Ёмон ҳукмдорлар учун мусулмонларнинг қони муқаддас эмас

Ёмон ҳукмдорлар учун мусулмонларнинг қони муқаддас эмас
Хабар: Яманда уруш авж олиши ортидан ҳусийларнинг ҳужумлари сабабли Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган «Макка альянси» яна фаоллашди.
Изоҳ:
Мусулмонлар қонининг муқаддаслиги барчага бирдек маълум. Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло Ўз Каломида мўмин кишини ноҳақ ўлдирган кимсанинг лаънатга дучор бўлиши ва жаҳаннамда абадий қолиши ҳақида огоҳлантирди. Аллоҳ Таоло айтади:
وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُّتَعَمِّداً فَجَزَاؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَاباً عَظِيماً
«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир. (Нисо сураси, 93-оят)
Пайғамбар ﷺ ҳам қони тўкилиши ҳаром қилинган жонга енгил-елпи қарашдан огоҳлантириб, шундай дедилар:
«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ قَتْلِ مُؤْمِنٍ بِغَيْرِ حَقٍّ»
«Аллоҳнинг ҳузурида бутун дунёнинг йўқ бўлиб кетиши бир мўминнинг ноҳақ ўлдирилишидан кўра енгилроқдир».
Яна шундай марҳамат қилдилар:
«لَوْ أَنَّ أَهْلَ السَّمَاءِ وَأَهْلَ الْأَرْضِ اشْتَرَكُوا فِي دَمِ مُؤْمِنٍ لَأَكَبَّهُمْ اللَّهُ فِي النَّارِ»
«Агар осмон ва эр аҳли жамланиб, бир мўминнинг қонини тўкишда иштирок этсалар, Аллоҳ уларнинг барчасини дўзахга юзтубан улоқтирган бўлар эди».
Мана шундай қаттиқ огоҳлантиришларга қарамай, бугунги кунда мусулмонлар арзимас сабаблар билан бир-бирларининг қонини тўкаётганига гувоҳ бўляпмиз. Мусулмон кишининг кофир ва мустамлакачи душмани манфаатлари йўлида ўз диндош биродарини ўлдириши эса энг катта кулфат ҳисобланади!
Муқаддас Фаластин заминида, хусусан Ғазода жиноятчи яҳудийлар томонидан покиза қонлар оқизилиб, муқаддасотлар топталаётган, қолаверса, яҳудий мулозимлари Миср, Иордания, Ливан, Сурия ва Туркияга узлуксиз таҳдид солаётган бир пайтда, биз ушбу мамлакатларда ҳам, бошқа Исломий юртларда ҳам бирор-бир ҳукмдор ёки армия қўмондонининг қимирлаб қўйганини, лоақал ташвишга тушганини ёки жиддий, ор-номусли позиция эгаллаганини кўрмадик.
Уларнинг Ғазодаги биродарларимизга ёрдам беришдан бош тортиши яҳудийларнинг кибру ҳавоси ва тажовузкорлигини янада кучайтирди. Бу ақлсиз ва нолойиқ ҳукмдорлар яҳудий вужуди қаршисида тиз чўкиб, ўз армияларини унга қарши чиқишдан тўсиб қўйиши оқибатида Ғазо ва Ғарбий соҳилда оғир фожиалар юз бераётгани етмаётгандек, бугун булар Америка ва бошқа хўжайинларини рози қилиш учун Яманда янги уруш алангасини ёқиб, мусулмонлар қонини уларга тортиқ қилмоқдалар!
Ҳеч кимга сир бўлмаган ҳақиқат шуки: бу ҳукмдорлар учун мусулмонлар қонининг тўкилиши заррача аҳамиятга эга эмас, улар бу қоннинг муқаддаслигини ҳис этмайдилар. Мусулмонлар — Ғазода бўладими ёки бошқа жойдами — бутунлай қирилиб кетса ҳам бу ҳукмдорларларга фарқи йўқ. Агар бундан уларнинг хўжайинлари бўлмиш мустамлакачи кофир Ғарб манфаатдор бўлса, улар ўз халқларининг қонини охирги қатрасигача қурбон қилишга тайёрдирлар.
Буни бугун Яманда кечаётган, бегуноҳ инсонларнинг қатл қилинишига ва тинимсиз қонлар тўкилишига олиб келаётган қирғинлар ҳам тасдиқлаб турибди. Бу уруш Америка ва Британия ўртасидаги таъсир талашиш оқибатида аланга олмоқда.
Минг афсуски, мусулмонларнинг бугунги аҳволи мана шундай аччиқ қисматдан иборат бўлиб қолди. Ёмон ҳукмдорлар — Аллоҳ уларни ҳалок қилсин — кофир мустамлакачиларга хизмат қилиш учун мусулмонларни уриш алангасининг ўтинига айлантирмоқдалар.
Токи мусулмонлар ўзларини бирлаштирувчи ягона давлатнинг нақадар муҳимлигини англаб етмас эканлар, бу аҳвол давом этаверади. Ушбу давлат — мусулмонларнинг қони ва ориятини ҳимоя қиладиган, мустамлакачи кучларнинг илдизини қирқиб, уларни юртларимиздан батамом қувиб чиқадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатидир.
Расулуллоҳ ﷺ:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Дарҳақиқат, Имом (ҳалифа) калқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дея нақадар рост айтган эдилар.
Эй Яман аҳли! Биз сизларни мана шунга чақирамиз.
Валид Балибл




