Хабар ва изоҳ

АҚШ ўз армияси билан ҳамкорлик қилган афғонларни депортация қилишни режалаштирмоқда

АҚШ ўз армияси билан ҳамкорлик қилган афғонларни депортация қилишни режалаштирмоқда

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Афғонистондаги 20 йиллик уруш даврида Америка ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилган афғон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Депортация хавфи остида қолганлар орасида АҚШнинг собиқ иттифоқчиларининг яқин қариндошлари ҳам бор.

«Associated Press» ва «Reuters» агентликлари тарқатган маълумотларга кўра, Америка ҳукумати айрим афғон мигрантларини Покистон ҳудуди орқали ўз ватанига қайтариш механизмини ишлаб чиқмоқда. Гап 150 нафардан ортиқ Афғонистон фуқароси ҳақида бормоқда.

Бу инсонларнинг кўпчилиги йигирма йил давомида Америка армиясига ёрдам бериб келишган. Улар таржимон бўлиб ишлаб, ҳарбийларни кузатиб юришган. Шунингдек муҳим разведка маълумотларини етказиб бериш каби турли вазифаларни бажаришган. 2021 йилнинг август ойида «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан сўнг, бу одамларнинг аксарияти ўз юртини тарк этишга мажбур бўлган эди.

Аммо бугунги кунга келиб, улар ўзлари хизмат қилган кимсаларнинг хиёнатига дуч келмоқдалар. Аллоҳ Таоло уларнинг аҳволи ҳақида қандай ҳам ҳақиқатни айтган!

﴿الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِنْدَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا﴾

 «Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир». Нисо сураси, 139-оят

﴿وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ﴾

 «Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар». Бақара сураси, 120-оят

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button