Қирғизстонда жиноятчилик кундан-кунга ортиб бормоқда

Қирғизстонда жиноятчилик кундан-кунга ортиб бормоқда
2026 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида Қирғизстонда 27,4 мингта жиноят қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳисоботга кўра, тўққиз ой мобайнида оғир ва ўта оғир жиноятлар сони 3939 тани ташкил этган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 1,6 фоизга ортиқдир.
Қайд этилган жиноятларнинг 70 фоиздан ортиғи хусусий мулкка қарши содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, инсоннинг шахсий дахлсизлигига қарши содир этилган жиноятлар сони ҳам 3,2 фоизга ортган.
Айрим жиноят турлари бўйича ўсиш суръaти сезиларли даражада ортгани маълум бўлди. Хусусан, одам ўлдириш ҳолатлари 14,2 фоизга, соғлиққа у унчалик оғир бўлмаган шикаст етказиш ҳолатлари 9,6 фоизга, зўрлаш жиноятлари эса 8,7 фоизга кўпайган.




