Яманда Ҳусийлар томонидан Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари яна ҳибсга олинди

Матбуот баёноти
Яманда Ҳусийлар томонидан Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари яна ҳибсга олинди
«Америкага ўлим» шиори билан Трампнинг Ғазо бўйича режасини ҳимоя қилиш қандай уйғунлашиши мумкин?!
2025 йил 27 ноябр, пайшанба куни Ҳусийларга қарашли хавфсизлик кучлари Яман марказидаги Ҳусийлар бошқаруви остидаги Таиз вилоятининг Сабр Маводим туманида яшовчи, 28 ёшли Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси Саддам Али Қоид Макардийни ҳибсга олди. Саддам Макардийнинг ҳибсга олиниши 2025 йил 21 ноябр куни Ибб вилоятида ака-ука Усома ва Муҳаммад Мусъад Варофийнинг қўлга олинишидан кейин қайд этилган иккинчи ҳолатдир. Улар «Трамп мусулмон юртларидаги малай ҳукмдорларини шарманда-ю шармисорлик келишуви сари етакламоқда, улар эса Ғазони мандат ва мустамлакачилик исканжасига топшириб, Трамп ортидан итоаткорона бош эгиб бормоқда» сарлавҳали варақани тарқатганликлари ортидан ҳибсга олинган эди. Мазкур варақада БМТнинг 2025 йил 17 ноябр куни 2803-сонли қарорни чиқартириб олишдаги тил бириктируви фош этилган эди. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазодаги урушни тўхтатишга оид режасини тасдиқлашдан бошқа нарса эмас. Трампнинг ўзи ҳам мазкур қарорни «тарихий лаҳза» дея баҳолаган. Ҳизб ут-Таҳрир томонидан 2025 йил 19 ноябрда чиқарилган ушбу варақада Американинг, хусусан, Фаластинда ва умуман Яқин Шарқ минтақасида амалга ошириб келаётган фитналари фош этилди. Шу билан бирга Американинг бугунги сиёсати 2001 йилда кичик Буш томонидан бошланган салибчилик уруши сиёсатининг айни давоми экани таъкидланди.
Гарчи варақада Трампнинг 2025 йил 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишлари доирасида Саудия Арабистони, Амирликлар, Қатар, Миср, Иордания, Туркия, Индонезия ва Покистон раҳбарлари билан ўтказган учрашуви зикр қилиниб, Ҳусийлар ҳақида на яқиндан ва на узоқдан бирор сўз айтилмаган бўлса-да, лекин айбдор ўзини дарров фош қилиб қўяди! Ахир, «Ғазони қўллаб-қувватлаймиз ва Масжидул Ақсони яҳудий вужудидан озод қилишга ҳаракат қиламиз», деб даъво қилаётганлар қандай қилиб Ғазонинг мандат ва мустамлака остида қолишига, шунингдек, мустамлакачи кучлар буйруқлари билан ҳаракатланадиган ҳарбий қўшинларнинг – ҳатто уларнинг айримлари Қуръон тилида гаплашса-да – ушбу заминга қадам босишига рози бўладилар?! Америка мустамлакачилиги даҳлизларида, шунингдек, 1648 йилдаги Вестфалия тизимидан то бугунги кунгача Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоват руҳида шаклланган «халқаро ҳуқуқ» сиёсати доирасида Ислом Умматидан яшириб келинган ҳақиқатларни фош этаётган Ҳизб аъзоларига улар қандай қилиб тажовуз қилишга журъат этмоқдалар?!
