Марокаш — 2026: Американинг Мағрибдаги янги ҳарбий доктринаси ва малайлик баҳоси

Марокаш — 2026: Американинг Мағрибдаги янги ҳарбий доктринаси ва малайлик баҳоси
2026 йил 16 апрель куни Вашингтонда Трамп маъмурияти ва Марокаш ўртасида 2036 йилгача мўлжалланган «Ҳарбий ҳамкорлик йўл харитаси» номли стратегик мудофаа келишуви имзоланди. Америка-Марокаш мудофаа маслаҳат қўмитасининг ўн тўртинчи йиғилишида тузилган ушбу ҳужжат икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни янги стратегик босқичга олиб чиқди.
Мазкур ҳужжат Трампнинг биринчи президентлик даврига — 2020 йилда Давлат котиби Марк Эспернинг Мағрибга ташрифи чоғида имзоланган «Умумий таҳдидларга қарши ҳарбий ҳамкорлик келишуви»га бориб тақалади. Аслида, 2020–2030 йилларни қамраб олган ўша шартнома бугунги янги геосиёсий воқеликда ўз мантиқий давомини топди.
Гарчи янги «Йўл харитаси» эски келишувнинг «навбатдаги қисми»дек кўринса-да, аслида у ҳарбий ҳамкорликнинг мутлақо янги ва хавфли босқичидир. Бу — Марокаш армиясининг Пентагон измидаги тўлиқ амалий интеграциясини ифодалайди. Эндиликда гап шунчаки шериклик ҳақида эмас, балки ҳарбий амалиётларни «реал вақт» режимида биргаликда бошқариш ва тезкор разведка маълумотларини алмашиш орқали Марокашни Америка ҳарбий машинасининг бир бўлагига айлантириш ҳақида кетмоқда.
Ушбу келишув шунчаки техник муддатни узайтириш эмас, балки анча теранроқ мақсадларга йўналтирилган. Вашингтон ўз ҳукмронлиги дарз кетаётган таҳликали замонда Марокашни Ўрта ер денгизининг ғарбий қисмидаги хавфсизлик тизимига занжирлаб қўймоқда. Асосий муддао — Марокаш армиясини Американинг мустамлакачилик режалари ва стратегик манфаатлари олдида тўлиқ муте қилишдир.
Трампнинг Марокаш Саҳросини тан олиши АҚШ учун минтақага суқулиб киришда «олтин калит» вазифасини ўтади. Марокаш режимининг лаббай деб туриши эса бу жараёнга катта тезлик бахш этди. Вашингтоннинг узоқни кўзлаган мақсади — Ислом оламининг ғарбий дарвозалари ва бутун Африка қитъасини ўз таъсир доирасига олишдан иборат.
«Америкача тинчлик» — аслида янгича мустамлакачиликнинг ниқобидан бошқа нарса эмас. Бунинг ёрқин исботи — минтақадаги энг йирик ҳарбий ўйин бўлмиш «Африка шери» (African Lion) машғулотларидир. Энг хавотирлиси шундаки, Вашингтон ўз ҳарбий қўмондонлигини (AFRICOM) Марокашнинг қоқ марказига кўчириш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда.
Марокаш режими AFRICOM учун Ал-Уюн, Дахла ёки Агадир каби ҳудудларни «тортиқ» қилганига қарамай, Пентагон Қунайтра ёки Қаср ал-Кабирга кўз тикмоқда. Америка қўшинларининг пойтахт Работнинг бўсағасида — мамлакатнинг юрагида ўрнашиш истаги ортида Вашингтоннинг яширин ва машъум геосиёсий мақсадлари яширинган.
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет муҳрлаган янги битим энди Марокашнинг шимолий соҳиллари ва Гибралтар бўғозини ҳам ўз комига ютади. Вашингтоннинг шимолий йўналишга бунчалик диққат қаратиши АҚШнинг Эрон билан кутилаётган тўқнашуви ва Трамп маъмурияти олдидаги геостратегик чақириқлар билан узвий боғлиқдир.
Мадрид ва Вашингтон ўртасидаги совуқчилик АҚШ учун логистик инқирозни келтириб чиқарди. Педро Санчес ҳукумати Трампнинг кескин сиёсатини ўз миллий манфаатларига хавф деб баҳолаб, Американинг Эронга қарши амалиётларида «Рота» базасидан фойдаланишига «қизил чироқ» ёқди. Бу эса Оқ уйни зудлик билан муқобил бошпана излашга ундади.
Логистик бўғилиш исканжасида қолган АҚШ энди Марокаш шимолидаги «Қаср ал-Сағир» ҳарбий-денгиз базасига кўз тикмоқда. Ушбу стратегик объект Испаниядаги «Рота» базасининг ўрнини босувчи энг қулай номзоддир. Америка ўз ҳарбий флоти, авиацияси ва радар тизимларини Ўрта ер денгизининг жанубий қирғоқларига кўчириш орқали минтақада мутлақ ҳукмронликни кўзламоқда.
«Қаср ал-Сағир» базаси қоялар бағрига ўйилган бўлиб, мустаҳкам табиий ҳимояга эга ва Гибралтарнинг энг тор нуқтасида жойлашган. Ҳурмуз бўғозидаги кескинлик ортиб бораётган бир пайтда, Вашингтоннинг Гибралтар устидан мутлақ назорат ўрнатишга бўлган мустамлакачилик иштиёқи ҳар қачонгидан ҳам аланга олди.
Марокашдаги малай режим Американинг Исломга қарши урушига шерик бўлиб, муқаддас заминларимиз эшигини босқинчилар учун ланг очиб бермоқда. Афсуски, бугун Уммат тақдири ашаддий душманларимиз ва уларга югурдаклик қилаётган «рувайбиза» ҳукмдорлар қўлида қолмоқда. Афсуски улар, ўз тахтларини сақлаб қолиш илинжида юрт бойликларини ва стратегик дарвозаларимизни мустамлакачиларга қўш қўллаб топширмоқдалар.
Устоз Муножий Муҳаммад қаламига мансуб
Роя газетасининг 2026 йил 13 май, чоршанба кунги 599-сонидан




