Роя газетаси

Яҳудий вужуди Америка сиёсатини назорат қилади деган мазмундаги сохта уйдирма

Яҳудий вужуди Америка сиёсатини назорат қилади деган мазмундаги сохта уйдирма

«CNN» ахборот канали яҳудийлар бош вазири Нетаньяхунинг Америка ва Эрон ўртасидаги англашув меморандумига берган муносабатини келтирди, у ерда у шундай деди: «Мен ва Президент Трампнинг фикрларимиз доимо бир жойдан чиқавермайди, у — Америка Қўшма Штатлари Президенти, мен эса — (исроил) Бош вазириман. Мен (исроил)нинг хавфсизлик манфаатларига масъулдирман ва бу иш донолик билан амалга оширилиши лозим».

«Ар-Роя»: Мусулмонлар орасида яҳудий вужуди Америка сиёсатини назорат қилади ва уни йўналтиради деган мазмундаги бир ёлғон кенг тарқалди. Ваҳоланки, Америка ва мусулмонларнинг ҳукмдорлари мусулмонларни яҳудий вужуди гўёки мағлуб бўлмас бир куч деган хомхаёлга ишонтириш учун ушбу ёлғонни ёйишга алоҳида ҳарис бўлдилар.

Бироқ, ушбу уйдирмани  фош қилувчи далиллар ва гувоҳликлар кетма-кет келишда ва кўпайишда давом этмоқда. Трампнинг сўнгги баёнотларининг ўзигина бунга кифоя қилади, масалан унинг: «Агар мен бўлмаганимда эди, Исроил ер юзидан супуриб ташланган бўларди, ва Нетаньяху энди Ливанга нисбатан янада каттароқ масъулият билан ҳаракат қилиши лозим», деган сўзи ҳамда: «Нетаньяху билан алоқаларим яхши, лекин Ливанда ичида Ҳизбуллоҳ аъзолари бўлмаган биноларнинг портлатилиши менга ёқмади», деган сўзи каби. Бас, ушбу баёнотлар Америка қарорлари асло яҳудий вужуди хоҳишининг гарови эмаслигини, балки айнан Америка узил-кесил якуний сўз эгаси эканини яққол очиб беради.

Мана шу ердан илоннинг боши ва унинг думи ўртасини ўзаро ажратишнинг аҳамияти намоён бўлади, зеро бошни қўйиб, фақат думга зарба беришдан ҳеч қандай фойда йўқдир. Ислом Уммати ўз кўзи билан кўрдики, Америка ва яҳудий вужуди улар тасвирланаётган ўша ҳайбатли ва қўрқинчли куч эмас; Афғонистон, Ироқ, «Ақсо тўфони» амалиёти ва Эрон бунга сўзловчи  гувоҳлардир.

Шу сабабли, ушбу Уммат армиялари қадамларини тезлаштиришлари ва ушбу тарихий имкониятни ғанимат билишлари лозим, токи пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга жиддий фаолият юритсинлар.

Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button