Алиев жорий қилган чекловлар жамоатчилик норозилигини кучайтирди

Алиев жорий қилган чекловлар жамоатчилик норозилигини кучайтирди
Озарбайжондаги давлат мактабларида муаллима ва ўқувчи қизларга нисбатан ҳижоб кийиш расман тақиқлангач, оммавий норозиликлар авж олди, ҳатто айрим мактабларда дарсларга бойкот эълон қилиш ҳолатлари қайд этилди. Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси муаллималарнинг кийинишига доир янги талабларни тасдиқлаб, уларнинг кийими дунёвий таълим тамойилларига ҳамда ишбилармонлик услубига мувофиқ бўлиши шартлигини таъкидлади. Бироқ муаллималар ва ўқувчи қизларга нисбатан жорий этилган бу талабларнинг амалда қўлланилиши ҳижобли қизларнинг давлат мактабларида таълим олишига жиддий тўсиқ бўлмоқда.
Янги қоидалар жамиятда кескин норозилик туйғусини уйғотди ва айрим ҳудудларда ўқувчиларнинг дарсга бойкот эълон қилишига олиб келди. Бир қатор таълим даргоҳларида бирдамлик акциялари ўтказилиб, ўқувчилар ҳижоб ўраган диндор муаллималарини ҳамда рўмол ўраган синфдош қизларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоа бўлиб дарсларга қатнашишдан бош тортдилар.
Ижтимоий тармоқларда муаллималарни ҳимоя қилиб чиққан кўплаб видеомурожаатлар ва флешмоблар кенг тарқалди. Ушбу видеолавҳаларда ҳижоб кийгани учун мактабга киритилмаган муаллималари билан кўз ёш тўкиб хайрлашаётган ўқувчиларни кўриш мумкин. Айрим ота-оналар эса фарзандларини уй таълимига ўтказишга тайёр эканликларини очиқ баён қилишмоқда.
Сиёсий муваффақияцизлигини тан олгиси келмаган ҳукумат норозиликларга қарши қаттиқ чоралар билан жавоб қайтарди. Ҳижоб масаласига боғлиқ янги талабларни очиқ танқид қилган машҳур озарбайжонлик теолог Абғул Сулаймонов 30 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Таълим вазирлиги ҳамда мактаб маъмурияти ота-оналарга босим ўтказиш орқали вазиятни назорат остига олишга уринмоқда. Бироқ шунга қарамай, айрим мактабларда дарсларга эълон қилинган бойкотлар ҳамон давом этмоқда.
Бу воқеалар Алиевнинг сиёсатига, жумладан, унинг сионистик режалар билан ҳамкорлигига қарши мусулмонларнинг норозилиги кучайиб бораётган бир шароитда юз бермоқда. Хусусан, Истанбулдаги Озарбайжон бош консулхонаси биноси қаршисида Алиевнинг (Исроил)ни қўллаб-қувватлаётган сиёсатига қарши йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Туркиянинг «Özgür-Der» уюшмаси томонидан ташкил этилган митинг «Бундай давлат бизга биродар бўла олмайди!» деган шиор остида бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари ҳокимиятга нисбатан икки асосий айбловни илгари суришди:
2026 йил сентябрь ойининг охирида (Исроил) бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаётган пайтда Туркия ва яна 70 га яқин мамлакат делегациялари норозилик юзасидан мажлис залини тарк этишди. Бироқ Озарбайжон вакиллари ўз жойларида қолиб, Нетаньяхунинг нутқини тинглашди. Бу ҳолат Туркия жамоатчилигида қаттиқ норозиликка сабаб бўлди.
Митинг иштирокчилари Нетаньяху ва Алиев суратлари тасвирланган плакатларни кўтариб чиқиб, «Дўстлигингизга лаънат бўлсин!» дея ҳайқиришди. Улар Ғазо секторидаги оғир гуманитар вазиятга қарамай, Боку ҳукуматининг (Исроил) билан ҳарбий ва иқтисодий алоқаларини давом эттираётганидан қаттиқ норози эканликларини изҳор қилишди.




