Марказий Осиё-Япония саммити: Минтақада нуфуз талашиш

Марказий Осиё-Япония саммити: Минтақада нуфуз талашиш
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18 декабрь куни хизмат ташрифи билан Япониянинг Токио шаҳрига борди. Ташриф давомида Жапаров Япония Бош вазири Санаэ Такаити бошчилигидаги мамлакат раҳбарлари билан учрашади. Шунингдек, у «Марказий Осиё-Япония» форматидаги биринчи саммитда иштирок этади. Саммит доирасида Марказий Осиё-Япония бизнес форуми ҳам бўлиб ўтади.
Япония ва Марказий Осиё давлатлари сўнгги йигирма йил давомида вазирлар даражасида «Марказий Осиё-Япония» мулоқоти форматида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Маълумки, Япония стратегик жиҳатдан АҚШнинг орбитасида сиёсат олиб боради. Шунинг учун Корея ва Япония каби давлатлар билан ҳамкорлик қилиш асосан Марказий Осиё давлатларини Хитой ва Россиядан узоқлаштириш сиёсатига хизмат қилади. Хусусан, Хитойнинг минтақадаги таъсири кучайиб, стратегик соҳалар хитойлик инвесторлар қўлига ўтиб кетаётгани сабабли АҚШ учун минтақада муқобил иқтисодий кучнинг таъсирини ошириш муҳим саналади. Бу, айниқса, Хитойнинг минтақа мамлакатлари билан юритаётган савдо алоқалари Россияни ортда қолдираётган бир пайтда жуда муҳимдир. Масалан, Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги савдо алоқалари 40 миллиард долларни ташкил этади. Бу Россияга қарши санкциялар жорий этилгандан сўнг Марказий Осиё орқали товарлар савдоси 300%га кўпайганидан кейинги миқдордир. Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмаси эса 60 миллиард доллардан ошди.
Шунинг учун АҚШ глобал майдонда ўзига рақобатчи деб билган Хитойнинг Марказий Осиёни тўлиқ назорат қилишига йўл қўймаслик чораларини кўрмоқда. Шу мақсадда C5+1 форматидаги саммит АҚШ билан ҳам Президент даражасига кўтарилди ва Трамп минтақа мамлакатлари раҳбарларини Қўшма Штатларда қабул қилди. Бироқ, Американинг минтақадаги имкониятлари чекланганлиги сабабли, Корея ва Япония саммитларини ҳам C5+1 форматида ташкил қилмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда капитализм ҳукмронлик қилаётган дунёдаги босқинчи давлатлар қайси минтақада бўшлиқ вужудга келса, оч қолган итлар каби ўша жойга етиб боришмоқда. Ҳозирги пайтда бундай бўшлиқ Марказий Осиёда кузатилиши ва бу минтақанинг стратегик аҳамияти босқинчи давлатларни ушбу минтақада ўз таъсирини кенгайтиришга ундамоқда. Демак, Украина инқирозидан сўнг таъсир талашиш доираси Марказий Осиёга ўтаётгани аниқ кўзга ташланмоқда. Юқоридаги воқеалар, Марказий Осиё етакчилари ва йирик давлатлар ўртасидаги саммитлар шундан далолат бермоқда. Шунинг учун, Жапаровнинг Японияга ташрифи иқтисодий манфаатларни ўз ичига олса-да, бу сиёсий жиҳатдан Хитойнинг таъсирини камайтиришга уриниш ҳисобланади.
Бундай очкўзликлар ва талончиликлар қаршисида, биз мусулмонлар зулмга асосланган капиталистик тузумни рад этиб, ўз Исломимизга қайтишга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки, Марказий Осиё ҳар доим Ислом дунёсининг бир қисми бўлиб келган. Тарихдан маълумки, кофирларнинг уйқусини бузган машҳур олимлар ва машҳур саркадалар шу жойларда туғилиб ўсган. Шунинг учун бу жойлар тез орада Пайғамбарлик минҳожи асосида бошқариладиган Халифалик давлатининг бир қисмига айланади ва Аллоҳнинг иродаси билан, мустамлакачиларга қарши курашда муҳим нуқтага айланади. Аллоҳ Таоло айтади:
لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
“Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (30:4,5)
Мумтоз Мавароуннаҳрий




