Шошилинч фарёд, эй Ислом Уммати!

Матбуот баёноти
Шошилинч фарёд, эй Ислом Уммати!
Ғазо аёллари ва болалари нажот истаб фарёд чекмоқда… Судан аёллари ва болалари нола қилмоқда… Шарқий Туркистондаги уйғур аёллари ва болалари оғир азоблар ичида инграб, дод солмоқда… Дунёнинг турли бурчакларида эса мусулмон аёллар ва болалар бирин-кетин нидо йўллаб: «Бирор нажоткор борми? Ушбу чорловга лаббай деб, ижобат қиладиган бирор мард борми?!», дея мадад сўрамоқда.
Эй Аллоҳ инсонлар учун чиқарган энг яхши Уммат! Сенга нима бўлди? Мажруҳ танангга тикилиб турибсан-у, наҳотки қимир этмасанг?! Дунё бўйлаб фарзандларинг заиф ва мазлум ҳолда эзилаётганини, қонлари ва номуслари топталаётганини кўриб турибсан-у, наҳотки ғазаб билан қўзғалмасанг?!
Ғазо фарзандлари совуқдан ҳалок бўлмоқда. Улар қирғин ва сургун қилиниб, очиқ осмон остида оч-наҳор тунамоқда. Дунё эса уларнинг нажот истаб қилган фарёдларига қулоқларини тамоман беркитиб олди! Судан аҳли тириклайин кўмилмоқда, ўзлари ва аёллари устидан разолат ва қийноқнинг энг жирканч усуллари қўлланилмоқда! Шарқий Туркистон мусулмонлари эса уларни динларидан қайтаришга, фарзандларини исломий илдизларидан узиб ташлашга уринаётган коммунизмга қарши энг шиддатли курашни бошдан кечирмоқдалар!
Бас, сиз қаердасиз? Наҳотки бу машъум манзара ва хабарларга шунчаки кўникиб қолган бўлсангиз?! Наҳотки фарзандларингиз томиридаги қон музлаб қолган бўлса?! Наҳотки энди уларни диний биродарлик туйғуси ҳам, номусларни қизғаниш ҳам, номус ва заминни ҳимоя қилиш йўлидаги сафарбарлик ҳам ҳаракатга келтирмаса?!
Эй Ислом Уммати! Фарзандларинг дунёнинг турли бурчакларида ўз динларига қарши қаратилган урушга гувоҳ бўлмоқда. Жаҳон капиталистик тизими раҳнамолари мусулмонларни ўзларининг секуляр ҳазорат-цивилизациясида эритиб юборишни ва исломий тушунчаларини йўқ қилишни мақсад қилган. Бу кураш, аслида, ҳазоратлар ўртасидаги тўқнашув экани сенга эндиликда яққол аён. Агар ўз исломий ҳазоратингни ҳимоя қилмасанг, аҳвол янада ёмонлашади ва сен бундан ҳам каттароқ азоблар ҳамда оғир йўқотишларга дуч келасан.
Эй Ислом Уммати! Душманларинг сенинг куч-қудратинг Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китобига ва Росулуллоҳ ﷺнинг суннатига қайтишингда ҳамда барча мусулмонларни бирлаштириб, уларни ҳимоя қиладиган давлат соясида шу икки манбага амал қилишингда эканини жуда яхши англайдилар. Шу боис, улар ўша манфур чегаралар хавфсизлигини таъминлаш учун тиним билмай ҳаракат қилмоқдалар. Бундан ташқари, Умматнинг бирлиги ва жамланиши олдида ана шу чегараларни мустаҳкам тўсиқ сифатида сақлаб қоладиган ва уларни асрайдиган кимсаларни ҳокимият тепасига олиб келмоқдалар.
Эй Ислом Уммати! Сен ўз тана аъзоларинг бирин-кетин оғриётганига гувоҳсан. Қолган аъзоларнинг тарқоқ ва заиф ҳолатда эканлиги, энг муҳими эса ўз куч-қудрати ва азизлигининг манбаи бўлмиш Роббисининг Шариатидан юз ўгиргани сабабли, бу танани ҳимоя қилишга ҳам, унга ва бошқа аъзоларга таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши туришга ҳам қодир бўлолмаётганини очиқ-ойдин кўриб турибсан.
Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат! Биз – Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти аъзолари – дунёнинг барча ўлкалардаги аҳлимиз бошига тушаётган мусибатлардан чуқур изтиробдамиз. Аллоҳни гувоҳ қилиб айтамизки, уларнинг дарди – бизнинг дардимиздир. Биз ҳам улар каби Аллоҳдан У зотнинг нусрати ва тамкинини ҳамда Исломнинг ҳаётимизга яшаш тарзи сифатида қайтиб, Ўз адолати, ҳаққонийлиги ва раҳмати ила нурафшон тарзда ҳукм юритишини умид қиламиз.
Эй Ислом Уммати! Биз сендан нидоимизни эшитиб, уламо ва хатиб фарзандларимизни ҳақ сўзни очиқ айтишга, онгларни ёритишга ва одамларга нажот йўлини кўрсатишга ундайсан, деган умиддамиз. Шунингдек, офицер ва аскар фарзандларимизни ушбу динга нусрат бериш ҳамда Аллоҳнинг калимасини олий қилиш йўлида бир тану бир жон бўлиб қўзғалишга чорлашингни сўраймиз.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл! Биз барча ўлкалардаги Ислом Умматининг азоб-уқубатларига барҳам берадиган, шунингдек, уни ва унинг соясида яшовчи ҳар бир инсонни ҳимоя қиладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлида холисона ҳаракат қилаётганлар билан елкадош ҳолда фаолият олиб бормоқдамиз. Биз Сендан амалларимизни қабул қилишингни, бизни ҳақ йўлда собитқадам этишингни ҳамда бутун оламга раҳмат бўлмиш ушбу Давлатнинг барпо бўлишини тезлаштиришингни сўраймиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти




