Қобисдаги экологик ва гуманитар фожиа: келажак авлодлар учун оғир оқибат

Матбуот баёноти
Қобисдаги экологик ва гуманитар фожиа: келажак авлодлар учун оғир оқибат
Қобис шаҳри ҳозир улкан экологик фалокат гирдобида қолган. Кимё-саноат мажмуасидан тарқалаётган заҳарли чиқиндилар туфайли вужудга келган экологик кризис оқибатида шаҳар аҳолиси аста-секин заҳарланиб, ҳаётлари секин-аста ҳалокат сари етакланмоқда. Одамлар ўз ҳаётини издан чиқарган бу фожиани бартараф этадиган масъул раҳбарни умид билан кутар экан, уларнинг олдига раҳбар эмас, балки хавфсизлик кучлари колоннаси етиб келди. Улар болалар, аёллар ва кексалар иштирокидаги тинч намойишларни куч билан тарқатиб, намойишчиларнинг талабларига кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб қайтарди.
Жума кечаси полиция томонидан 70 нафардан зиёд намойишчи қўлга олинди. Тонг пайтига келиб, қамалганлар сони янада ортди. Уларнинг айримлари ўз уйларидан олиб кетилди. Бу ҳақда «Ифлосланишни тўхтатинг» кампанияси фаоли Хайриддин Даббия маълум қилди. Маълумотларга кўра, қўлга олинганларнинг бир қисми судга юборилган, қолганлари эса қамоққа ташланган. Натижада намойишчиларнинг асосий талаби ифлосланишни тўхтатиш эмас, балки қамалганларни озод қилиш талабига ўзгарди!
Ушбу сўнгги воқеалар муносабати билан биз, Ҳизб ут-Тахрир – Тунис вилояти аъзолари қуйидагиларни қатъий таъкидлаймиз:
- Ифлос чиқиндилар тарқатаётган саноат иншоотларини ёпиш ва фаолиятини тўхтатиш ҳақида намойишчилар илгари сурган талаблар қонуний ва асосли ҳисобланади. Ҳокимият мазкур талабларни кечиктирмасдан, дарҳол амалга ошириши шарт. Зеро, бу иншоотларни тугатиш тўғрисидаги қарор 2017 йилдаёқ қабул қилинган бўлиб, Қобис шаҳар маҳаллий кенгаши ушбу саноат объектлари аҳоли ҳаёти учун бевосита хавф туғдираётганини аввалдан маълум қилиб келган.
- Зўравонлик қўллаш ва ҳибсга олиш чоралари вазиятни барқарорлаштириш ўрнига, аксинча, уни янада кескинлаштирмоқда. Бу ҳол ҳукмдорларнинг ўз зиммасидаги асосий масъулият ҳисобланган халққа ғамхўрлик қилиш вазифасини бажара олмаётганини ва воқеалар ривожини назорат қилишдан ожизлигини яна бир бор фош этмоқда. Улар муаммоларга ечим излаш ўрнига ҳокимият калтагини ишга солишни афзал кўрмоқдалар ҳамда инсонларнинг қадрли ҳаёт кечиришга доир қонуний ҳуқуқларини поймол қилмоқдалар.
Эй Тунисидаги аҳлимиз!
Атроф-муҳитни ўраб олган ифлосланишлар очкўзликка асосланган капиталистик тузумнинг табиий самарасидир. Чунки мазкур тузимнинг асосий мақсади фақат фойда орттириш ва ишлаб чиқаришни максимал даражада оширишдан иборат. Қобис шаҳрида ҳозир юз бераётган экологик фалокат эса алоҳида ҳолат эмас, балки бутун мамлакат бўйлаб тарқалган узлуксиз ифлосланишнинг яна бир ёрқин мисолидир. Қайравондаги газ ифлосланиши, Доуздаги ядровий чиқиндилар, Сафоқсиддаги маиший чиқиндилар муаммоси, шунингдек, яқин келажакда амалга оширилиши кўзда тутилган «яшил водород» лойиҳалари, буларнинг барчаси шу тузимнинг муқаррар оқибатларидандир.
Абу Зар розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«عُرِضَتْ عَلَيَّ أُمَّتِي بِأَعْمَالِهَا حَسَنِهَا وَسَيِّئِهَا فَرَأَيْتُ فِي مَحَاسِنِ أَعْمَالِهَا الأَذَى يُنَحَّى عَنِ الطَّرِيقِ وَرَأَيْتُ فِي سَيِّئِ أَعْمَالِهَا النُّخَاعَةَ فِي الْمَسْجِدِ لاَ تُدْفَنُ»
«Менга Умматим амаллари билан бирга – яхшиси ҳам, ёмони ҳам – кўрсатилди. Уларнинг гўзал амаллари орасида йўлдан озорни кетказишни кўрдим. Ёмон амаллари ичида эса масжидда (тупирилиб), кўмилмаган (тозаланмаган) балғамни кўрдим».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими




