Роя газетаси

Агар умматимиз Исломни ўз мезони қилмаса, бошқаларнинг фикрлари унинг мезонига айланади

Агар умматимиз Исломни ўз мезони қилмаса, бошқаларнинг фикрлари унинг мезонига айланади

Агар Ислом Уммати ўз ишлари ҳақида ўзи сўзламаса, унинг ишлари ҳақида бошқалар сўзлайди. Агар ўзи ўз лойиҳасини кўтариб чиқмаса, бошқалар ўз лойиҳаларини унинг олдига олиб келади. Агар Исломни ўз мезони қилмаса, бошқаларнинг фикрлари унинг мезонига айланади.

Эй Ислом Умматининг фарзандлари! Исломни замонингизга эргашувчи қилиб қўйманг, балки замонингизни Ислом мезонига эргашувчи қилинг. «Исломни кофир мустамлакачи Ғарбдан келаётган ҳар бир нарсага қандай мослаштирамиз?» деб сўраманг. Балки: «Ҳаётимизни Исломга қандай қайтарамиз?» деб сўранг.

Бугун Умматингиз ўз онгини, динига бўлган ишончини, шахсияти ва бирлигини қайта тиклашига, зулм, қарамлик, истибдод, талон-торож ва ғарблашувга қарши курашда Исломни ўз машъали қилишига нақадар муҳтож!

Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِيناً فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾

«Ким Исломдан бошқа динни истаса, ундан ҳеч қачон қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардан бўлади». (Оли Имрон сураси, 85-оят)

Эй Аллоҳ! Умматни динингга гўзал қайтиш билан қайтаргин. Унга динида фақиҳлик ва чуқур англаш, воқелигини идрок этишда басират, ҳақ устида собитқадамлик ато этгин. Унинг орасида адолатни қарор топтиргин, сўзини Ислом атрофида бирлаштиргин ва уни Ислом Рисолатини бутун оламларга етказувчи Уммат қилгин!

Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button