Қачон кофир Ғарб ва унинг мустамлакачилик ташкилотларининг ҳаётимизга аралашувига чек қўйиб, ҳисоб-китоб қилувчи ягона Зотга юзланамиз?!
2025 йил 5 октябр куни «Sudan Tribune» веб-сайтининг хабарига кўра, Порт-Судан шаҳрида Судандаги партиялар Франциянинг «Promediation» ташкилоти ҳомийлигида семинар ташкил этди. Демократик блок матбуот котиби Муҳаммад Закариянинг маълум қилишича, мазкур семинарда «суданликлар ўртасидаги музокараларни қандай ўтказиш, унинг иштирокчилари, ўтказилиш жойи, воситачиларнинг роли ҳамда молиялаштириш масалалари» муҳокама қилинмоқда. Унинг сўзларига кўра, мазкур семинардан сўнг қатор босқичлар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, улар орқали юртда имкони борича кўпроқ сиёсий кучлар ўртасида келишувга эришиш, барқарорликни таъминлаш, тўқнашув ва салбий қарама-қаршиликлардан воз кечиш мақсад қилинган.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари бу хусусда қуйидагиларни таъкидлаймиз:
Биринчи: Ислом ҳаёт муаммолари ечимлари қандай манбадан олиниши лозимлиги масаласини кескин ҳал қилиб, суверенитет (қонун ишлаб чиқиш ҳуқуқи)ни фақат шариатга хослаган. Шу боис, мусулмон киши ҳаётдаги бирор муаммонинг ечимини шариатдан бошқа манбадан олиши мутлақо мумкин эмас. Аксинча, Ислом буни иймоннинг ажралмас бир қисми деб белгилаган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]
деган. Шунинг учун ҳаёт муаммоларига ечим беришда ягона манба — ҳокимият курсисини қўлга киритиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётган сиёсатчиларнинг ҳавойи истаклари эмас, балки фақат Ислом ҳисобланади.
Иккинчи: Ислом мусулмонларга ҳар қандай масалада низо юзага келганида уни Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатига қайтаришни вожиб қилди. Бундай ҳолларда мустамлакачилик давлатларига ёки уларнинг жиноий ташкилотларига мурожаат қилиш мутлақо ман этилган. Чунки ҳар қандай муаммонинг ечимини Исломга ҳавола қилмоқ иймоннинг ўзгармас асосларидан биридир. Аллоҳ Таоло айтади:
فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا
«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» [Нисо 59]
Учинчи: Франция, Америка, Британия ва Россия каби кофир ва Исломга душман мустамлакачи давлатларига қарам бўлиш ҳамда «Promediation», АҚШ Тинчлик институти, «Chatham House» ва шу каби жиноий ташкилотларнинг аралашувларига ишониш сиёсий худкушлик ва Умматга очиқ хиёнатдир. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай демоқда:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ
«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик» [Оли Имрон 118]
Тўртинчи: Ислом шариати хорижий давлатлар ва уларнинг ташкилотлари билан муносабат ўрнатишни фақат давлатга хос қилди. Бирор шахс ёки гуруҳнинг бирор хорижий давлат ёки хорижий ташкилот билан ҳар қандай турда алоқа ўрнатишига мутлақо рухсат бермади. Чунки бунда давлатнинг мавжудлиги ва Умматнинг яхлитлиги учун улкан таҳдид бор.
Бешинчи: Ислом ҳаётдаги барча муаммолар учун етарли ва мукаммал аҳкомларга ҳамда ечимларга бой диндир. Чунки Исломда сиёсат одамларнинг ишларини ички ва ташқи жиҳатдан ғамхўрлик билан бошқаришдир. Бу вазифани эса бевосита амалий равишда давлат бажаради. Сиёсат энг улуғ ва шарафли ишлардан бири бўлиб, у пайғамбарларнинг амалидир. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:
«كَانَتْ بَنُو إسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ، كُلَّما هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وإنَّه لا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ»، قالوا: فَما تَأْمُرُنَا؟ قالَ: «فُوا ببَيْعَةِ الأوَّلِ، فَالأوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ، فإنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, унинг ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар бўлмайди, халифалар бўлади ва улар(нинг сони) кўпайиб кетади. Шунда саҳобалар бизга нимани буюрасиз? – деб сўрашди. У зот шундай дедилар: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳаққини адо этинглар. Зеро, Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».
Хулоса: Бугунги кунда Уммат Ислом тузумига, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликка жуда-жуда муҳтож. Чунки айнан Халифалик динни барпо қилади, шариатни тўлиқ татбиқ этади, мустамлакачи кофир Ғарбнинг нуфузини юртларимиздан бутунлай йўқ қилади, Ғарбнинг элчихоналари ва ташкилотлари билан махфий алоқа ўрнатган гумонли шахсларни қувғин қилади ҳамда ҳаётни қиёмат кунининг подшоҳи Аллоҳнинг бошқарувига тўлиқ топширди.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи




