Президентлик сайлови учун 1,2 миллиард сом маблағ ажратилади

Президентлик сайлови учун 1,2 миллиард сом маблағ ажратилади
Президентлик сайловини ўтказиш учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 миллиард 200 миллион сом миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг раиси Тинчтиқ Шайназаров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Марказий сайлов комиссияси харажатларнинг барча моддаларини яна бир бор батафсил кўриб чиқиб, уларни оптималлаштиришга ҳаракат қилади.
«Имкони бўлган барча йўналишлар бўйича харажатларни қисқартириш ниятидамиз. Агар харажатлар камайса, тежаб қолинган маблағларни бошқа ижтимоий эҳтиёжларга йўналтириш мумкин бўлади. Якуний бюджетни эртага тасдиқлаймиз», – деди Тинчтиқ Шайназаров.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг раиси депутатлар томонидан сайловда лотерея ўтказиш ҳамда сайловчиларнинг фаоллигини ошириш бўйича билдирилган таклифлар ҳам сайлов бюджетини муҳокама қилиш жараёнида кўриб чиқилишини қўшимча қилди. Президентлик сайловида илк бор иштирок этаётган фуқароларга эсдалик совғалари топшириш орқали уларни рағбатлантириш таклифи ҳам депутатларнинг таклифлари орасидан ўрин олган.
«Биз тахминан ҳисоблаб чиқдик, агар уларга совғалар улашадиган бўлсак, бунинг учун яна қўшимча равишда 137 миллион сом талаб этилади. Агар ушбу ғояни қўллаб-қувватласангиз, биз уни амалга ошириш устида ишлашга тайёрмиз», – дея таъкидлади Марказий сайлов комиссиясининг раиси.




