Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!

Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!
2020 йилда яҳудий вужуди билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши ва Абраҳам келишувларининг давоми сифатида, босиб олинган Тель-Авив минтақасидаги режалаштириш ва қурилиш қўмитаси сешанба куни БАА элчихонасининг доимий биносини қуриш режасини маъқуллади. Ушбу бино Герцлия шаҳрида қурилади.
Янги бино элчихонанинг доимий қароргоҳи бўлиб хизмат қилади. Ҳозирда эса элчихона Тель-Авив ва Герцлиядаги вақтинчалик идораларда фаолият юритмоқда. Тасдиқланган режага кўра, қарийб 2,5 дунам майдонда умумий қурилиш майдони 15 минг квадрат метрга етадиган, баландлиги 15 қаватли бино барпо этилади. Бинонинг юқори қаватларидаги қурилиш ҳуқуқларининг 20 фоизигача бўлган қисми элчи ва дипломатик корпус аъзоларининг турар жойлари учун ажратилади.
Ар-Роя: Аллоҳнинг душманлари бўлган яҳудийлар Ислом Уммати ва унинг юртларига нисбатан очиқдан-очиқ адоватини намоён этаётганига қарамай, Яқин Шарқни қайта шакллантириш, Исломга қарши курашиш ва мусулмонларга қарши Ғарбни ҳимоя қилиш ҳақида гапириш имкониятини қўлдан бой бермаяптилар. Фаластин, Ливан, Сурия ва бошқа юртлардаги биродарларимизга қарши ҳар кунлик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб қолган ваҳшиёна қирғинларига қарамай, ўзларининг кенгайишга қаратилган режаларига қарши турган ҳар қандай кишини мунтазам равишда таҳдид ва дағдаға қилишларига қарамай, мусулмонлар ҳукмдорлари ҳануз Ислом Умматининг ҳис-туйғулари, Ислом аҳкомлари ва собит қадриятларини писанд қилмаяптилар. Бу эса яҳудий вужуди қўлида Уммат бошидан кечираётган азоб-уқубатлар, дардлар ва мусибатларга нисбатан очиқдан-очиқ бепарволикдир.
Уммат ўзини сотқин ҳукмдорларидан халос этмасдан, бутун Уммат учун ягона Рошид Халифага байъат қилмасдан туриб, унинг озодликка эришиши, ҳукмронлиги, суверенитети ва ҳурлигини тиклаши учун ҳеч қандай йўл йўқ. Ана шу Халифа бизнинг иззат-обрўйимизни, муқаддас масканларимизни ва юртларимизни қайтаради ҳамда рувайбиза ҳукмдорлар даврига барҳам беради.
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан




