ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!
Бугунги мусулмон ўлкаларининг тизгиндорлари Американинг минтақага илондек суқулиб киришига ва юртларимизни қадам-бақадам истило қилишига шароит яратиб берган асосий омилдирлар. Улар ўзгаларнинг ҳарбий базаларига макон бериш учун юрт дарвозаларини ланг очиб, бегоналарнинг малайига айландилар. Яҳудий вужуди билан «тинчлик» ниқоби остида алоқаларни тиклаб, турли муштарак лойиҳалар баҳонасида босқинчиларни Ислом диёрининг энг ичкарисигача бошлаб кирдилар. Оқибатда, муқаддас тупроқларимиз мазкур жиноятчи тўдалар ўз мустамлакачилик режаларини синайдиган ва ҳукмронлигини мустаҳкамлайдиган очиқ полигонга айланиб қолди.
Айни шу ҳукмдорлар Американинг Ироқ ва Афғонистонни қонга ботиришида, Шом ва Ямандаги маккорона режаларини рўёбга чиқаришида унга садоқатли малай бўлиб хизмат қилдилар. Улар Ғарб ва яҳудий вужудининг мустамлакачилик иштаҳасини қондириш учун барча молиявий, ҳарбий ва сиёсий заҳираларимизни мунтазам равишда уларнинг пойига сочмоқдалар. Бу сотқинлик сиёсатининг заҳарли мевасини эса оддий мусулмонлар тортмоқда: бегуноҳлар қони дарё бўлиб оқяпти, обод гўшалар вайронага айланиб, бойликларимиз бегоналарнинг хазинасига оқмоқда.
Хўш, Ислом уммати бу сотқин кимсаларнинг босқинчилар билан тил бириктиришига қачонгача томошабин бўлиб туради? Хоинларни тахтдан улоқтириб, парокандаликка нуқта қўядиган ва юртларимиздан мустамлакачилик панжасини кесиб ташлайдиган ягона Халифани тиклаш вақти келмадими?! Токи Уммат ўзгаларнинг қўлидаги ожиз қўғирчоқ бўлиб қолмай, балки дунёга яна шон-шараф улашувчи, азиз ва қудратли куч сифатида қад кўтарсин. Ҳа, Аллоҳга қасамки, уйғониш ва ҳаракат қилиш вақти аллақачаон келди!
Роя газетасининг 2026 йил 27 май, чоршанба кунги 601-сонидан




