Роя газетаси

Уммат кофир Ғарб лойиҳаларини барбод қилиб, ўз лойиҳасини қабул қиладими?

Уммат кофир Ғарб лойиҳаларини барбод қилиб, ўз лойиҳасини қабул қиладими?

Ғарб ва бизнинг золим ҳукмдорларимиз фикр эгаларининг Умматга эришишига қарши курашмоқда. Зеро, фикр эгаларининг фаолияти оддий гап-сўздан кўра хавфлироқдир. Чунки улар Росуллар алайҳимуссалом қилганларидек, Умматнинг ўзи ҳақидаги, муаммолари ҳақидаги ва у амал қилиши лозим бўлган йўл ҳақидаги онгини қайта шакллантиришга ҳаракат қиладилар.

Шунинг учун Ғарб, айниқса Америка бошчилигида,  фикр эгалари билан Уммат ўртасидаги учрашувнинг олдини олишга ҳаракат қилди. Бунинг учун халқларни парчалаш, уларни қашшоқлик ва низолар гирдобига ботириш ҳамда уларни онглилик ва бирлик сари етаклашга ҳаракат қилаётган ҳар қандай лойиҳани қамал қилиш йўлидан борди.

Аммо бу ерда бир ажабланарли зиддият бор: Ғарб учқунни ўчиришга уринаётган бир пайтда, ўзининг атрофига ўтинни тобора кўпроқ тўпламоқда. Унинг урушлари, зулми, яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаши ва унинг жиноятларига кўз юмиши, Уммат бойликларини талон-торож қилиши ҳамда уни қашшоқлик ва зулм исканжасида ушлаб туриши — буларнинг барчаси билан у ўз қўли билан босимни кучайтирмоқда. Умматни шу қадар сиқмоқдаки, охир-оқибат у ўз воқелигини ўзгартириш зарурлигини англаб етишига олиб келмоқда.

Шу боис Ғарб бугун қилаётган ишлари у кўзлаган мақсадни амалга оширмаслиги ҳам мумкин. Балки аксинча, бу ҳаракатлар учқун билан ўтиннинг бир-бирига туташиши учун шароит ҳозирлаётгандир. Шунда у бутун умри давомида содир бўлишидан қўрқиб келган воқеа аланга олиши мумкин.

Айниқса, бугун Уммат дунёвийликка асосланган барча лойиҳалар ва миллатчилик лойиҳаларининг муваффақиятсизлигини англай бошлаган бир пайтда. Уммат ўзининг ҳақиқий нажоти — Исломий лойиҳада эканини англаб бормоқда. Бу лойиҳа Аллоҳнинг Шариатини ҳаётнинг барча соҳаларида татбиқ этиш орқали Умматнинг шарафи ва буюклигини қайта тиклайди ҳамда юз йилдан ортиқ вақтдан бери ундан маҳрум бўлган адолатни қарор топтиради.

Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button