Хабар ва изоҳ

Саудия режими 100 нафар олимнинг китобларини тақиқлагани айтилмоқда

Саудия режими 100 нафар олимнинг китобларини тақиқлагани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги Ислом университетининг кутубхона бўлимига тегишли экани айтилаётган ҳужжатлар тарқалди. Унда мазкур олий таълим муассасасида китоблари тақиқланиши мумкин бўлган 100 га яқин олимнинг исмлари тахминий тарзда кўрсатилган.

«Тақиқланган муаллифлар рўйхати» деб номланган ҳужжатга Абул Ҳасан Али ан-Надвий, Абул Аъло ал-Мавдудий, Ҳасан ал-Банно, Саййид Қутб, Молик ибн Набий, Юсуф ал-Қардавий ва Муҳаммад ал-Ғаззолий каби таниқли ислом олимларининг исмлари киритилган.

Шунингдек, тақиқланган олимлар қаторида Абдулазиз ат-Тарифий, Салмон ал-Авда, Муҳаммад Мусо аш-Шариф, Сулаймон ал-Улвон, Носир ал-Умар ва Сафар ал-Ҳавали ҳам бор. Маълумотларга кўра, уларнинг кўпчилиги айни пайтда ҳибсда сақланмоқда.

Изоҳ:

Муҳаммад бин Салмон ҳокимият тепасига келганидан буён мамлакатда Ғарб мафкурасини ёйиш борасида кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Модернизация ва иқтисодий тараққиёт деган важлар остида Ғарб турмуш тарзи кенг жорий қилинмоқда. Кинотеатрлар очилиб, ярим яланғоч санъаткорлар қатнашадиган мусиқий фестиваллар ва концертлар ўтказилмоқда, кўнгилочар индустрияни ривожлантириш учун улкан маблағлар сарфланмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатда азалдан амал қилиниб келинган Ислом ҳукмлари босқичма-босқич йўқ қилиниб, ҳукуматнинг жамиятни ғарблаштириш сиёсатига қарши чиққанлар, ҳатто уни қўллаб-қувватламаганлар ҳам қамоққа олинмоқда. Бундай қамоққа олишлардан уламолар ҳам четда қолмаяпти.

Саудия режими мусулмонларнинг онгига ёшлигидан Ғарб маданиятини сингдириб, Ислом тушунчаларини йўқ қилиш ҳаракатини аллақачон бошлаб юборган. Жумладан, мактаб дарсликларига ўзгартиришлар киритилиб, «Исроил» ва яҳудийларга қарши материаллар чиқариб ташланмоқда.

Бундан аввал ҳам Саудия режими ўқув китобларидаги матнларга бир неча бор ўзгартиришлар киритиб келган. 2020–2021 йилги ўқув дастуридан мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида муқаррар жанг бўлиши, унда мусулмонлар яҳудийларни шубҳасиз енгиши ҳақидаги ҳадис олиб ташланган. Шунингдек, Сионистик кучлар пул, аёллар ва гиёҳвандлик воситалари орқали ўз мақсадларига эришишга ҳаракат қилиши ҳақидаги матнлар ҳам дарсликлардан чиқариб юборилган. Бундан ташқари жиҳодни улуғловчи «Аллоҳ йўлидаги жиҳод — Исломнинг энг чўққиси» деган сўзлар ўқув дарсликларидан чиқариб ташланган.

Хуллас, Ибн Салмон ҳокимиятга келганидан буён мамлакат аҳолисининг динига ёт бўлган тушунчаларни мажбуран тиқиштириб, Ислом тушунчаларини эса йўқ қилишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Ҳорун Абдулҳақ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button