Янгиликлар

Қирғизстонда хитойлик ишчилар сони беш бараварга кўпайди

Қирғизстонда хитойлик ишчилар сони беш бараварга кўпайди

Сўнгги йилларда Қирғизистон чет эллик фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб этиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. 2022–2023 йилларда хорижий ишчи кучини жалб қилиш бўйича давлат квотаси 16 мингдан бироз ортиқ кишини ташкил этган бўлса, 2026 йилга келиб бу кўрсаткич 100 мингга етди. Бошқача айтганда, беш йил ичида белгиланган квота тахминан олти баробарга ўсди. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги хабар берди.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, квота ҳажми босқичма-босқич кўпайтириб борилган. Чет эллик ишчилар учун қўйилган чеклов 2024 йилда 25 минг кишигача оширилди. Шундан сўнг бу кўрсаткич 52 мингга етиб, 2026 йилда 100 минг киши бўлиши тасдиқланди.

Республикада меҳнат қилиш ҳуқуқини олган чет эл фуқаролари орасида асосий ўринни Хитойдан келган ишчилар эгаллайди. Яъни, Хитой фуқаролари мамлакатга жалб этилган хорижий ишчи кучининг сезиларли қисмини ташкил қилади.

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатда ишлаш учун рухсатнома олган хитойлик фуқаролар сони ҳам сезиларли даражада кўпайган. Сўнгги икки йил ичида бу кўрсаткич беш баравардан ошиб кетган.

Айни пайтда, Хитой фуқаролари томонидан маҳаллий қонунларни бузиш, жамият қадриятларини писанд қилмаслик, ҳатто айрим маҳаллий хизматчиларни калтаклаш ҳолатлари ҳам кўплаб қайд этилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button