Зулм давлатларини ағдариб, раҳм-шафқат давлатини барпо этиш вақти келмадими?

Зулм давлатларини ағдариб, раҳм-шафқат давлатини барпо этиш вақти келмадими?
Эй Муҳаммад ﷺ Уммати! Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ﴾
«Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик».
(Анбиё сураси :107)
Муҳаммад ﷺ олиб келган динни татбиқ этиш Ислом давлатини раҳм-шафқат, хавфсизлик ва ҳурмат-эътибор ҳукм сурадиган паноҳгоҳга айлантирди. Унинг фаровонлигини кафолатлади. Бу эса ирқи ёки динидан қатъи назар, унинг барча фуқароларига фаровонликдан баҳраманд бўлиш, заиф ва ожизларга эса раҳм-шафқат қўлини чўзиш имконини берди.
Эй Муҳаммад ﷺ Уммати! Исломий тарихимизда бунга яққол мисоллар жуда кўп. Ҳанафий мазҳабининг буюк олими Абу Юсуф ўзининг «Ал-Харож» асарида шундай келтиради:
«Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Ироқдаги Ҳира аҳли — насронийлар билан зимма аҳдини ёзар экан, унда шундай деб ёзди: “Мен улар учун шуни белгиладимки: қайси бир кекса киши меҳнат қилишга ожиз бўлиб қолса ёки бирор офатга дучор бўлса, ёки бой бўлиб, кейин камбағаллашиб қолса ва унинг диндошлари унга садақа бера бошласалар, ундан жизя олиб ташланади ҳамда у ва унинг оиласи мусулмонлар Байтулмолидан таъминланади”».
Асрлар давомида Халифалик зулмдан қочиб келган қочқинлар учун раҳм-шафқат, хавфсизлик ва ҳурмат қарор топган паноҳгоҳ бўлиб келди. Бунга 1492 йилда Испаниядан қиролича Изабелла ва қирол Фердинанд фармони билан қувғин қилинган сефард яҳудийлари ҳам киради. Султон Боязид II қўшинлари уларни қабул қилиб, кўчириб келди ва уларга Дорул-Исломда ҳимоя берди.
Эй Муҳаммад ﷺ Уммати! Динимиз ва Исломий тарихимиз нақадар гўзал! Шундай экан, қандай қилиб мусулмонлар ўз юртларида — муҳожир бўладими, қочқин бўладими ёки доимий яшовчи бўладими — хавфсизлик ва қадр-қиммат топа олмаслигини қабул қилишимиз мумкин?
Қандай қилиб мусулмонларнинг бугунги ҳукмдорларидаги зулм, шафқатсизлик, бахиллик, бепарволик ва таассуб олдида сукут сақлашимиз мумкин?
Зулм давлатларини ағдариб, уларнинг ўрнига Рошид Халифаликни — раҳм-шафқат давлатини барпо этиш вақти келмадими?!
Роя газетасининг 2026 йил 9 сентябр чоршанба кунги 616-сонидан




