Пилхона қирғини мамлакат армиясини заифлаштириш учун амалга оширилган Ҳиндистон фитнаси эди

Матбуот баёноти
Пилхона қирғини мамлакат армиясини заифлаштириш учун амалга оширилган Ҳиндистон фитнаси эди
Мустақил миллий тергов комиссияси ҳисоботи Ҳизб ут-Таҳрир томонидан ўн олти йил муқаддам Умматга жасорат билан баён этилган ҳақиқатни исботлади
Биз халқимизга яна бир бор мурожаат қилиб, армиямиз устидан ҳукмронлик ўрнатишга қаратилган Америка режалари қаршисида ҳушёр туришга чақирамиз
2009 йил 25-26 феврал кунлари Бангладеш Чегара қўриқлаш кучлари қароргоҳида содир этилган ва 57 нафар сара зобитнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган Пилхона қирғини юзасидан Муваққат ҳукумат томонидан тузилган Мустақил миллий тергов комиссияси ўз тергов ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда мамлакат армиясини заифлаштиришга қаратилган Ҳиндистон фитнасини амалга оширишда Ҳасина ва унинг ҳамтовоқлари бевосита иштирок этгани исботланди. Шу боис биз ушбу жиноятга алоқадор барча жиноятчиларни жазолашни тезлаштиришни ҳамда Ҳиндистонни душман давлат сифатида эълон қилишни қатъий талаб қиламиз.
Шуни эсга олиш лозимки, доно ва холис сиёсий ҳизб бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир бу ҳақиқатни Умматга биринчи бўлиб, журъат билан очиб берган. Зеро, 2009 йил 28 февралда Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти «Армиямиз ва Чегара қўриқлаш кучларини вайрон қилишга қаратилган Ҳиндистон фитнаси ҳамда ҳукуматнинг сусткашлигига қарши норозилик», номли варақа нашр қилган. Натижада, хоин Ҳасина томонидан уюштирилган мазкур фитна бешигидаёқ барбод қилиниб, ўша куннинг ўзидаёқ унинг ҳокимияти қулаши учун пойдевор қўйилди.
Пилхонада содир этилган ушбу даҳшатли фожиадан сўнг, биз фақатгина асосий фитначиларни ва уларни бу жиноятга ундаган асл сабабларни фош этиш билан чекланиб қолмадик. Балки кейинчалик тоғут Ҳасина ҳукумати томонидан «экстремистлар» дея тамғаланган армиядаги холис зобитлар учун ҳам ҳимоя қалқони бўлиб турдик. Бунинг натижасида ағдарилган Ҳасина ҳукумати зўравонликни асло қабул қилмайдиган ва уни қўлламайдиган сиёсий партия – Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан адолатсиз тақиқ жорий этди ҳамда унинг аъзоларини таъқиб қилиш ва қийноққа солиш амалиётини давом эттирди. Бироқ Ҳизб аъзолари режимнинг зулми ва қатағонларига асло бўйин эгмадилар. Аксинча, улар халқни ҳукуматнинг содиқ зобитларга қарши амалга ошираётган тинимсиз ҳибс, ўғирлаб кетиш, суиқасд ва ўзбошимчалик билан лавозимидан четлатиш каби жиноий амалиётларига қарши туришга чақирдилар. Халқ ушбу даъватга катта иштиёқ билан жавоб қайтарди. Хусусан, 2012 йил 7 январда «Эй мусулмонлар! Хоин Ҳасина томонидан Америка ва Ҳиндистон буйруқлари асосида мамлакатдаги содиқ зобитларнинг тинимсиз ўғирлаб кетилишига, ҳибсга олиниши ва лавозимидан четлатилишига қарши норозилик билдиринг!», сарлавҳаси остида варақа чоп этилди.
Ўша пайтда АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (FBI) ҳамда Британиянинг Скотланд-Ярд полицияси маҳаллий терговчиларга кўмаклашиш мақсадида Пилхона қирғини бўйича тергов жараёнларида иштирок этди. Халқаро стандартлар ва илғор тажрибага эга бўлган ушбу идоралар учун мазкур жиноятнинг ҳақиқатини очиш мураккаб иш эмас эди. Шунга қарамай, улар буни бости-бости қилдилар. Бунга сабаб шундаки, Ҳасина Британиянинг малайи эди, Ҳиндистон эса Америка ва Британия манфаатларини қўриқлайдиган минтақадаги «қўриқчи ит» вазифасини ўтаб келади. Бундан ташқари, Америка мазкур «ислоҳот»га розилик билдирди, негаки армиядаги малакали ва холис зобитлардан қутулиш – Америка-Ҳиндистон муносабатларида янги тенглама яратиш учун, яъни Бангладешга Ҳиндистон нигоҳи билан қараш учун зарур эди.
Биз одамларга эслатиб ўтамизки, шароит тақозосига кўра америкаликлар қиёфаси ўзгарган бўлса-да, Америка-Ҳиндистон муносабатларининг моҳияти ўзгаргани йўқ. Биз яна бир бор огоҳлантирамизки, Америка армиямиз устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиш йўлида қатъий ҳаракат қилар экан, мазкур ҳодиса орқали армия руҳиятига зарба беришни кўзламоқда. Шу мақсадда у армияга қарши ташвиқот олиб бориш учун ўз малайларидан иборат тўдани сафарбар этди. Шу ўринда, «Июл инқилоби»дан кейин халқнинг ҳақиқий ўзгаришга бўлган интилишига таяниб ҳокимиятга келган жорий муваққат ҳукумат нега қулаган Ҳасина томонидан Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан жорий этилган адолатсиз тақиқни ҳануз бекор қилмаяпти, деган савол туғилади. Наҳотки, фақат ниқоб ва шакл ўзгарган бўлса-ю, фитнанинг ўзи давом этаётган бўлса?! Америкапараст сиёсий партияларнинг Пилхона қирғини юзасидан тўкаётган «тимсоҳ кўз ёшлари» ва Ҳиндистонга қарши туриш ҳақидаги даъволари эса, аслида, шунчаки сиёсий манфаат кўзланган найрангдан ўзга нарса эмас. Зеро улар Америка-Ҳиндистон муносабатларининг асл моҳиятини яхши биладилар ва мустамлакачи кофир хўжайинлари чизиб берган чегаралардан чиқмасликка мажбурдирлар.
Эй инсонлар!
Ўз Умматига ёлғон сўзламайдиган сиёсий ҳизб бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир Ислом Умматини мустамлакачи кофир давлатлар чангалидан озод этиш йўлида фикрий ва сиёсий кураш олиб бормоқда. Биз яна бир бор очиқ-ойдин таъкидлаймиз: мамлакат икки мустамлакачи кофир – Америка ва Британиядан, шунингдек, уларнинг минтақавий қуйруқлари бўлмиш яҳудий вужуди ва экстремист ҳинду (ҳиндутва) Ҳиндистони таъсиридан фақатгина Аллоҳ азза ва жалла ваъда қилган ҳамда Росулуллоҳ ﷺ хушхабар берган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқалигина озод бўлади, инша Аллоҳ.
Шундай экан, оммавий қўзғолондан кўзланган асосий мақсад – халқнинг ҳақиқий озодлиги тўлиқ рўёбга чиқмагунча, бу ҳаракат давом этади. Биз одамларни Ҳизб ут-Таҳрир етакчилиги остида жипслашган ҳолда қолишга чақирамиз. Аллоҳ азза ва жалла бундай деган:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَكُونُواْ مَعَ ٱلصَّٰدِقِينَ
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлинг» [Тавба 119]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими




