Матбуот баёноти

Исломни яхши кўрувчи Бангладеш халқи Ғарб секуляризми ва сохта демократиясига асосланган июл шартномасини рад этиб, ўзининг пок исломий ақидасига асосланган Мадина шартномасини талаб қилмоқда

Матбуот баёноти

Исломни яхши кўрувчи Бангладеш халқи Ғарб секуляризми ва сохта демократиясига асосланган июл шартномасини рад этиб, ўзининг пок исломий ақидасига асосланган Мадина шартномасини талаб қилмоқда

Ҳокимиятга келишни кўзлаётган элита вакиллари 2025 йил 17 октябр куни «Июл шартномаси»ни имзоладилар. (Бу шартнома – айниқса Америка ва Британия каби Ғарб мустамлакачиларининг ёлғон секуляр-демократик тузуми ва эътиқодлари асосида тайёрланган сиёсий ечимдир). Шу билан улар Ислом ва мусулмонларга хиёнат қилишини, Ғарбга эса садоқатли эканини яна бир бор намоён этдилар. Аслида, инсон ақлининг маҳсули бўлган секуляр-капиталистик тузум бутун дунёда муваффақиятсизликка учрагани ойдек равшан. Бу золим тузум ҳукмдорлар табақаси, бир ховуч капиталист ва Ғарб мустамлакачилари манфаатини ҳимоя қилган ҳолда, халқ оммасини эксплуатация қилмоқда. Биз кўплаб мамлакатларда Z авлоди капиталистик ҳукмдорлар табақасига қарши қўзғолон кўтариб, ҳукмдорларни бирин-кетин ағдариб ташлаётганига гувоҳ бўляпмиз.

2024 йил июл қўзғолонидан сўнг, ҳокимиятпараст сиёсий доиралар халқнинг шариат асосида бошқаришга оид талабларини ҳам, қалбларидаги исломий ҳис-туйғулари ва эътиқодини ҳам инобатга олмади. Аксинча, ўзлари халқдан узилиб, халқни америкаликлар етакчилиги остида мажбуран «Июл шартномаси»ни имзолашга мажбурлашди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

أَفَحُكۡمَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ يَبۡغُونَۚ وَمَنۡ أَحۡسَنُ مِنَ ٱللَّهِ حُكۡمٗا لِّقَوۡمٖ يُوقِنُونَ

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» [Моида 50]

Одамлар аҳволини яхшилашдан йироқ бўлган бундай сиёсий келишувлар амалда фақат золим тузумни сақлаб қолишга хизмат қиляпти. Шунинг учун халқ бу сохта демократик ўйинларга ишонмай қўйди ва уларни мутлақо кераксиз деб баҳоламоқда.

Эй инсонлар!

Сиз албатта, тоғут ҳукмдорларни ағдаришга қаратилган Араб баҳорининг илк тўлқини қандай бошланганига гувоҳ бўлгансиз. Аммо Ғарб етакчилигидаги янги сиёсий келишувлар ва «давлат ислоҳотлари» ниқоби остида, амалда муваффақиятсиз секуляр капиталистик тузум ўз ўрнида сақланиб қолди. Натижада эса халқларнинг азоб-уқубати енгиллашмади, балки Ғарбнинг улар устидан ҳукмронлиги янада мустаҳкамланди. Бангладешда ҳам Америка ва Британия ўз малайлари орқали сиёсат, иқтисодиёт ва армия устидан тўлиқ назорат ўрнатишга уринаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шундай экан, агар бу шартнома ҳатто ўзлари тайинлаган малай сиёсий тоифаларни ҳам бир фикрга келтира олмаётган бўлса, у қандай қилиб халқни бирлаштира олиши мумкин?!

Эй инсонлар!

Шуни яхши билиб қўйингки, Мадина келишуви Ислом ақидаси асосида тузилган бўлиб, айнан ўша заминда Ислом давлатига мустаҳкам пойдевор бўлган. Бу тузум соясида халқ – дини ёки миллатидан қатъи назар – тинчлик ва фаровонлик ила ҳаёт кечирган. Кейинчалик Халифалик ушбу одил бошқарувни дунёнинг турли минтақаларига тарқатди. Аммо Ғарбнинг «демократия» деб аталаётган тузуми қисқа фурсат ичида бутун дунёда зўравонлик, уруш ва зулмни тарқатиш билан ном чиқарди. Шунинг учун ҳам, қадр-қимматимиз ва Умматимизнинг буюклигини тиклаш учун Мадина келишувига асосланган ҳақиқий сиёсий ечимни талаб қилишимиз, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлида барча саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз лозим.

Эй армия сафларида хизмат қилаётган холис зобитлар!

Мамлакат сиёсий бурилиш остонасида турган айни паллада, сизларга иккинчи Ақаба байъатини эслатмоқчимиз. Ана шундай тарихий лаҳзаларда, куч ва салоҳият эгалари Саъд ибн Муоз раҳбарлигида Росулуллоҳ ﷺга Ислом давлатини барпо этишда нусрат бериш учун байъат қилган эдилар. У зотнинг бу саъй-ҳаракатлари дунёвий ҳокимиятга эришиш учун эмас, балки Ислом давлатини барпо этиш мақсадида амалга оширилган эди. Ибн Исҳоқ ривоят қилган: Ансорлар иккинчи Ақаба байъатида Росулуллоҳ ﷺга байъат бериш учун тўпланган вақтда, улардан бири бўлган Аббос ибн Убода ибн Назла шундай деди: «Эй Хазраж қабиласи кишилари! Сиз бу зотга ниманинг ивазига байъат қилаётганингизни яхши тушуниб олинглар! Сиз ул зотга қизил танли ва қора танли кишиларга қарши жанг қилишга байъат беряпсизлар. Агар мол-мулкингиз талафот етган, обрўли кишиларингиз ҳалок бўлган пайтда, у зотни ёлғиз қолдиришни ўйлаётган бўлсангиз, у ҳолда ҳозироқ бу ишдан қайтинглар! Аллоҳга қасамки, бундай иш дунёда ҳам, охиратда ҳам шармандаликдир! Сизлар унга барча тоифалардан бўлган одамларга қарши кураш олиб бориш учун байъат бермоқдасиз. Агар сизлар мол-мулкларимизни йўқотишга, обрўли ва зиёли кишиларимизни қурбон қилишга тайёр ҳолда, Росулуллоҳ ﷺ даъват қилган ҳаққа сидқидилдан содиқ қолишга азму қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда у зотга байъат қилинглар! Аллоҳга қасамки, бу – дунё ва охиратда эришиладиган энг улуғ яхшиликдир. Шунда улар: «Биз айни шу шартлар билан ул зотни қабул қиламиз», дедилар. Сўнгра Росулуллоҳ ﷺдан: «Ё Росулуллоҳ, агар ушбу байъатга содиқ қолсак, биз учун мукофот нима бўлади?» деб сўрадилар. Росулуллоҳ ﷺ: «Жаннат бўлади», деб жавоб бердилар. Шу боис, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир сафига қўшилинг. Америка, Британия ва Ҳиндистондан қўрқмасдан, Ҳизбга нусрат беринг. Биз қатъий ишонч ила айтамизки, Ислом Умматининг барча табақалари Халифаликнинг қайта тикланишини интиқлик билан кутмоқда. Энг муҳими, агар ташқи кучлар манфаатига хизмат қилаётган малай режимлар ўртасидаги сунъий бирдамлик парчаланса, унда юртимиз ишларига мустамлакачи давлатларнинг аралашуви учун ҳеч қандай йўл қолмайди.

وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди» [Нур 55]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button