Хабар ва изоҳ

Эрон ва Қора Буқа

Эрон ва Қора Буқа

Хабар:

Эрон кўчаларида режимни қулатиш талаби билан юзага келган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Агар намойишчилар куч ва ўқ билан бостирилса, АҚШ тўғридан-тўғри аралашиши мумкинлиги ҳақида аниқ таҳдид йўллади. Шу билан бирга, биринчи марта Эрон халқига очиқ шаклда режимни бутунлай ўзгартиришга чақириқ билан чиқди.

Изоҳ:

Эҳтимол, ҳозир режимни ўзгартириш учун кутилмаган ва ноўрин вақт танлангандир, аммо Американинг хоин капиталистик сиёсатини синчковлик билан таҳлил қилган мутахассислар учун Эрон режимини кутаётган тақдир аллақачон аниқ бўлган. Иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан инқирозга учраб, халқаро таъсири заифлашиб бораётган Америка, дунёда ўз ҳукмронлигини ва назоратини сақлаб қолиш учун вақтни ҳисобга олмасликка қарор қилди. У ўз мавқейини йўқотмаслик учун ҳаддан ташқари куч ишлатишдан бошқа чораси қолмади. Бу эса кечаги иттифоқчилар ҳисобига амалга оширилмоқда. Улар ўз ерларини йўқотиш хавфи остида қолган Европадаги «дўст»лар бўладими ёки Эрон режими каби хиёнатни танлаган хоин «малай»лар бўладими, фарқи йўқ. Америка ўзига «йўқ» деб жавоб қайтарган ҳар бир тарафга ўз қадриятларини оёқ ости қилган ҳолда, қаттиқ таёғини ишга солмоқда.

Эрон режими Америкага ўнлаб йиллар давомида хизмат қилиб келаётган бўлса-да, ўзини қутқара олмади. Ироқ ва Афғонистондаги хизматилари ҳам, Яқин Шарқ минтақасини номаълум муддатга парчалаб ташлаган ифлос мазҳаблараро урушни қўзғатишдаги яқин ҳамкорлиги ҳам уни сақлаб қола олмади. Америка нуқтаи назарига кўра, унинг хизмати тугаб, муддати битиб, кейинги босқичга лойиқмаслиги ва АҚШ талабларини бажара олмай қолганлиги унинг ўлим фармонига имзо чекиш учун етарли бўлди. Чунки агар Эрон намойишларни куч билан бостирса АҚШнинг ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилиши ва бу сафар режимни ағдаришга очиқчасига чақириши – бу хавфли аралашув бўлиб, намойишчилар учун тўлиқ қалқон ҳисобланади. Бундай қалқон Сурияга берилмади. Ўша пайтда халқ «Скад» ракеталари, кимёвий қуроллар ва баррел бомбалари билан қирғин қилинган эди. Эрон режими бу баёнотни жуда кеч англади. У ўзига катта баҳо бериб, Ғарб билан манфаатлар тўқнашуви ўйини доирасида вазиятни тўлиқ назорат остида ушлаб турамиз деб ўйлади, ҳатто ўзини музокарадан бошқа чораси бўлмаган Ғарб лойиҳаси учун воз кечилмас тизим деб ҳисоблаб келди.

Аслида, Америка «вилоят ал-фақиҳ» ҳокимиятини ағдариш билан хавотирли ишга қўл урмоқда, чунки натижалар у хоҳлаган тарзда осон ва тинч бўлмайди. Аксинча, Эрон режимининг қулаши минтақада катта тартибсизликларга олиб келади, натижада Америка ўзи ўчира олмайдиган оловни ёқиб, эҳтимол ўзи ўнлаб йиллар давомида қурган нарсаларга ўт қўйиб юбориши мумкин. Балки бу ёмонликлар ортида ўз навбатини кутиб турган яхшилик тикланиши ҳам мумкин.

Бугунги вазият аждодларимизнинг «қўшнисига ҳам, яқинларига ҳам хиёнат қилган одамнинг паскашлигини тасвирлаб айтган” доно сўзларини акс эттириб турибди. Аждодларимизнинг сўзлари тарихда қуйидагича қайд этилган: «Қора буқа мағлуб бўлган куни мен ҳам мағлуб бўлган эдим».

Шайх Аднан Мизян

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button