Роя газетаси

Қозоғистон режими Исломга қарши курашда давом этмоқда

Қозоғистон режими Исломга қарши курашда давом этмоқда

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Матбуот хизмати хабар беришича:

«2026 йил июнь ойидан август ойига қадар Миллий хавфсизлик қўмитаси тергов олиб борган жиноий ишлар доирасида террорчилик ва экстремистик жиноятларни содир этганлик учун 19 нафар шахс турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди».

Шу давр мобайнида Остона, Олмаота ва Чимкент шаҳарларида, шунингдек, Ақмола, Ақтўбе, Олмаота, Жамбил, Манғистау ва Туркистон вилоятларида ўтказилган хавфсизлик текширувлари натижасида 28 нафар шахс қўлга олинди.

Ар-Роя: Назарбоев режими ўрнини яқиндагина эгаллаган Тўқаев режими Ислом ва мусулмонларга қарши курашда ўзидан олдинги йўлни давом эттирмоқда. Бунинг сабаби шуки, Марказий Осиё давлатларида Совет Иттифоқи парчаланишининг дастлабки даврларидаёқ ҳокимият тепасига келган режимлар Исломнинг ушбу юртларга яна қайтиб келишининг олдини олиш мақсадида махсус барпо этилган.

Айнан шу сабабли бу давлатларда одамларни Ислом аҳкомларига амал қилишдан қайтариш мақсадида уларга ўтказилаётган босим даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Соқол қўйиш ва ҳижоб кийишни тақиқлаш, ёшларнинг масжидларга боришини чеклаш, ҳаж ибодатини фақат кексайган ёшга етгандан сўнг адо этишга рухсат бериш, ҳар қандай диний маросимларни ўтказишни тақиқлаш ва булардан ташқари яна кўплаб чекловларни жорий этишнинг барчаси мусулмонларнинг ўз динига қайтишининг олдини олишга қаратилгандир.

Роя газетасининг 2026 йил 16 сентябр чоршанба кунги 617-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button