Янгиликлар

Қирғизистонда диний вазиятни ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказилди

Қирғизистонда диний вазиятни ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказилди

Қирғизистонликларнинг 87,4 фоизи Яратганга тўлиқ ишонади. Бу ҳақида Дин ишлари бўйича давлат комиссияси ҳузуридаги Диний вазиятни ўрганиш маркази томонидан ўтказилган «Қирғизистондаги диний вазият» номли тадқиқот натижасида маълум қилинди.

Мазкур тадқиқот 2024 йилнинг сентябрь–октябрь ойларида мамлакатнинг барча вилоятларида, шунингдек, Бишкек ва Ўш шаҳарларида ўтказилди. Сўровномада 18 ёшдан юқори ёшдаги 1546 нафар фуқаро қатнашди. Тадқиқотдаги статистик хатолик тахминан 4 фоизни ташкил этади.

Сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг жавоблари қуйидагича тақсимланди:

  • 87,4% — Яратганга тўлиқ ишонади;
  • 9,3% — умумий тарзда ишонади;
  • 1,7% — асосан ишонмайди;
  • 0,3% — ўзларини атеист деб ҳисоблайди.

Ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган респондентлар орасида диний ибодатларни адо этиш кўрсаткичлари қуйидагича:

  • 70.1% — рўза тутади;
  • 57,4% — садақа беради;
  • 41,9% — закот беради;
  • 32,5% — беш вақт намоз ўқийди;
  • 31,4% — кечки намозини ўқийди;
  • 11,1% — ҳаж фарзини адо этган.

«Жамоат ёки диний жамиятлар фаолиятида қатнашасизми?» деган саволга берилган жавоблар қуйидагича кўриниш олди:

  • 68,9% — қатнашмайди;
  • 22,4% — камдан-кам қатнашади;
  • 6,5% — фаол қатнашади.

Албатта, «Сизнинг диний эътиқодингиз нимага асосланган?» деган саволга респондентлар қуйидагича жавоб беришди:

  • 55,5% — ота-онасининг эътиқодига;
  • 15,5% — ўз халқининг анъанавий эътиқодига;
  • 13% — мустақил ўрганиш натижасига;
  • 5,3% — дўстлари ва қариндошларининг таъсирига;
  • 3,6% — диний тарғибот-ташвиқотга;
  • 2,1% — бу ҳақда ҳеч қачон ўйламаган;
  • 1,8% — моддий ёки маънавий эҳтиёжга боғлиқ.

Шу билан бирга, тадқиқотда жамиятдаги диний фаолликнинг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлган жума намози, Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит намозларига қатнашиш даражаси ҳамда унинг ўсиш динамикаси бўйича маълумотлар эълон қилинмаган. Бу каби кўрсаткичлар аҳолининг динга бўлган эҳтиёжи муттасил ошиб бораётганини акс эттирувчи реал ижтимоий-сиёсий кўрсаткичлар ҳисобланади. Шу билан бирга, улар Исломни нафақат шахснинг ҳаётини, балки жамиятнинг ва давлатнинг ҳаётини ҳам тартибга солувчи ҳаётий тузум сифатида қарор топтириш зарурлигини кўрсатувчи асосий шартлардан бири саналади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button