Роя газетаси

Туниснинг «Финикс Экспресс 2026» машғулотларига мезбонлик қилиши — қарамликни яна бир бор мустаҳкамловчи ҳалқадир

Туниснинг «Финикс Экспресс 2026» машғулотларига мезбонлик қилиши — қарамликни яна бир бор мустаҳкамловчи ҳалқадир

Тунис Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Тунис шу йил 6 сентябрдан 18 сентябрга қадар Америка Қўшма Штатларининг Африка қўмондонлиги билан ҳамкорликда «Финикс Экспресс 2026» кўп томонлама денгиз ҳарбий машғулотларига мезбонлик қилади. Унда 13 та қардош ва дўст давлатдан тахминан 400 нафар ҳарбий хизматчи ва кузатувчи иштирок этади.

Ушбу машғулотлар Америка томонидан Бензерт шаҳридаги ҳарбий иншоотни кенгайтириш учун тендер эълон қилинганидан тахминан бир ой ўтиб ўтказилмоқда. «Денгизчилик бўйича маҳорат маркази» деб аталувчи мазкур иншоот ҳарбий кемалар учун бандаргоҳ ва вертолётлар қўниш майдонини ўз ичига олади ҳамда унинг қурилиши 2024 йилдан бошланган.

Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунис вилояти матбуот бўлими қуйидаги нуқталарни таъкидлади:

Биринчидан: Америка Ислом ва мусулмонларга душман давлатдир. Унинг Ироқ ва Афғонистонда содир этган жиноятлари барчага маълум. Шунингдек, унинг Ғазо ва Ғарбий Соҳил, Ливан, Сурия, Яман ва Эронда мусулмонларга қарши тажовуз қилаётган яҳудий вужудини  қўллаб-қувватлаши ҳам сир эмас. Шунинг учун у билан ҳарбий ҳамкорлик қилиш шаръан ҳаромдир. Чунки бу уруш пайтида душман билан ҳамкорлик қилиш ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:

﴿وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ﴾

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва тажовуз йўлида ҳамкорлик қилмангиз». (Моида сураси, 2-оят)

Иккинчидан: «Жиноятчилик ва ноқонуний миграцияга қарши кураш», «денгиз чегараларини хавфсизлаштириш ва кемаларни текшириш» каби шиорлар остида ўтказилаётган ушбу ҳарбий машғулотлар Ислом уммати ва Тунис аҳлининг манфаатларига хизмат қилмайди. Аксинча, уларнинг асосий мақсади маҳаллий армияларни Америка хавфсизлик ва ҳарбий тизимига интеграция қилиш, уларни Америка манфаатларини Ўрта Ер денгизи ҳавзаси ва Шимолий Африка минтақасида ҳимоя қиладиган воситага айлантиришдир. Ҳурмуз бўғозида юз бераётган воқеалар бунинг яққол мисолидир.

Учинчидан: Ислом Уммати улкан чақириқларга дуч келмоқда. Бу эса ўз куч ва армияларини Ислом байроғи остида, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик доирасида бирлаштиришни талаб қилади. Шундагина у ўзига ва юртларига кўз олайтираётган душманга қарши тура олади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, агар Унга нусрат берсак, Унинг давлатини барпо этсак ва Унинг Шариати билан ҳукм юритсак, бизга нусрат ва тамкин ваъда қилган. Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَلَيَنْصُرَنَّ اللَّهُ مَنْ يَنْصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾

«Албатта, Аллоҳ Ўзига нусрат берганларга нусрат беради. Албатта, Аллоҳ кучли ва Азиздир». (Ҳаж сураси, 40-оят)

Роя газетасининг 2026 йил 16 сентябр чоршанба кунги 617-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button