Роя газетаси

Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилоятининг Диярбакир шаҳридаги «Ақсо тўфонининг уч йиллигида Ғазо» конференцияси

Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилоятининг Диярбакир шаҳридаги «Ақсо тўфонининг уч йиллигида Ғазо» конференцияси

Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти 2026 йил 4 октябрь, якшанба куни Диярбакир шаҳридаги Салоҳиддин Айюбий масжидининг конференциялар залида «Ақсо тўфонининг уч йиллигида Ғазо» мавзусида конференция ташкил этди. Унда минтақа аҳолиси, фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари ва шариат уламолари кенг иштирок этдилар.

Конференция Муҳаммад Каянинг кириш сўзи билан бошланди. Шундан сўнг ҳофиз Жамол Йиғит тиловатида Қуръони Каримдан оятлар ўқилди. Конференцияда Ғазодаги геноциднинг келиб чиқиш сабаблари, яҳудий вужудининг мақсадлари ҳамда мусулмон мамлакатларида Умматни жипслаштирадиган ва унинг сафларини бирлаштириб турадиган ягона раҳбариятнинг йўқлиги муаммоси муҳокама қилинди.

Конференцияда сўзга чиққанлар Ғазо масаласи миллий масала ҳам, фақат инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш билан боғлиқ муаммо ҳам эмаслигини, балки бевосита Исломга дахлдор масала эканини таъкидладилар. Шунингдек, ечим йўли Ғарб муассасалари орқали эмас, балки Ислом Умматининг бирлиги орқали бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Конференциянинг якуний нутқида Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти матбуот бўлими раҳбари устоз Маҳмуд Кар мусулмон қўшинларига мурожаат қилиб, шундай деди:

«Ғазо босқин остида қолар экан, Бағдод, Диярбакир ва Истанбул ҳам босқин сояси остида қолаверади. Биз қўл қовуштириб тура олмаймиз ва сукут сақлай олмаймиз».

Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button