Қирғизистонда хавфсизлик баҳонасида учта мадраса ёпилди

Қирғизистонда хавфсизлик баҳонасида учта мадраса ёпилди
Қирғизистонда диний муассасаларни асоссиз текшириш ва уларга босим ўтказиш кампанияси давом этмоқда. Давлат органлари «ноанъанавий диний оқимлар» ғоялари ёйилишига қарши курашни баҳона қилиб, ҳамда устав, одоб-ахлоқ ва санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш талабларини рўкач қилиб, 19 та диний ўқув юртида тафтиш ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси расмий маълумот тарқатди.
Бу саъй-ҳаракатлар танлаб босим ўтказиш ва репрессив характер касб этмоқда. Бюрократик расмиятчиликлар, хусусан, рухсат берувчи ҳужжатларнинг йўқлиги ёки талабга жавоб бермаслигини баҳона қилиб, 3 та мадраса фаолиятига чек қўйилди. Яна 2 та мадрасага жарима солиниб, фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлса, бошқа 4 та муассасага кичик камчиликларни бартараф этиш бўйича огоҳлантиришлар берилди.
Ўтган йили динга оид чекловчи қонунлар тўплами қабул қилинганидан буён, давлат идоралари Исломий таълим масканларига тизимли равишда босим ўтказиб келмоқда. Бироқ махсус хизматларнинг босими кучайиб бораётган жамиятда бу воқеалар кенг жамоатчилик акс-садосига сабаб бўлмагани боис, таъқиб ва қисувлар янада жадаллашаётгани кузатилмоқда.
Бундай амалиёт жиддий хавотир уйғотиши табиий. Зеро, конструктив мулоқот юритиш, диний таълимни қўллаб-қувватлаш ва мусулмонлар учун муносиб шароитлар яратиш ўрнига, тазйиқларнинг ортиши қўрқув ва ишончсизлик муҳитини шакллантирмоқда. Айниқса, бу каби тадбирларнинг тизимли тус олиши алоҳида хавотирлларга сабаб бўлмоқда. Бу эса Исломий таълим муассасаларига нисбатан сиёсатнинг бундан кейин ҳам қаттиқлашиб боришидан дарак беради.
Биз расмий органларни таъқиб қилиш амалиётини тўхтатишга ҳамда Россия ва Хитой каби кофир босқинчи давлатлар услубидаги бюрократик баҳоналар билан танлаб босим ўтказишдан воз кечишга чақирамиз. Қирғизистон мусулмонлари Муфтият ва тегишли идоралардан диндорларнинг билим олиши, маърифий фаолияти ва барча диний амалларини эмин-эркин адо этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришни талаб қилишлари лозим.
Латифул Расих




