Матбуот баёноти

Яҳудий вужудининг Ғарбий соҳил шимолига уюштирган тажовузи унинг яҳудий кўчманчилари учун янги турар жойлар барпо этиш жараёнини жадаллаштириш ва ҳудуддаги ўз назоратини янада мустаҳкамлашга қаратилган режасининг таркибий қисмидир

Матбуот бўлими

Яҳудий вужудининг Ғарбий соҳил шимолига уюштирган тажовузи унинг яҳудий кўчманчилари учун янги турар жойлар барпо этиш жараёнини жадаллаштириш ва ҳудуддаги ўз назоратини янада мустаҳкамлашга қаратилган режасининг таркибий қисмидир

Шундай экан, ушбу муборак заминни озод этувчи бирор раббоний йўлбошчи борми?!

Мана, яҳудийлар Ғарбий соҳилда ўз ваҳшийликларини тобора кучайтириб, минтақа шимолида ҳарбий амалиёт эълон қилди. Улар турар-жойларни вайрон қилиб, айрим биноларни ҳарбий истеҳкомларга айлантирмоқда, ерларни эса мусодара қилмоқда. Фаластин аҳлидан бир гуруҳини асирга олиб, бошқаларини ваҳшийларча ўлдирмоқда. Ҳаётий муҳим сув тармоқларини вайрон қилиб, дов-дарахтларни илдизи билан қўпориб ташламоқда. Уларнинг бу ҳарбий амалиётлари эндиликда Ғарбий соҳилнинг қолган ҳудудлари — маркази ва жанубига ҳам кенгая бошлади. Буларнинг барчаси яҳудий кўчманчиларнинг ҳаракатлари билан бир вақтда, хусусан, Ғарбий соҳил шимолидан «ажралиш (чиқиб кетиш) тўғрисида»ги қонуннинг бекор қилиниши ортидан ва эндиликда босқинчиларга ушбу ҳудудларда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қонуннинг қабул қилиниши фонида амалга оширилмоқда.

Ушбу жиноятлар яҳудийлар томонидан содир этилаётган барча тажовуз ва қилмишларнинг ортида ягона стратегик мақсад — Ғарбий соҳил аҳолисига чидаб бўлмас даражада босим ўтказиш ва уларни ўз юртларидан кўчиб кетишга мажбурлаш режаси турганини ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган тарзда тасдиқламоқда. Гарчи бу ердаги зулм кўлами Ғазодаги вазиятга нисбатан енгилроқ бўлса-да, мазкур ёвузликлар аҳоли ҳаётини олови ловуллаб турган жаҳаннамга айлантириб улгурди.

Мажруҳ Фаластиннинг бошқа бир томонида эса, Ғазо аҳли яҳудийлар томонидан жорий этилган очлик ва дори-дармон киритилишини ман қилиш исканжасида шафқатсизларча қирғин қилинмоқда. Улар на қишнинг қаҳратонидан ва на ёзнинг жазирамасидан сақлай оладиган чодирларда юпун ҳолда ташлаб қўйилган бўлиб, устларидан ҳам, оёқлари остидан ҳам чодирларини сув босмоқда. Узлуксиз бомбардимон, вайронагарчилик, қатл ва чексиз азоб-уқубатлар худди ажралмас соя каби уларни таъқиб этмоқда. Гўёки улар — мўминларга нисбатан энг қаттиқ адоват сақловчи кимсалар қалбидаги нафрат оловида қайнаётган улкан қозонга улоқтирилгандек.

Дарҳақиқат, бутун Ғазо аҳли яҳудийларга топшириб қўйилди. Яҳудийларга эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган «сариқ чизиқ» ортидаги туннелларда қолган мужоҳидларга келсак, уларнинг баъзилари ўққа тутилиб қатл қилинмоқда, баъзиларининг туннеллари устидан бетон қуйилмоқда, яна бошқалари эса очликдан ҳалок бўлгунча ўз ҳолига ташлаб қўйилмоқда. Улар гўё ҳар тарафдан ўлим сари ҳайдалаётгандек. Уларнинг на бир тасалли берувчиси ва на ҳолларига йиғлайдигани бор.

Куфр боши бўлмиш Америка ва унинг жиноий шериги Ғарбга келсак, улар биринчи рақамли жиноятчилардир. Зеро, яҳудий вужуди Ғарбий соҳил ёки Ғазо ҳудудида қўл ураётган ҳар қандай жиноят ва ваҳшийлик, истисносиз равишда, Кирят-Гатда жойлашган Америка марказининг махсус кўриги ва тасдиғидан ўтгандан кейингина амалга оширилади. Устига-устак, Ғазода ҳанузгача жиноятчи яҳудий вужуди амалиётлари манфаати йўлида Америка ва Британиянинг разведка миссиялари давом этиб келмоқда. Иш шу даражага етдики, Ғазодаги қирғин америкаликлар етакчилик қиладиган, яҳудийлар бевосита ижро этадиган ва Британия ҳарбий кўмак кўрсатадиган муштарак жиноий лойиҳага айланиб қолди. Ҳатто «Al Jazeera Net» ҳам америкаликлар ва инглизларнинг бевосита амалиётларда иштирок этаётганига ишора қилувчи далиллар ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Эй мусулмонлар! Бугун Фаластин ҳеч қандай бадалсиз, мутлақо текинга яҳудийларга тортиқ қилинмоқда. Ушбу хиёнатга Трампнинг машъум режасини ҳамда Ғазо устидан Америка васийлигини ўрнатувчи Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини қўллаб-қувватлаган исломий юртлардаги режимлар (ҳукмдорлар) «муҳр» босиб бердилар. Айнан улар Трамп режасидаги найза учига айландилар. Яҳудий вужуди заифлик ва чорасизлик гирдобида қолган пайтда, унинг асирларини қутқариб берувчи воситачи ҳам шулар бўлди. Улар мужоҳидларнинг қўл-оёғини кишанлаб, то душман томонидан қатл этилгунларига қадар ушлаб турган «хиёнаткор қўл» вазифасини ўтадилар ҳамда уларни қуролсизлантириш ва таслим бўлишга мажбурлаш учун қонун чиқардилар! Озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон ва ҳатто бошпана чодирларини Нетаняхунинг ихтиёрига топширганлар ҳам айнан ўшалардир. Ваҳоланки, Нетаняху киритилаётган ёрдамларнинг аксарият қисмини қасддан тўсиб қолмоқда. Дарҳақиқат, ҳукмдорлар мусулмонларнинг Масжидул Ақсо ҳимоясига отланиши йўлида ҳақиқий тўсиққа айландилар. Армияларни ўз аҳли ва биродарларига ёрдам беришдан ман қилиб, қўл-оёғини кишанлаб қўйдилар. Шу тариқа, улар Ғазо аҳлига нисбатан энг ашаддий жиноятчиларга айландилар ва ҳануз шундайлигича қолмоқдалар. Улар бу мазлум халққа на ёрдам бердилар ва на уларни ўз ҳолларига қўйдилар. Аксинча, яҳудий вужуди билан тил бириктириб, Ғазо аҳлини буткул янчиб ташлашдек мудҳиш жиноятга шерик бўлишдан бошқасига рози бўлмадилар.

Сўнгра, режимлар тоифасидан бўлган маъмурият бундан-да жирканч ишга қўл урди. Кошки эди, у Ғарбий соҳилдаги амалиётни қуруқ қоралаш ёки яҳудий вужудининг тажовузларини шунчаки санаб қўйиш билангина кифояланганида! Йўқ, аксинча, у нақд пул муомаласини чеклаш, электрон тижорат ва давлат қарзига оид аҳолининг тирикчилигини танг аҳволга солувчи қонунларни қабул қилишга бевосита киришиб кетди. Бундан ташқари, ходимлар маошининг тўланмай келаётгани Ғарбий соҳил аҳли ҳаётини ўта машаққатли, фақат бир бурда нон топиш илинжидаги ҳаётга айлантириб қўйди. Энг муҳими, Хавфсизлик Кенгаши қарорини маъқуллаган ҳам, Ғазо мужоҳидларини қуролсизлантиришга чақирган ҳам – айнан шу маъмуриятдир!