Наҳотки Ҳусийлар бу қилмишлари билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг ҳақ нури ила таралаётган содиқ ва жарангдор даъват манбаини тўсиб қолдик, деб хомхаёл қилишаётган бўлса?! Бир пайтлар ҳалок бўлган Солиҳ режими зулмидан шикоят қилган Ҳусийларнинг бугун айнан ўша зулм амалиётларини – ҳатто ундан-да оғирроқ шаклда – Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан қўллаётгани нақадар кескин ва очиқ зиддиятдир!! Ахир, Ҳизб аъзолари таъқиб қилиниш ва қамоққа ташланишга лойиқ қандай жиноят содир этдилар?! Наҳотки улар Трампнинг режаларини фош қилганлари, мусулмон юртлари ҳукмдорларининг хиёнатини эслатганлари учун қамоққа ташланаётган бўлсалар?!
Нима дейишни ҳам билмай қолдик: Ҳусийлар ҳақиқатан ҳам Америкага қаршими? Улар ўзлари даъво қилганидек, унга ўлим тилайдиларми? Ёки зоҳирда кўрсатаётганларининг мутлақо аксини – яъни Америкага бўлган муҳаббат, садоқат, уни ҳимоя қилишни, шунингдек, мусулмон юртларида Америка режаларини фош қилаётганларга қарши туришдек асл ҳақиқатни ичларида яшириб келяптиларми? Зеро, улар бир томондан ўзларини Америкага душман қилиб кўрсатишар экан, айни пайтда БМТ билан ҳамкорликда «тинчлик келишуви»га эришиш учун қўл чўзмоқдалар. Улар шунчаки ракета ва дронлар отиш ҳамда «Сабъийн» майдонидаги намойишлар билан кифояланмоқдалар. Аслида эса, Фаластинни босиб олган яҳудий вужуди билан юзма-юз жанг қилиб, уни маҳв этишлари, Масжидул Ақсони Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясида, борлиқни тутган такбир садолари остида, мусулмонларга қайтариш учун аниқ режа тузиб, амалий ҳаракат қилишлари лозим эди. Зеро, ана шундагина Росулуллоҳ ﷺнинг башоратлари рўёбга чиқиб, Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошади.
«لَتُقَاتِلُنَّ الْيَهُوْدَ فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ…»
«Албатта, сизлар яҳудийларга қарши жанг қиласизлар ва уларни ўлдирасизлар…».
إِنۡ أَحۡسَنتُمۡ أَحۡسَنتُمۡ لِأَنفُسِكُمۡۖ وَإِنۡ أَسَأۡتُمۡ فَلَهَاۚ فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ لِيَسُُٔواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِيَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِيرًا
«Агар чиройли амаллар қилсангизлар – ўзларингизга яхшилик қилган бўлурсизлар. Агар ёмон, гуноҳ амаллар қилсангизлар ҳам ўзларингиз учундир. Бас, қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га киришлари учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)» [Исро 7]
Эй Яман аҳли! Эй қабила азаматлари! Хусусан, Ҳусийлар таянадиган Саъда, Амрон, Ҳажжа ва Замор аҳли! Кофирларнинг жиноий қилмишларини ҳамда хоин ҳукмдорларнинг хиёнатларини фош этаётган, Умматга унинг уйғониш ва азизлиги фақат мусулмонларни бирлаштирувчи ва Исломни татбиқ этиб, уни оламга ёювчи Халифалик соясида амалга ошишини англатаётган ҳамда бизни ўша давлат аскарлари бўлиб, икки дунё саодатига эришишга чорлаётган кишиларнинг ҳибсга олинишига наҳотки рози бўлсангиз?! Халифалик давлати – Аллоҳнинг изни ила – албатта қайтади. Биз унинг соясида яна «инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат»га айланамиз. Зеро, яҳудийлар билан бўлажак жанг яқиндир ва Аллоҳнинг изни ила биз уларни мағлуб этамиз. Бу – Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси ва Росулуллоҳ ﷺнинг башоратидир. Шундай экан, ушбу йўлда ҳаракат қилаётганларга нусрат-ёрдам беришга ўз ҳиссангизни қўшинг!
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ
«Албатта, бунда қалби бор ёки ўзи ҳозир бўлиб, қулоқ тутган киши учун эслатма бордир» [Қоф: 37]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими




