Матбуот баёноти

Миср президентининг «маърифатпарвар оқим» ҳамда ақида ва шариатни четга суришга қаратилган баёнотлари

Матбуот баёноти

Миср президентининг «маърифатпарвар оқим» ҳамда ақида ва шариатни четга суришга қаратилган баёнотлари

Яқинда Миср Умматни жиловлаш ва давлат раҳнамолиги остида диний хитобни қайта шакллантиришга қаратилган расмий баёнотларнинг навбатдаги тўлқинига гувоҳ бўлди. Бу баёнотлар орасида энг кўзга кўрингани Сисийнинг ҳарбий коллежда Вақфлар вазирлиги даъватчилари билан учрашуви чоғида айтган сўзлари бўлди. Мазкур учрашувда у 1400 йиллик исломий меросни «кўпик ва тубанлик» деб таърифлаб, ақидани қўриқлаш ўрнига эркинликни қўриқлайдиган, шариат ҳақида сўз юритиш ўрнига Парвардигор ва Унга ҳурмат кўрсатишни тарғиб қиладиган «маърифатпарвар оқим»га чақирди. Ушбу сўзлар – ўз ичига олган маъно ва далолатлари билан – оддий сиёсий мулоҳаза эмас, балки Ислом асосланган пойдеворларга бевосита дахл қилишдир. Шунингдек, бу – шаръий тушунчага кўра Исломнинг асли ва Давлат устуни ҳисобланадиган ақида ва шариат мақомига нисбатан очиқ-ойдин эътиборсизликни ифода этади.

Ислом ўз ақидасини давлат учун асос қилиб олган. Зеро ҳаёт тузуми ҳам, аҳком ва қонунлар ҳам айнан ушбу ақидадан балқиб чиқади. Ислом давлати тарих давомида – Мадинаи мунавварадан бошлаб – айни шу мабда асосида барпо бўлди. Давлат конституциясини инсонларнинг ҳавойи нафслари ёки миллатларнинг фалсафалари эмас, балки ваҳий шакллантирди.

Уммат асрлар оша нақл қилиб келган меросни «кўпик ва тубанлик» дея тавсифлаш эса, аслида, Уммат илмларини барпо этган фақиҳлар, мужтаҳидлар, муфассирлар ва муҳаддислар шаънига қаратилган очиқ-ойдин ҳақоратдир. Шунингдек, бу – Шариат ўзининг нусус ва аҳкомлари ила муҳофаза этилган, Уммат эса Шариатга амал қилганида эмас, балки ундан воз кечган пайтда қолоқликка юз тутган, деган реал ҳақиқатдан кўз юмишдир.

Энди, «ақидани эмас, эркинликни қўриқлаш»га чақириш шаръий тушунчани остин-устун қилиб юборишдир. Зеро, Аллоҳ Таоло динни муҳофаза этишни энг биринчи заруриятлардан бири этиб белгилаган ҳамда уни жон ва молни сақлашдан ҳам муқаддам қўйган. Исломда эркинлик мутлақ эмас, балки ваҳий билан чекланган. Чунки инсон мукаллаф бўлиб, мутлақ ирода соҳибига айланмайди. Зеро бандалар амалларидаги асл қоида – шаръий аҳкомларга боғланишдир.

«Парвардигор» ҳақида сўз юритиш тасодифий эмас, балки онгли равишда танланган хитоб бўлиб, ундан кўзланган мақсад – йиғилганларни Миср аҳли учун Ислом робитаси ва ақида биродарлигидан ўзга, янги бир робитани топишга йўналтиришдир. Бу янги робита «ватандошлик» асосига қурилиб, қандай иймон келтиришимиздан қатъий назар, барчамиз битта Парвардигорга ибодат қиламиз, деган тушунчага таянади. Бу ҳолат бизни режимнинг диний хитобни янгилаш ва уни монополия қилиш сиёсати доирасида илгари суриб келган «инсоний биродарлик» ҳамда сохта «Иброҳимий дин» каби даъватларига қайтаради. Аслида эса, бу – Исломга қарши эълон қилинган очиқ урушдир. Сисий Ислом ва унинг фикрларига қарши қаратилган ушбу ошкора урушда ўзини мустамлакачи кофир Ғарбга «найза учи» сифатида тақдим қилмоқда.

Имомлардан нусусларга асосланмай, «аср» тушунчаларига риоя қилишни талаб этиш Аллоҳ Таолонинг қуйидаги икки оятига очиқ-ойдин зиддир:

فَٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг!» [Моида 48]

وَمَا كَانَ لِمُؤۡمِنٖ وَلَا مُؤۡمِنَةٍ إِذَا قَضَى ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥٓ أَمۡرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ ٱلۡخِيَرَةُ مِنۡ أَمۡرِهِمۡۗ

«Аллоҳ ва Росули бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмас» [Аҳзоб 36]

Ғарб Халифаликни қулатганидан буён, исломий юртларни секуляр асосларда қайта шакллантиришга зўр бермоқда. Бу секуляр асослар динни бошқарувдан ажратиб, Исломни сиёсий ва иқтисодий ҳаётда ҳеч қандай таъсири бўлмаган шунчаки руҳий маросимларга айлантиради. Сисий томонидан билдирилаётган ушбу баёнотлар ҳам айнан шу контекст бўйича кетяпти. Тўғрироғи, улар Ғарб тадқиқот марказлари (Карнеги, Чатем Хаус, РАНД) томонидан ишлаб чиқилган ҳамда «диний соҳани қайта ташкил этиш» деб танилган ошкора режаларнинг бевосита давоми сифатида келмоқда. Улар қуйидагиларга чақиради:

  • Шариатни давлат бошқаруви ва қонунчилик тизимидан четлатиш;
  • Ҳокимиятга тобе бўлган, сиёсий манфаатларга хизмат қилувчи расмий хитобни ишлаб чиқадиган диний элитани шакллантириш;
  • Диний муассасаларни – содиқлигини кафолатлаш мақсадида – хавфсизлик ва ҳарбий тизимга интеграция қилиш.

Ҳарбий академияда юз берган ҳолатлар мазкур ҳисоботларда тавсия этилган ёндашувнинг айни ўзидир. Яъни, имомни шаръий рисолани етказувчи мақомидан чиқариб, уни ваҳий аҳкомларига кўра эмас, балки мавжуд режим талабларига мос равишда жамоатчилик онгини қайта шакллантиришга хизмат қиладиган қуролга айлантиришдир.

Ислом ақидани мусулмон виждонидаги шунчаки назарий тушунча сифатида қолдирмади. Аксинча, уни бошқарув низоми, иқтисод низоми, таълим сиёсати, ташқи сиёсат, халқаро алоқалар, соғлиқни сақлаш ва давлатга тегишли барча соҳалар ҳамда одамлар ишларини Ислом асосида бошқаришда давлат зиммасига юклатилган барча вожиботлар қуриладиган фикрий пойдевор қилиб белгилади. Шу боис, қачонки ушбу ақида «замонавий» деб тақдим этилаётган инсоний тушунчалар билан алмаштирилса, давлат ўз мустақил иродасини йўқотган, ҳукмрон кучларга тобе ва ажнабий босимларга бўйсунувчи тузилмага айланиб қолади.

Аммо шариат ва Ислом аҳкомларига келсак, улар ҳукмдор билан фуқаро ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ҳамда адолат ўрнатилишини, ишлар гўзал ва самарали тарзда бошқарилишини, ҳукмдордан ҳисоб талаб қилинишини ва бойликнинг тўғри тақсимланишини кафолатлайди. Шунингдек, жамият ва унинг хавфсизлигини одамларни қатағон қилиш ва таҳдид остида бўйсундириш билан эмас, балки ҳақиқий ҳимоя билан таъминлайди. Давлат Ислом аҳкомларидан қанчалик узоқлашса, зулм ва истибдодга шунчалик яқинлашади. Бу ҳақиқатни эса бугунги кунда юритилаётган иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик сиёсатларида яққол кўриб турибмиз.

Эй Кинона аҳли!

Динингиз «кўпик» ёки меросингиз «тубанлик» эмас. Аксинча, динингиз ўн тўрт аср давомида бутун дунёни ёритиб келган нурдир. Бугун биз гувоҳ бўлаётган қолоқлик Ислом туфайли эмас, балки уни бошқарувдан четлатиш оқибатида юзага келган. Ақидангиз ва шариатингизни муҳофаза қилиш –фикрий ҳашамат эмас, балки сизни сиёсий, иқтисодий ва ахлоқий ҳалокатдан қутқариш учун заруратдир. Шу боис, ҳеч кимга сизни ўзлигингиздан маҳрум этишига ёки қалбларингизга динингиз ҳақида шубҳа уруғини сепишига йўл қўйманг. Мисрнинг уйғониши диний хитобни қайта шакллантиришга уринаётган ҳарбий академиялардан эмас, балки Исломни ҳаёт ва давлат асоси сифатида ўзининг ҳақиқий ўрнига қайтаришдан бошланади.

Эй Кинона қўшинлари!

Сиз Исломни ер юзининг машриқидан то мағрибларигача етказган буюк Умматнинг фарзандларисиз. Аллоҳ ҳузуридаги масъулиятингиз ҳам буюкдир: Умматни, унинг динини ва номусларини ҳимоя қилиш ҳамда Уммат ақидасини ўзгартиришга ва ҳаётидан Ислом аҳкомларини ажратишни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳанинг бир бўлагига айланмаслик. Кучингиз нафақат қуролда, балки Аллоҳнинг динини ҳимоя қилувчи бўлишингиздадир. Унутманг, зулмнинг давом этиши на Мисрга хизмат қилади ва на сизга. Аксинча, у Мисрни заифлаштириш ва уни тобе ҳолда ушлаб туришни истовчиларга хизмат қилади. Бас, эгнингиздан тобелик ғуборини қоқиб, Аллоҳга, Унинг Росулига ва динига нусрат бериш учун қўзғалинг! Садоқатингиз ақида ва унинг аҳкомларига бўлсин. Ғоянгиз эса ақиданинг асосларини мустаҳкамлайдиган, уни татбиқ этадиган ва уни оламга ҳидоят ҳамда нур рисоласи сифатида етказадиган Давлатни барпо этиш бўлсин. Росулуллоҳ ﷺнинг байроғини ҳаққини адо этган ҳолда баланд кўтаринг. Шояд, Аллоҳ сиздан қабул қилса ва сизларнинг қўлингиз билан нусрат ато этиб, буюк зафарга эришишни насиб айласа. Ҳали айтилаётган бу сўзлар албатта ёдингизга тушади. Биз ишимизни Аллоҳга ҳавола қиламиз.

وَأَنِ ٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ وَٱحۡذَرۡهُمۡ أَن يَفۡتِنُوكَ عَنۢ بَعۡضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَۖ

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган аҳкомларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!»                                                                                [Моида 49]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button