Мақолалар

C5+1 саммити ва Американинг Марказий Осиёга таъсири

C5+1 саммити ва Американинг Марказий Осиёга таъсири

6 ноябрь куни Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтди. C5+1 форматида ўтган ушбу саммитда Вашингтоннинг минтақадаги таъсирини кучайтиришга қаратилган тижорат, дипломатия ва фойдали қазилмалар соҳаларида бир қатор келишувлар имзоланди. Шунингдек, ноёб элементларни қидириб топиш, қазиб олиш ва етказиб бериш бўйича махсус қўмита ташкил этиш таклиф этилди.

Америка Марказий Осиёдаги сиёсатида асосий эътиборини ноёб ресурсларга бой бўлган Қозоғистон ва Ўзбекистонга қаратмоқда. Шунинг учун бу икки давлат билан кенг кўламли шартномалар имзолади. Токаевнинг ташрифи доирасида Америка-Қозоғистон компаниялари ўртасида умумий қиймати 17 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. Уларнинг асосий қисми ноёб минераллар ҳақида бўлди. Масалан, фойдаланилмай турган дунёдаги энг йирик вольфрам конларидан бирини ўзлаштириш бўйича кенг кўламли шартнома имзоланди. Шартномага кўра, Американинг “Cove Kaz Capital Group” компанияси Қозоғистоннинг кон қазувчи давлат компанияси билан биргаликда ташкил этиладиган корхона акцияларининг 70 фоизига эгалик қиладиган бўлди.

Токаевнинг маълум қилишича, АҚШ Қозоғистонга 100 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми эса 5 миллиард долларга етди. Американинг уранга бўлган эҳтиёжининг 25 фоизини Қозоғистон таъминлайди. Қозоғистонда 600дан ортиқ Америка компаниялари фаолият юритмоқда.

Бундан аввал, БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган учрашувларда Қозоғистон АҚШдан 4 миллиард доллардан ортиқ маблағга темир йўл локомотивлари сотиб олиш бўйича келишув имзолаган эди.

Худди шундай шартномалар АҚШ ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида ҳам тузилди. Масалан, Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари билан АҚШнинг “Denali Exploration group”, “Re Element Technologies”, “Flowserve” каби компаниялари ўртасида ноёб элементлар устида шартномалар имзоланди.

Ўзбекистонда жами АҚШнинг 300та компанияси фаолият юритади. Бундан аввал Ўзбекистон АҚШдан 8 миллиард долларга 22та “Boeing” самолёти сотиб олишини маълум қилган эди.

Марказий Осиё минтақасида литий, бериллий, уран, вольфрам, молибден, платина каби ноёб ва стратегик аҳамиятга эга фойдали қазилмаларнинг катта заҳиралари мавжуд.

Геологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги ноёб элементларининг камида 15 фоизи ушбу минтақада йиғилган. Қирғизистонда 200дан ортиқ стратегик хомашё конлари, Қозоғистонда эса 160га яқин, Ўзбекистон ва Тожикистонда ўнлаб ноёб конлар мавжуд. Уларнинг аксарияти ҳали тўлиқ ўрганиб чиқилмаган.

Маълумки, C5+1 форматидаги учрашув 2015 йилда ташқи ишлар вазирлари даражасида ташкил этилган эди. Кейинчалик, АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден даврида Нью-Йоркда президентлар даражасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўшанда Вашингтоннинг асосий сиёсати Марказий Осиёни ягона минтақа сифатида шакллантириш учун қўшни давлатлар ўртасида бирдамликни қўллаб-қувватлашга қаратилган эди. Буни Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг баёноти ҳам тасдиқлайди.

Трамп билан учрашуви чоғида Жапаров бундай деди: “Мен давлат раҳбари лавозимига келганимда ўз олдимга энг муҳим устувор вазифалардан бирини қўйдим. Бу қўшни мамлакатлар билан чегара масалаларини яхши қўшничилик асосида ҳал этишдир”. Шунингдек у қўшни давлат раҳбарлари билан биргаликда бу вазифани уддалаганини, энг муҳими, тинч йўл билан амалга ошира олганини таъкидлади.

Жапаров ушбу ишлар натижасида Марказий Осиё минтақасининг жаҳон сиёсатидаги роли кучайиб бораётгани ва йирик давлатларнинг минтақа билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қизиқиши ортиб бораётганини қўшимча қилди.

Демак, ўз-ўзидан маълумки, сўнгги пайтларда халқаро майдонда нодир элементлар учун кураш кучайиб бормоқда. Шунинг учун Америка бу соҳага асосий стратегия сифатида қарай бошлади. Бироқ, ноёб элементларини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида Хитой аллақачон ҳаракатни бошлаб, илдамлаб кетди. Хитой дунёдаги ноёб элемент ишлаб чиқаришнинг қарийб 70 фоизини назорат қилади. У дунёдаги ноёб элементлар заҳираларининг деярли ярмини монополия қилиб олган. АҚШнинг улуши эса, атиги 12%ни ташкил қилади. Бундан ташқари, Хитойнинг Марказий Осиё билан чегарадошлиги минтақадаги хомашёни ташиб кетиш учун унга қўшимча имкониятлар беради.

Қолаверса, АҚШдан ташқари Европа Иттифоқи ҳам Марказий Осиё билан алоқаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Масалан, жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитда Европа бутун минтақа учун 13,2 миллиард доллардан ортиқ сармоя пакетини эълон қилди. Бунинг асосий қисми ноёб элементлар ишлаб чиқаришга қаратилган. Бу эса, ноёб элементлар устида кураш келгусида ҳам қизғин давом этишидан далолат бермоқда.

Айни пайтда минтақадаги фойдали қазилмаларни ташиб кетиш учун Марказий Осиёни Европа билан боғловчи йўлакларнинг аҳамияти ҳам ортиб бормоқда. “Ўрта йўлак” ва “Трамп йўлаги” номи билан машҳур бўлган Озарбайжон орқали минтақани Европа билан боғловчи “Зангезур йўлаги” мана шу мақсадга хизмат қилади.

Йирик давлатлар моддий манфаатларга эришиш учун интилаверади. Айниқса, ресурслар учун кураш кучайган бир пайтда Марказий Осиёнинг аҳамияти янада ортиши табиий. Шунинг учун биз мусулмонлар минтақадаги стратегик жойларимиз ва минерал бойликларимиз бу давлатларнинг макр-ҳийлалари учун майдонга айланишига йўл қўймаслигимиз керак. Аллоҳ Таолонинг амрига биноан кофирларнинг устимизда ҳукмронлик қилишига йўл қўймаслик учун мусулмонларнинг қалқони бўлган Халифалик давлатини тиклаш йўлида бирлашиб, ҳаракат қилишимиз зарур. Дунёни бу азоб-уқубатлардан ва бойликларнинг талон-тарож қилинишидан фақат буюк Ислом мабдаси орқали қутқариш мумкин.

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button