Уммат кутиш доирасидан чиқиши керак: Нажот ташқарида эмас, ўз ичимизда!

Уммат кутиш доирасидан чиқиши керак: Нажот ташқарида эмас, ўз ичимизда!
Ислом уммати энди кутиш доирасидан чиқиши лозим. Нажот ташқаридан келмаслигини, у жараёнларнинг четида яратилмаслигини англаш фурсати етди. Нажот манбаи фақат Умматнинг ўз ичидан – мустаҳкам ақидасидан, дин ҳукмларини теран англашидан ва ўзлигини ифода этувчи улуғ лойиҳа атрофида жипслашиш қудратидан балқиб чиқади. Бугун сафларимизда Аллоҳга берган аҳдига содиқ, Уммат дарди билан яшаётган фидоий эркак ва аёллар бор. Улар Ер юзида халифаликни тиклаш Аллоҳнинг ваъдаси ва Пайғамбаримизнинг хушхабари эканига чин дилдан иймон келтирганлар. Бу мақсадга эришиш эса тинимсиз меҳнат, битмас-тўганмас матонат ва гўзал сабр талаб қилишини теран англайдилар.
Бутун Уммат ва айниқса, унинг олдинги сафларидаги нусрат аҳли бир ҳақиқатни англаши шарт: тарихий жароҳатларни даволаш ва цивилизацион тўқнашувда ғалаба қозонишнинг ягона йўли — масалага жўғрофий эмас, балки мафкуравий (ақидавий) нуқтаи назардан ёндашишдир. Шундагина инсон қадр-қиммати, қон дахлсизлиги ва биродарларга ёрдам бериш бурчи ўз асл моҳиятини топади. Бу тушунчалар онгимизда тиниқлашган заҳоти, лоқайдлик билан бериладиган «У ерда нима бўляпти?» деган савол, масъулиятли «Мен бу ерда нима қилишим керак?» деган сўровга айланади. Хўш, қалбларимиз ҳамон пуч хаёллар асосидами ёки ҳақиқий ўзгариш яратувчи қудратга айландими? Чеккан оғриқларимиз шунчаки қайғули хабар бўлиб қоладими ёки бутун Умматни уйғотувчи муқаддас учқунга айланадими?
Ҳозирги лаҳзалар шунчаки вақт ўтиши эмас, балки тақдирни ҳал қилувчи паллалардир. Олдимизда икки йўл турибди: ё мағлубият айланаси ичида саргардон бўлиш, ёки Умматга бирликни, инсонга қадр-қимматни, Ислом рисолатига эса ҳаётий куч-қудратни қайтариб берувчи янги йўлни бошлаш. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ динга ёрдам берганларга нусрат берур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли ва қудратлидир» (Ҳаж: 40).
Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан




