Матбуот баёноти

Ҳасинага ўлим ҳукми ўқилди, аммо уни етиштириб чиқарган секуляр тоғутлик ҳамон давом этмоқда

Матбуот баёноти

Ҳасинага ўлим ҳукми ўқилди, аммо уни етиштириб чиқарган секуляр тоғутлик ҳамон давом этмоқда

Халқаро жиноят суди ҳокимиятдан четлатилган Бангладеш тоғути Шайха Ҳасинага нисбатан тарихий ўлим ҳукмини чиқарди. Бангладешнинг мазлум халқи учун бу ҳукм узоқ кутилган рамзий ғалаба бўлиб, асосий инсон ҳуқуқларини поймол қилган режимни кескин қоралаш ҳисобланади. Бироқ, ушбу ҳукм шунчаки байрам қилишни эмас, балки чуқур мушоҳада юритишни тақозо этади. Зеро, ҳақиқий адолат ёлғиз биргина тоғутни жазолашни эмас, балки тизимли ўзгаришни талаб қилади. Чунки асил иллат – демократияни тарғиб қилиб, амалда геосиёсий прагматизмни қўллайдиган Қўшма Штатлар етакчилигидаги халқаро тартибдир. Ғарб кучлари доимо инсон ҳуқуқлари ҳисобига «барқарорлик» ҳамда геосиёсий ва иқтисодий манфаатларга устунлик беради. Улар Бангладеш, Покистон ва Миср каби давлатлардаги мустабид қатағонни тараққиёт номи билан оқлайди.

Ғарбга содиқ мустабид ҳукмдор доимо оқибати номаълум демократиядан афзал кўрилади. Бу эса секуляр демократик моделнинг мунофиқлигини фош этади: «Сўзда демократия, амалда эса диктатура». Уларнинг мустабидлар билан иттифоқи – тизимнинг бузилганидан эмас, балки тизимнинг асли шундай тузилганидандир.

Шайха Ҳасинага нисбатан чиқарилган ҳукм, гарчи муҳим аҳамиятга эга бўлса-да, ҳақиқий озодликка эришиш учун биргина унинг ўзи кифоя қилмайди. Шу боис, алоҳида тоғутларни йўқотишдан тортиб, уларни етиштириб чиқарадиган мунофиқ геосиёсий тузилмани парчалаб ташлашга қадар курашимиз давом этиши лозим. Мустабидларни пайдо қилиш, сўнгра уларни бартараф қилиш цикли – 1924 йилда Усмоний Халифалик қулатилиб, унинг ўрнини Ғарб тузуми эгаллаши ортидан юзага келган сиёсий бўшлиқнинг бевосита натижасидир. Зеро, Ғарб тузуми ҳақиқий адолат ҳисобига ўрнатилган ҳукмронликка устуворлик бериш учун ишлаб чиқилган тузумдир.

Халифалик қулатилганидан буён, ғарблик душман уни гўё 1400 йил давом этган истибдод ўчоғи сифатида тасвирловчи махсус уйдирмалар тўқиб, унинг ҳақиқий қиёфасини бузиб кўрсатишга уриниб келди. Ушбу шарқшунослик талқини Ҳажжож ибн Юсуф ёки баъзи Мамлук султонлари каби айрим шахсларни атайлаб танлаб ёритади; аммо истибдодни жиловлаб турган кучли шаръий ва мабдаий асосларни эътиборсиз қолдиради. Ваҳоланки, Усмоний Халифалик давлат ва халқ фаровонлигини ўзаро боғловчи «Адолат диёри» тамойили асосида фаолият юритар эди. Султон Сулаймон ўзининг «қонуний» деган лақабига ўзбошимчалик билан ҳукм юритиш орқали эмас, балки қонунларни тартибга солиш орқали эришган. XV аср ўрталарида Султон Муҳаммад Фотиҳ Константинополни фатҳ қилганида, Усмонийларнинг «миллат тизими» оз сонли диний элатларга ўз ишларини мустақил бошқаришнинг бир шаклини тақдим этган эди. Шу билан бирга, уламолар ва Ислом шариати халифа ҳокимияти устидан доимий назорат вазифасини ўтаган. Сўроққа тутиш тамойили тарихан Мазолим маҳкамаларида ўз ифодасини топган бўлиб, бу тизим фуқароларга юқори мансабдорлардан адолат талаб қилиш имконини берган. Гарчи Рошид Халифалик бизнинг идеал намунамиз бўлса-да, ундан кейинги Халифаликлар – Ғарб тасвирлаганидек – истибдод тузуми бўлмаган. Аксинча, улар турли динлар ва ирқлар ўртасида адолат механизмларини ўз ичига олган исломий тузумлар эди.

Эй инсонлар! Сиз ушбу тарихий имкониятни шунчаки бир тоғутни ағдаришга эмас, балки ана шу тоғутларни етиштириб чиқараётган тузумдан озод бўлишга йўналтиришингиз лозим. Зеро, ҳақиқий ва доимий ўзгариш – шунчаки башараларни алмаштиришда эмас, балки Халифалик соясида илоҳий бошқарувни жорий қилишдадир. Азиз ва Алим бўлган Зот нозил қилган ушбу низом – истибдодни таг-томири билан йўқ қилиш, ҳокимият устидан ўзгармас-қатъий чекловлар ўрнатиш ва адолатни барча учун қарор топтириш учун беназир тарзда ҳозирлангандир. Айни дамдаги кураш мана шу юксак ўзгариш йўлида – яъни хато ва қатағонга мойил андозаларни Аллоҳнинг адолатли низомига алмаштириш мақсадида олиб борилмоқда. Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсиз» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button