Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди:
Покистонда йирик медиа кампания бошланди
2026 йил 16 май, шанба куни (ҳижрий 1447 йил 29 зулқаъда) Ҳизб ут-Таҳрир — Покистон вилояти ижтимоий тармоқларда, хусусан, «X» (собиқ Twitter) платформасида кенг кўламли акцияга старт берди. Мазкур кампания «Ўғирланганининг 14 йиллигида… Навид Батни озод қилинг!» шиори остида ўтказилмоқда.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад — Покистон режимига сиёсий босим ўтказишдир. Бундан роппа-роса 14 йил муқаддам мамлакат махфий хизматлари Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги расмий нотиғи, муҳандис Навид Батни ўз фарзандлари ва қўшниларининг кўз ўнгида ғайриқонуний равишда ўғирлаб кетган эди.
Муҳандиснинг ягона «айби» — ҳақиқатни баралла айтгани ва мусулмонларни шаръий бурчларини адо этишга чақиргани бўлди. У Умматни Пайғамбарлик манҳажи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этишга ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг ﷺ Суннати билан ҳукм юритувчи одил раҳбарни тиклашга даъват қилган эди. Навид Бат Ислом умматини яна қайта Олий Зот ирода қилганидек «инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат» даражасига кўтаришни ўз олдига мақсад қилган.
Навид Батнинг йиллар давомида номаълум ҳибсхоналарда сақланиши инсонийлик ва шафқатсизликнинг барча чегараларидан ўтиб кетди. Мазкур кампания ташкилотчилари барча виждонли инсонларни биродар Навид Батни озод этишни талаб қилиб, ўз овозларини баланд кўтаришга чақиради.
Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан




