Яман портлари: Глобал манфаатлар тўқнашувидан адолатли Халифалик бошқаруви сари

Яман портлари: Глобал манфаатлар тўқнашувидан адолатли Халифалик бошқаруви сари
Яманнинг денгиз портлари Қизил денгиз, Адан кўрфази ва Араб денгизи туташган нуқтада жойлашгани билан улкан стратегик аҳамиятга эга. Бу портлар нафақат Яман халқи, балки бутун Ислом уммати учун бебаҳо суверен бойликдир. Ушбу стратегик объектларга нисбатан қараш, аввало, исломий тамойилларга асосланиши шарт. Зеро, Шариатга кўра, табиий бойликлар мусулмонларнинг умумий мулки ҳисобланади. Пайғамбаримиз ﷺ марҳамат қилганларидек: «Мусулмонлар уч нарсада — сув, яйлов ва оловда (энергияда) шерикдирлар». Шу боис, уларни сотиш ёки шахсий манфаат йўлида ишлатиш ҳаромдир.
Рашод Алимий ҳукуматидаги коррупция ва сиёсий гуруҳлар ўртасидаги низолар Яман портларини мустамлакачилар қўлидаги ўлжага айлантириб қўйди. Бундай аянчли ҳолат Халифалик давлатининг йўқлиги оқибатида юзага келган муқаррар натижадир. Шаръий нуқтаи назардан, стратегик портларни хорижий ёки маҳаллий ширкатларга хусусийлаштириш мутлақо мумкин эмас. Бу бойликлар халқ мулки бўлиб қолиши, давлат эса уларни бошқариб, тушган даромадни фуқаролар эҳтиёжига сарфлаши зарур.
Яман портлари шунчаки тижорат иншоотлари эмас, балки дунёнинг энг муҳим сув йўлларини назорат қилувчи стратегик қудрат манбаидир. Бугунги низолашаётган томонлар эса халқ фаровонлигини эмас, балки ўзларининг хорижий хўжайинлари манфаатини ўйламоқда. Уларнинг асосий мақсади — портларни назорат қилиш орқали мустамлакачиларга хизмат қилиш ва ўз курсиларини сақлаб қолишдир.
Алимий ҳукумати коррупция ва ташқи қарамлик занжирининг бир ҳалқасидир. Улар «халқаро савдони ривожлантириш» ниқоби остида мамлакатни мустамлакачилар фойдасига ишлатмоқда. Матбуотдаги расмий баёнотлар шуни тасдиқлайдики, бу портлар Яман халқи учун эмас, балки глобал кучларнинг келажаги учун хизмат қилади. Эй Яман аҳли, ҳукуматнинг бу режаларида сизга фақат қашшоқлик ва маҳрумият насиб этмоқда!
Бу ҳодисалар оддийгина бошқарувдаги хато эмас, балки тизимли ва мақсадли сиёсатдир. Ҳукумат аъзолари хорижий кучлар қўлидаги қўғирчоққа айланиб қолган. Стратегик портлар сиёсий миннатдорчилик эвазига чет эл ширкатларига «совға» қилинмоқда. Халқ очлик ва ишсизликдан қийналаётган бир пайтда, тушаётган даромадлар амалдорларнинг чўнтагига оқмоқда. Оддий халқ фожиалар ичида яшаётган бир пайтда, элита вакиллари олтин тоғлари устида айш-ишрат қилмоқда.
Бу муаммоларнинг ягона ечими — Аллоҳ таоло рози бўлган адолатли Халифалик низомидир. Иккинчи Рошид Халифалик соясида Яман портлари низолар манбаи эмас, балки иқтисодий юксалиш марказига айланади. Портлардан келадиган ҳар бир тийин Байтулмолга йўналтирилиб, халқ фаровонлиги учун сарфланади. Халифалик нафақат Яманни, балки бутун дунёни бугунги сиёсий ва иқтисодий ботқоқдан қутқаришга қодир бўлган ягона мукаммал тизимдир.
Коррупция ва урушлар гирдобидаги Яман портлари фақат Ислом байроғи остида жипслашиш орқали ҳақиқий тараққиётга эришиши мумкин. Яман халқини Ҳизб ут-Таҳрир илгари сураётган Халифалик лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Зеро, Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: «Аллоҳ сенга берган неъматлар билан охиратни истагин ва дунёдаги насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил ва ер юзида бузғунчилик истама!» (Қасас, 77).
Муаллиф: Устоз Сулаймон Муҳожирий
Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан




