Роя газетаси

ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

Саудия Арабистони Кўнгилочар тадбирлар бошқармаси 2026 йил 21 май куни минтақавий миқёсдаги шов-шувли лойиҳани — янги Саудия-Миср «маданий иттифоқи»ни эълон қилди. Мазкур тизим икки мамлакатни санъат аҳли ва халқаро юлдузлар учун ягона «кўнгилочар магистрал»га айлантиришни, Уммат сарватини маишат ва санаткорларга қурбон қилишни мақсад қилган.

Бунинг муқобилида, 20 май куни Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши ва Британия ўртасида 5 миллиард долларлик «тарихий» эркин савдо битими имзоланди. Бу билан Лондон «Катта еттилик» (G7) ичида биринчи бўлиб Кўрфаз бойликларига тўғридан-тўғри йўл очувчи «олтин калит»ни қўлга киритди.

Мазкур жараёнларни кузатар экан, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси муҳандис Салоҳиддин Азоза аччиқ ҳақиқатни баён қилди: мусулмон ҳукмдорлар Уммат хазинасини сувдек совуришда давом этмоқдалар. Унинг таъкидлашича, яқин ўтмишда Ғарб корпорациялари билан тузилган юзлаб миллиардлик шартномалар шунчаки савдо эмас, балки уларнинг реал қийматидан бир неча баробар қимматга сотиб олинган «инъомлар» бўлган.

 «Биз суверен фондларнинг банкротлик ёқасидаги турган Ғарб ширкатларини қутқариш учун қандай сафарбар этилганини кўрдик. Уммат маблағлари бу гал ҳам жон талвасасидаги Ғарб иқтисодиётига «сунъий нафас» бериш учун сарфланмоқда. Ваҳоланки, яқинлашиб келаётган глобал ҳалокат аввалги иқтисодий зилзилалардан бир неча чандон даҳшатлироқ бўлиши муқаррар», — дейди Салоҳиддин Азоза.

Аслида эса, бу маблағлар Ислом ўлкаларининг иқтисодий ва ҳарбий қудратини тиклашга, Ғарбнинг технологик асоратидан қутулишга йўналтирилиши керак эди. Агар бу сармоялар тизимли ислоҳ қилинганида, бугун иқтисодий муҳтожлик ва сиёсий қатағонлар сабаб юз бераётган «интеллектуал ҳижрат»га — илм аҳлининг юртни тарк этишига чек қўйилган, Умматнинг асл фарзандлари учун муносиб ҳаёт пойдевори яратилган бўлар эди.

Роя газетасининг 2026 йил 10 июн, чоршанба кунги 603-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button