Матбуот баёноти

Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

بسم الله الرحمن الحيم

Матбуот баёноти

Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

Нидерландия жамоатчилик телерадиокомпанияси жамиятда Исломга қарши кайфиятнинг кучайиши ҳамда масжидлар ва исломий муассасаларга ҳужумлар ортишига бағишланган махсус ҳисоботни эълон қилди. Қисқа муддат ичида мамлакатдаги бир нечта масжидлар вандализм, таҳдид ва вайронкорлик нишонига айлангани хавотир билан қайд этилди.

Турли жамоатчилик ташкилотлари ушбу салбий жараёнларни амалдаги сиёсий ва ижтимоий муҳитдан айро кўриб бўлмаслигини таъкидламоқда. Зеро, бугунги кунда оммага қилинадиган хитобларда мусулмонлар қиёфасини сунъий равишда қоралаш тенденцияси кучайган. Шундай бўлса-да, мазкур ҳужумлар ҳануз радикаллашган шахслар томонидан содир этилган “алоҳида ва тасодифий ҳодисалар” сифатида талқин қилинмоқда. Бундай хаспўшлаш эса жамият ичидаги тизимли инқирозни яширади. Муаммонинг асл илдизи шундаки, мусулмонлар ва уларнинг диний масканларига нисбатан душманлик кайфияти жамиятда аста-секин меъёрга айланиб бормоқда.

Шу боис, савол фақатгина айрим кимсаларнинг нафрат жиноятларига қўл уриши сабаблари ҳақида эмас. Балки нима учун жамиятнинг катта бир қатлами мусулмонларга қарши адоватни ошкора намойиш этишда ҳеч қандай ижтимоий масъулият ёки чеклов сезмаётгани хусусидадир. Мазкур ҳолатни кўп йиллардан буён шакллантириб келинган тизимли пропагандадан ажратиб бўлмайди. Бу даврда Ислом ва мусулмонлар омили жамиятга фақат хавфсизликка таҳдид, интеграция инқирози, хорижий кучлар таъсири ва миллий қадриятларга зиддият призмаси орқали сингдирилди.

Ушбу ёндашув фақат сиёсий баёнотларда қолмай, бевосита давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бирин-кетин алмашган ҳукуматлар масжидларнинг хориждан молиялаштирилиши устидан махсус текширувлар ташкил этди. Маҳаллий ҳокимият органлари эса экстремизмга қарши кураш ниқоби остида мусулмон жамоаларини ҳаддан ташқари босим ва назорат сиёсатига бўйсундирди. Ҳатто “муаммоли хулқ-атвор”ни аниқлаш баҳонасида шубҳали усуллар жорий этилиб, диний амалларга содиқлик ва анъанавий(консерватив) қарашлар яширинча “хавф омили” деб баҳоланди. Шубҳасиз, жамоат хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг қонуний масъулиятидир. Бироқ диққат-эътиборнинг фақат исломий муассасаларга қаратилиши — мусулмонларни доимий назоратда ушланиши, бошқарилиши ёки мажбурий тарзда мослаштирилиши керак бўлган “истисноли ва хавфли тоифа” сифатида кўрсатишга хизмат қилмоқда.

Оқибатда жамиятда бундай ҳолатларга нисбатан кўникиш ва лоқайдлик шаклланмоқда. Бундан бир неча ўн йил аввал дискриминацион (камситувчи) деб баҳоланган ғоялар бугунги кунда “зарурий ижтимоий мунозара”, ҳаттоки қонуний давлат сиёсати сифатида тақдим этилмоқда. Натижада соф диний эътиқод танқиди билан муайян дин вакилларига нисбатан тизимли адоват ўртасидаги чегара бутунлай йўқолиб бормоқда.

Агар келиб чиқиши мусулмон бўлган бирор шахс оғир жиноят содир этса, Ислом динининг ўзи оммавий айбловлар марказига айлантирилади. Бундан фарқли ўлароқ, мусулмон бўлмаганлар томонидан содир этилган худди шундай оғир жиноятлар шунчаки “шахсий хато” сифатида баҳоланади. Бундай иккиёқлама стандартлар жамият онгида мусулмонларни доимий хавф-хатар манбаси деб билиш тенденциясини чуқурлаштирмоқда.

Шимолий Ирландиядаги сўнгги воқеалар ушбу хавфли тенденциянинг яққол исботидир. Биргина инсоннинг жиноий қилмиши нафақат жиноятчининг жазоланиши, балки ушбу ҳодисага мутлақо алоқаси бўлмаган тинч мусулмонларга қарши зўравонлик ва вандализм тўлқинини бошлаб берди. Бинобарин, Исломга қарши ҳаракатларнинг авж олишига шунчаки тартиббузарлик деб қарамаслик керак. Бу — ҳукумат йўриқлари, сиёсий баёнотлар ва оммавий ахборот воситалари бирлашиб, мусулмон жамоасини тизимли равишда яккалашга қаратилган чуқур ижтимоий инқирознинг кўрсаткичидир.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бугун мусулмонлар олдидаги бош вазифа фақатгина айрим кўнгилсиз воқеаларни қоралашдан иборат эмас. Балки ушбу жиноятларни қонунийлаштиришга ва меъёрга айлантиришга хизмат қилаётган сиёсий тизим ҳамда ОАВ пропагандасини фош этишдир. Шу билан бирга, Исломий қадриятларни маҳкам тутиш, уни(Исломни) юксак ишонч, фахр ва қатъият билан намойиш этиш ҳамда бегона кучларнинг Ислом ва мусулмонлар қиёфасини сунъий белгилашига ва унга ўзлари хоҳлагандай таъриф беришларига йўл қўймаслик энг долзарб зарурат бўлиб қолмоқда.

Окай Пала

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Нидерландиядаги матбуот вакили

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button