Янгиликлар

Суд ва милиция фуқароларнинг аризалари бўйича биринчи ўринда

Суд ва милиция фуқароларнинг аризалари бўйича биринчи ўринда

Қирғизистоннинг Омбудсмани институтига ҳар йили фуқаролардан 10 мингга яқин ариза келиб тушади. Уларнинг 36 фоизи суд ишларига, қолган 28 фоиздан ортиғи эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятига тааллуқлидир. Бу ҳақда Омбудсман вакили Жамиля Жаманбаева Жўғўрқу Кенеш қўмитасининг сайёр йиғилишида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мурожаатларнинг асосий қисми Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятидан келиб тушади.

Йиғилишда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари, Омбудсманнинг минтақавий ваколатхоналари фаолияти ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида қўшма тадбирлар ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди. Айни пайтда, келиб тушган аризаларнинг қанчаси қаноатлантирилгани ва уларнинг натижалари бўйича аниқ маълумот берилмади. Мазкур йиғилиш оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокисиз, ёпиқ тарзда ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button