Роя газетаси

Америка делегацияси Халқаро Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан чиқиб кетди!

Америка делегацияси Халқаро Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан чиқиб кетди!

Америка делегацияси 27 июль куни Франциянинг Трамп бошқаруви давридаги АҚШнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги кўрсаткичларига билдирган танқидига эътироз сифатида БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини тарк этди. Бу ҳолат Франция элчиси Жером Бонафон ўз нутқини бошлаши билан юз берди.

Ушбу йиғилишни тарк этиш ҳодисаси Бош Ассамблеянинг Фолькер Тюркнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлик ваколатини узайтириш учун ўтказган овоз бериш жараёнидан сўнг содир бўлди. Ушбу қарорни 144 та давлат қўллаб-қувватлади, АҚШ эса қарши чиққан ўнта давлатдан бири бўлди. Франциянинг Женевадаги БМТ ҳузуридаги миссияси: «АҚШ илгари инсон ҳуқуқлари бўйича машъал эди, аммо энди ундай эмас», деб баёнот берди ҳамда АҚШнинг Россия ва Шимолий Корея билан бир қаторда овоз берганига ишора қилди. АҚШнинг муқобил вакили Дэн Нигрия Франциянинг баёнотларини «сохта шоу ва сиёсийлаштирилган сафсата» деб атаб, Францияни «дунёдаги инсон ҳуқуқларини энг ёмон бузувчилардан айримларига юмшоқлик қилишда» айблади.

«Ар-Роя»: Ушбу йиғилишни тарк этиш ҳодисаси Американинг хайрихоҳлик ва маънавий таъсир кучи халқаро майдонда сезиларли даражада пасайганини яққол кўрсатади. Бир вақтлар ўзини инсон ҳуқуқлари соҳасида намуна қилиб кўрсатишга уринган давлат бугун холис танқид билан юзлашишдан кўра театрона чиқиб кетишни афзал кўрмоқда.

Франциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича овоз беришда Американи Шимолий Корея ва Россияга ўхшатиши реал  ҳақиқатни акс эттиради; зеро дунё жамоатчилиги  Американинг халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларига бўлган садоқатига эндиликда фақатгина ўз манфаатлари доирасидан нарига ўтмайдиган ҳодиса сифатида қарамоқда.

Роя газетасининг 2026 йил 5 август чоршанба кунги 611-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button