Роя газетаси

Нега армияларимиз қўмондонлари душман армиялари қўмондонлари билан учрашмоқда?

Нега армияларимиз қўмондонлари душман армиялари қўмондонлари билан учрашмоқда?

Яқинда оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Иордания ва Миср армиялари қўмондонлари билан АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони адмирал Брэд Купер ҳамда яҳудий вужуди Бош штаби бошлиғи Эял Замир ўртасида Германияда махфий ва ёпиқ учрашув бўлиб ўтганини ошкор қилди. «Axios» ахборот сайтига кўра, ушбу учрашув Германия Мудофаа вазирлиги хабардор қилинмаган ҳолда ўтказилган.

Сайтнинг маълум қилишича, адмирал Брэд Купер учрашувда иштирок этган давлатларни Америка армияси минтақада қолишини ва ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмаслигини билдириб ишонтирган. Бу Эроннинг минтақадаги Америка базаларига қарши ҳужумларидан кейин ҳам амалга оширилган. Шунингдек, у учрашув иштирокчиларига Америка томонидан Ҳурмуз бўғозида кемалар ҳаракатини кенгайтириш режаси ҳақида маълумот берган.

Яҳудий вужуди масъулларидан бири эса генерал Эял Замир ўз вужуди армиясининг турли фронтлардаги операциялари ҳақида учрашув иштирокчиларига маълумот берганини айтган.

Америка Марказий қўмондонлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, қўмондонлар Яқин Шарқда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш имкониятларини муҳокама қилганлар.

Мусулмонлар армиялари қўмондонларининг бу жирканч ҳаракатига нисбатан Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот ахборот хизмати тарқатган баёнотда қуйидаги масалаларга ойдинлик киритилди:

Биринчидан: Уммат бу қўмондонлардан ўз ҳукмдорларининг хиёнатлари ва Уммат душманлари билан тил бириктиришларини муҳокама қилиш учун йиғилишларини, сўнг уларни лавозимларидан четлатиш ва мусулмонлар учун ягона Халифага байъат қилиш ҳақида қарор қабул қилишларини кутаётган эди.

Аммо улар ўз ҳукмдорларининг изидан бориб, Умматга хиёнат ва унга қарши тил бириктириш йўлида уларга эргашдилар. Улар қўллари ҳали ҳам Фаластин, Ливан ва Суриядаги мусулмонларнинг қонидан қуримаган яҳудий вужуди Бош штаби бошлиғи билан учрашдилар.

Шунингдек, улар Ироқ, Афғонистон, Яман ва Эронда мусулмонларни ўлдирган Америка кучларининг Марказий қўмондонлиги қўмондони билан ҳам учрашдилар!

Иккинчидан: Американинг исломий юртлардаги ҳаракатларидан мақсад — улар устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш, уларнинг стратегик мавқелари ва ҳудудларида ўз таъсирини ёйиш ҳамда анъанавий европалик рақибларини бу ҳудудлардан чиқариб юборишдир.

Америка ўзининг бу режасида ушбу ҳарбий қўмондонларни ўз сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган оддий воситаларга айлантирмоқда. Бу худди унинг «рувайбиза» ҳукмдорлар билан қилаётган ишларига ўхшайди.

Учинчидан: Америка яҳудий вужудини минтақа хавфсизлик тизимининг бир қисмига айлантиришни мақсад қилмоқда.

Ўша қўмондонлар яҳудий вужуди Бош штаби бошлиғининг ўз вужуди томонидан турли фронтларда олиб борилаётган операцияларни тушунтиришини тингладилар. Гўёки бу операциялар «Вақ-вақ диёри»да, уларнинг ўз юртларида эмасдек!

Агар улардан бирортасида заррача ҳаё бўлганида эди, Америка нуқтаи назаридан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бундай учрашувда ўтиришга рози бўлмас эди.

Баёнот ушбу қўмондонлар ва исломий юртлардаги бошқа ҳарбий қўмондонларни, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаётган ёки уларнинг қилмишлари олдида сукут сақлаётган кишиларни қуйидагича огоҳлантирди:

«Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот ахборот хизмати ушбу қўмондонларни ва исломий юртлардаги барча ҳарбий қўмондонларни; Умматга душманлари билан биргаликда тил бириктираётган ва унга хиёнат қилишда иштирок этаётган ҳар бир кишини; рувайбиза ҳукмдорларнинг хиёнатларига сукут сақлаётган ҳар бир шахсни — барчаларини дунё ва охиратдаги хиёнатларининг оқибатларидан огоҳлантиради.

Эй ҳарбий қўмондонлар! Ишингиз ҳақида жиддий ўйланглар, Уммат сафларига қайтишга ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилишга шошилинглар. Ўша рувайбиза ҳукмдорларни лавозимларидан четлатиш, Умматни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик сояси остида бирлаштирадиган ягона Халифага байъат қилиш учун йиғилишга ташаббус кўрсатинглар».

Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:

«Мана, Ҳизб ут-Таҳрир — аҳлига ёлғон гапирмайдиган пешқадам партия — Уммат фарзандлари ва унинг қўмондонларидан бўлган ҳар бир холис кишига пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун унга нусрат бериш мақсадида қўлини чўзмоқда. Зеро, бунда дунё ва охират азизлиги ҳамда Аллоҳнинг буюк розилиги бор».

Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button