Мусулмонлар ва уларнинг қўшинларига: Америка қўлини юртларингиздан тортинг!

Мусулмонлар ва уларнинг қўшинларига: Америка қўлини юртларингиздан тортинг!
Дунёдаги воқеалар ривожини кузатиб борган киши шуни кўрадики, Американинг мусулмон юртларида тобора чуқурлашиб бораётган аралашуви ҳақидаги хабарлар телеканаллар ва ахборот сайтларидаги хабарларнинг асосий қисмини эгалламоқда. Бу аралашув ҳарбий бўладими ёки сиёсий — барибир, унинг кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
Бу ҳолат Эрондан бошланиб, Қатар ва Покистоннинг воситачиликларига, Ливан музокараларига, Суриядаги аралашувларига ва яҳудий вужудининг Сурияга қарши тажовузларини қўллаб-қувватлашигача давом этмоқда. Яманга келсак, у ерда Оли Сауд ҳукмдорларининг тутган роли кўзга ташланади. Суданда эса унинг икки малайи ўртасидаги қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Мисрда эса Ғазо масаласидаги роли намоён бўлмоқда.
Бундан ташқари, Американинг Иордания, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Ироқ, Сурия ва Туркиядаги ҳарбий базалари, шунингдек, унинг элчилари ва махсус вакилларининг у ер-бу ердаги ҳаракатлари бор. Қолаверса, унинг яҳудий вужудидаги элчиси гўё яҳудийларнинг тилидан гапираётгандек баёнотлар бермоқда. Буларнинг барчаси ва яна кўплаб бошқа ҳолатларни бу ерда тўлиқ санаб ўтишга жой етмайди.
Шунга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими томонидан чиқарилган матбуот баёнотида шундай дейилди:
«Эй мусулмонлар, сизларга нима бўлди?!»
Ахир ҳукмдорларингизнинг Америка ва Ғарб давлатларига малайлиги фош бўлди. Юртларингиздаги ҳақиқий ҳаракатлантирувчи куч ким экани сизларга аён бўлди. Сизларнинг бойликларингизни ким талон-торож қилаётгани маълум бўлди. Энди фош этилиши лозим бўлган деярли ҳеч нарса қолмади.
Баёнотда мусулмон лашкарларига ҳам мурожаат қилиниб, шундай дейилди:
«Сизлар ҳукмдорларингизнинг — рувайбизаларнинг — хиёнатлари олдида сукут сақлашда давом этасизларми?!»
Сиз уларнинг Америкага хизмат қилиш ва унинг буйруқларини бажаришга қандай шошилаётганини кўриб турибсиз. Улар Американинг юртларингизга ва бойликларингизга ҳукмронлигини тобора мустаҳкамлаб бермоқда, ҳолбуки аҳлингиз ўта оғир қашшоқликда яшамоқда!
Бундан ҳам ёмони, ҳукмдорларингиз ўз қилмишлари ва жиноятларидан уялмаяптилар. Аксинча, уларни очиқ-ошкора амалга оширмоқдалар ва бу ишларини яширишга ҳам уринмаяптилар.
Қачонгача сукут сақлаб, бирор ҳаракат қилмай, ёмонликни инкор этмай ўтираверасизлар?!
Баёнот сўнгида мусулмонларга қаратилган мурожаатда шундай дейилди:
Бу ёқимсиз воқеликдан, на дўстни хурсанд қиладиган ва на душманга зарар етказадиган бу аянчли ҳолатдан сизларнинг халос бўлиш йўлингиз ягонадир, у ҳам бўлса — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик Давлатини барпо этишдир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга амал қилувчи ва уни барпо этиш учун фаолият қиладиган мўмин бандаларига бу Давлатни ваъда қилган. Росулуллоҳ ﷺ ҳам уни башорат қилганлар. Бу давлатни барпо этиш учун ўз аҳлини ҳеч қачон алдамайдиган йўлбошчи бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир фаолият олиб бормоқда. Шунинг учун уни барпо этиш йўлида у билан бирга ҳаракат қилишга шошилинглар!
Зеро, бунда дунё ва охират азизлиги ҳамда Аллоҳнинг розилиги бор. Аллоҳнинг розилиги эса энг буюк неъматдир.
Роя газетасининг 2026 йил 16 сентябр чоршанба кунги 617-сонидан




