Банкларнинш активлари 1 триллион сомдан ошди

Банкларнинш активлари 1 триллион сомдан ошди
Қирғизистон банкларининг активлари 2025 йилнинг 11 ойи натижасига кўра, 1 триллион 181,1 миллиард сомга етди. Бу ҳақда Миллий банк маълум қилди.
Миллий банк берган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 11 ойида банк активлари 44,9 фоизга ошган. Айни пайтда, кредит портфели 43,6 фоизга кенгайиб, 489,3 миллиард сомни ташкил этди. Энг сезиларли ўсиш «Ислом» молиялаштириш секторида қайд этилди. Яъни ўсиш жиҳатдан 100,8 фоизни ташкил этган бўлса, ҳажм жиҳатдан 18,1 миллиард сомга етди.
Шу билан бирга, аҳоли ва ташкилотлардан банкларга қўйилаётган омонатлар оқими ҳам ортиб бормоқда. Депозитлар ҳажми 38,8 фоизга ўсиб, 822,4 миллиард сомни ташкил этди.
Республикада 21та тижорий банк ва 306та филиал фаолият юритмоқда.
Кўриниб турибдики, мавжуд капиталистик тузум билан бошқараётган раҳбарлар оддий халқни судхўрлик ботқоғига ботириб бормоқда. Бундан тушган улкан фойдалар эса, бир ҳовуч бадавлат одамларнинг чўнтагига тушмоқда.