Ғарбий соҳилдаги бундай сиқув ва Ғазодаги ундан-да оғир вазият фонида, Фаластин янги бир бурилиш палласига кириб бораётгани кундек равшан бўлди. Айни пайтда, Америка муборак замин устидан васийликни ўз қўлига олиб, жиноят ва қирғинни бевосита ўзи амалга ошираётгани, режимлар эса — шу жумладан Маъмурият ҳам — ҳар бир жиноятни хаспўшлаб турувчи қалқонга айлангани аён бўлди. Шу билан бирга халқаро тизим ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластин аҳлига уларни янада жарлик ёқасига суришдан ўзга нарсани тақдим этмаётгани ҳар қачонгидан кўра яққолроқ ойдинлашди. Агар бундан икки йил муқаддам Уммат ва унинг армияларига тўхтовсиз ва узлуксиз ҳаракатга келиш вожиб бўлган бўлса, бугунги кунда дунё ва режимлар яҳудийлар билан ҳеч нарсани яширмай, очиқдан-очиқ бир сафга тизилган пайтда, Умматнинг ҳаракатга келиши янада вожиброқ ва кечиктириб бўлмас заруратга айланди.

Бугун Ислом Уммати шуни тўлиқ англаб етдики, малай режимлар Умматнинг бор имконият ва ресурсларини душман хизматига сафарбар этган. Айни дамда, мазкур режимлар бутун бошли минтақани — хусусан, Шом, Ироқ, Миср ва Араб яриморолини — яҳудийлар ва уларнинг ортида турган Америка ихтиёрига қўшқўллаб топширишга шай турибди. Бундай таҳликали вазиятда сукут сақлаш муқаррар хорлик ва зиллатга, пировардида эса минтақанинг бутунлай бой берилишига олиб келади. Ушбу аччиқ ҳақиқатлар Умматни қаттиқ ларзага солмоқда. Токи у, зудлик билан ҳаракатга келсин ҳамда хиёнат чегараларини аллақачон бузиб ўтиб, Ислом Умматига нисбатан ошкора душманлик қилаётган режимларни таг-туги билан қўпориб ташласин!

Ислом Уммати ўз армиялари билан биргаликда, ўзининг Ислом ақидасига муносиб равишда ҳаракатга келиши ҳамда осмонлару ерда ҳеч бир нарса ожиз қолдира олмайдиган Аллоҳ таолонинг ёрдами сояси остига кириши вақти аллақачон келди! Дарҳақиқат, Уммат ўз душманларига Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби ва Росули ﷺнинг Суннати асосида бошқарилган Халифалик давлати давридаги шонли тарихини ҳамда Ҳиттин, Айн Жолут, Малазгирт, Қодисия ва Ярмук жангларини эслатиб қўйиши лозим.

﴿قَٰتِلُوهُمۡ يُعَذِّبۡهُمُ ٱللَّهُ بِأَيۡدِيكُمۡ وَيُخۡزِهِمۡ وَيَنصُرۡكُمۡ عَلَيۡهِمۡ وَيَشۡفِ صُدُورَ قَوۡمٖ مُّؤۡمِنِينَ + وَيُذۡهِبۡ غَيۡظَ قُلُوبِهِمۡۗ وَيَتُوبُ ٱللَّهُ عَلَىٰ مَن يَشَآءُۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ﴾

«(Эй мўминлар) уларга қарши жанг қилинг, (шунда) Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизга уларнинг устидан нусрат беради ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, қалбларидаги ғам-андуҳни кетказур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир»                                                                      [Тавба: 14-15]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button