Матбуот баёноти

Судан тарих гувоҳ бўлган энг буюк ҳазоратга мансубдир

Матбуот раддияси

Судан тарих гувоҳ бўлган энг буюк ҳазоратга мансубдир

Бурҳон Американинг «Wall Street Journal» газетасида 2025 йил 26 ноябрда чоп этилган мақоласида шундай ёзди: «Судан — теран хотирага эга мамлакатдир. Унинг тарихий илдизлари Тавротда зикр қилинган Куш подшоҳлигига бориб тақалади…».

Биз унга жавобан айтамизки, Судан — тарих гувоҳ бўлган энг буюк ҳазорат (цивилизация)га мансуб исломий юртдир. Унинг аҳли Ислом билан фахрланади. Зеро, айнан Ислом уларни куфр ва бутпарастлик зулматларидан Ислом нурига ҳамда Аллоҳ Азза ва Жалланинг тавҳидига олиб чиққан. Судан заминидан, Ислом соясида Султон Али Динор каби буюк етакчилар етишиб чиққан. У Каъбаи Мушаррафага кисва (ёпинчиқ) ҳозирлаб жўнатар ва ҳожиларни сув билан таъминлаш учун қудуқлар қаздирар эди. Унинг эзгу амалларидан қолган ёдгорликлар ҳанузгача ўз номи билан аталиб, ушбу шонли ўтмишга гувоҳлик бериб келмоқда. Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррама йўлидаги «Абяру Али» (Али қудуқлари) — мазкур зотнинг нақадар буюклиги ва амалларининг улуғворлигига энг яхши далилдир. Бироқ, Бурҳон уларга хушомад қилиш илинжида, ўз мақоласида Исломни бутунлай четлаб ўтиб, Американи, Трампни ва унинг асрандиси бўлмиш яҳудий вужудини улуғлади! Буни унинг мақоладаги қуйидаги сўзлари ҳам тасдиқлаб турибди: «Судан 2021 йилда «Иброҳим» келишувларига қўшилиш орқали тарихий қадам ташлади». Менимча, ҳеч бир мусулмон баъзи араб давлатларининг яҳудий вужуди билан алоқаларни нормаллаштириш ва Трампни рози қилиш учун имзолаган бундай хорлик, зиллат ва шармандалик битимлари билан фахрланмаса керак. Зеро, булар — хиёнаткорона келишувлардир. Ушбу битимларни имзолаган кимсалар ўзларининг шаръий бурчларини адо этиш ўрнига, яъни мазкур жирканч вужудни таг-туги билан йўқ қилиб, Масжидул Ақсо ва бутун Фаластинни ўз аслига, бир қаричидан ҳам воз кечишга ҳеч ким ҳақли бўлмаган хирожий ер мақомига қайтариш ўрнига Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга хиёнат қилдилар. Зеро, бу «рувайбиза» ҳукмдорларнинг Ақсони салибчилардан озод этган Салоҳиддин Айюбий, Фаластинни омон сақлаб қолган Султон Абдулҳамид II каби буюк етакчиларни етиштириб чиқарган ушбу азиз Умматга ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Зеро, Халифалик молиявий жиҳатдан ўта мушкул аҳволда қолган ва яҳудийлар улкан олтинлар билан уни йўлдан урмоқчи бўлган бир пайтда ҳам, Султон Абдулҳамид Умарий аҳдномага таянган ҳолда, яҳудийларнинг Муқаддас Заминда ўрнашиши ҳақидаги таклифни қатъий рад этган эди! У мусулмонларнинг муқаддасотларини топтайдиган, ўғиллари ва аёлларини ўлдирадиган, экин ва наслни ҳалок қиладиган давлат қуриш у ёқда турсин, ҳатто яҳудийларнинг у ерда шунчаки ўрнашиб олишларига ҳам рози бўлмаган эди. У ўзининг қуйидаги машҳур сўзларини айтган эди: «Агар бир кун келиб Халифалик давлати парчалаб ташланса, ана ўшанда улар Фаластинни текинга олишлари мумкин. Аммо модомики мен ҳаёт эканман, танамнинг скальпел билан тилка-пора қилиниши мен учун Фаластиннинг Уммат жисмидан кесиб олинганини кўришдан кўра енгилроқдир. Бу — ҳаргиз бўлмайдиган иш! Биз тирик эканмиз, танамизнинг тилка-пора қилинишига асло йўл қўймайман». Ушбу сўзлар Султон Абдулҳамид II нинг Фаластинни Халифалик давлатининг ажралмас қисми деб билгани ва ундан воз кечишни қатъиян рад этганига ёрқин далилдир. Аллоҳ ўз раҳматига олсин, Султон ҳақ эди! Дарҳақиқат, Халифалик қулатилиб, мусулмон юртлари парчалаб ташлангач, яҳудийлар Фаластинни текинга олишди!!

Бурҳон ўз мақоласида: «Уруш шарқда Қизил денгиз барқарорлигига, ғарбда эса вазият қалтис бўлган Соҳил минтақасига хавф солиб, Америка манфаатларига жиддий таҳдид туғдирмоқда», дея таъкидлади. Ушбу сўзлардан Бурҳоннинг Америка манфаатлари учун нақадар жон куйдираётгани яққол кўриниб турибди. Ваҳоланки, Америка манфаатлари аслида минтақа бойликларини талон-торож қилиш мақсадида унинг устидан ҳукмронлик ўрнатишга қаратилган мустамлакачилик манфаатларидир. Суданга келсак, Американинг ягона манфаати уни парчалаб ташлашдан иборат. У мамлакат жанубини ажратиб олишга муваффақ бўлганидек, эндиликда Дарфурни ҳам ажратиб ташлаш орқали ўзининг ушбу жиноий режасини поёнига етказишни кўзламоқда. Ҳокимиятдан четлатилган президент Умар Башир Американинг Жанубни ажратиб олганини ва Суданни бешта давлатга бўлиб ташлашга интилаётганини эътироф этган эди. У Россиянинг «Sputnik» агентлигига берган интервьюсида жумладан шундай деган: «Суданга нисбатан Американинг босими ва тил бириктируви жуда катта. Жанубий Судан айнан Америка босимлари остида ажралиб чиқди». Шунингдек, у қуйидагиларни илова қилган: «Бизда Американинг Суданни бешта давлатга бўлиб ташлашга уринаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд». («Al-Jazeera Net», 2017 йил 25 ноябр). Агар Бурҳон ушбу режани била туриб Америка манфаатлари йўлида жон куйдираётган бўлса, бу бир мусибатдир. Борди-ю, бундан бехабар бўлса, у ҳолда мусибат янада улкандир!

Ҳар бир мусулмонга аён ҳақиқат шуки, мустамлакачи кофирлар — Қуръони Каримда баён қилинганидек — Ислом ва мусулмонларнинг очиқ душманидирлар. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ ٱلۡكَٰفِرِينَ كَانُواْ لَكُمۡ عَدُوّٗا مُّبِينٗا

«Албатта, кофирлар сизларга очиқ душмандирлар» [Нисо: 101]

Кофирларнинг мусулмонларга душманлигини тасдиқловчи бошқа оятлар ҳам талайгина.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил) 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button