ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…
Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак уммати, эй инсоният учун чиқарилган хайрли умматнинг ворислари! Батаҳқиқ, бошимизга келган мусибатлар ҳаддидан ошди, Қуръон хабар берганидек, одамларнинг қилган қилмишлари сабабли қуруқлик ва денгизда бузғунчилик зоҳир бўлди. Натижада, ҳаётимиздан барака кўтарилиб, торлик ва машаққат исканжасида қолдингиз. Бу кўргуликларнинг асл иллати ва бош омили – Раҳмоннинг шариатидан юз ўгирилгани, исломий бирлик ва мусулмонларнинг қалқони бўлмиш ягона Халифаликнинг йўқлиги ҳамда уммат тоифаларга бўлиниб, заифлашганидир. Бунинг оқибатида Аллоҳ таоло устингизга душманларингизни ғолиб қилиб қўйди; улар сизларни аёвсиз қатл этмоқда, диёрларингиздан бадарға қилмоқда ва иффату номусларингизни поймол этиб, сизларга энг оғир уқубатларни тотдирмоқда.
Аждодлари шариат адолати ила оламга ҳукмронлик қилган ҳамда башариятни жаҳолат зулматларидан иймон нури ва ҳидоятига олиб чиқиш йўлида жонларини фисабилуллоҳ қурбон қилган муаззам Умматнинг ворислари! Бугун сизнинг зиммангизга асл фитратингизга — ифтихор ва азизлик манбаи бўлмиш соф Исломга қайтиш масъулияти юклангандир. Бу улуғ мақсадга эришиш, умматнинг шарафини, сиёсий мақомини ҳамда нур сочувчи адолат тизимини қайта тиклаш учун Пайғамбарлик йўли асосига қуриладиган Халифалик сари жидду жаҳд қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Токи сизлар ўтган солиҳ салафларимизга муносиб ва хайрли халафлар бўлинг.
Бу улуғ фарз ва олийжаноб ғоя сари Ҳизбут Таҳрир сизни ўз бағрига чорлайди! Худди бутун вужудлари, қалблари ва мол-мулклари билан Исломга таслим бўлган, Аллоҳ йўлида фидокорлик ва жонбозлик кўрсатишда башарият тарихида тенгсиз намуна қолдирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак саҳобаларидек Аллоҳнинг динига ёрдам берувчи ансорлар бўлинг! Шояд, бу орқали икки дунё саодатига ва Раҳмоннинг энг олий мукофоти — У Зотнинг ризолигига мушарраф бўлсангиз.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай марҳамат қилади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا للهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг Расули сизни ҳаёт берадиган нарсага даъват қилганда, уларга лаббай деб жавоб беринглар. Ва билингки, албатта Аллоҳ инсон билан унинг қалби ўртасини эгаллар ва албатта У Зотнинг ҳузуригагина жамланурсиз» (Анфол 24-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 17 июн, чоршанба кунги 604-сонидан




