АҚШнинг Эронга қилган таҳдидлари

АҚШнинг Эронга қилган таҳдидлари
Режим ва Ҳоманаийнинг тақдири
Хабар:
Эрон президенти Масъуд Пезешкиян Эроннинг диний етакчиси Али Ҳоманаийни агар бирор бир ҳужум амалга оширилса бу умумий урушга олиб боришидан огоҳлантирди. «Биз АҚШ президентини мамлакатда инсоний йўқотишлар ва моддий зарар етказгани учун жиноятчи деб биламиз», деди Ҳоманаий шанба куни сўзлаган нутқида. У шунингдек, «Америка Эрондаги фитнани, кенгроқ амалиётга киришиш учун бошланғич нуқта сифатида қўллаб-қувватлади» деди ва «ҳукумат мамлакатни урушга етакламайди, лекин ички ёки халқаро жиноятчиларнинг жазосиз қолишига ҳам йўл қўймайди», дея таъкидлади. Ҳоманаий Эронда иқтисодий вазиятнинг ёмон эканлигини тан олди ва халқнинг ҳақиқий қийинчиликларга дуч келаётганини қўшимча қилди. (Маан ахборот агентлиги).
Изоҳ:
Аслида, Трамп ҳам, Америка ҳам Эронга ва эронликларга ҳамда барча мусулмонларга нисбатан жиноятчи ҳисобланади. Улар нафақат мусулмонларнинг, балки ўзларидан бошқа ҳамманинг душманидир. Бу Трампнинг сиёсати билан яна ҳам очиқ-ойдин кўрина бошлади. У фақат Американи буюк қилиш истаги борлигини билдирди. Қолганлар, ҳатто кеча у билан иттифоқдош бўлганлар ҳам унинг нишони ва ҳаддан ташқари амбициялари қурбонига айланди. Шунинг учун, қариб қолган Европанинг ҳам тобора боши қотмоқда. Трамп Венесуэлага ҳужум қилиб, ҳеч иккиланмай, унинг президентини ўғирлаб кетди. У Куба ва Колумбия президентларига таҳдид қилди, Гренландия ороли учун Дания ва бутун Европага таҳдид қилмоқда. Ундан олдин Панамага таҳдид қилиб, уни хоҳлаган ишига мажбур қилди. Трамп такаббурлик билан «Америка энг қудратли давлат, шунинг учун у хоҳлаган ишини ёки қўлидан келган нарсани қилишга ҳақли» қабилида булардан бошқа кўп ишларни амалга ошириб келмоқда. Ҳатто ундан халқаро ҳуқуқ ёки бошқа нормаларга амал қилиши ҳақида сўралганда, у: «Менинг қонуним менинг ақлим ва ахлоқимдир» деб жавоб берди. Бу билан у ўтмишдаги Фиръавннинг кўринишини акс эттирди:
قَالَ فِرْعَوْنُ مَا أُرِيكُمْ إِلَّا مَا أَرَى وَمَا أَهْدِيكُمْ إِلَّا سَبِيلَ الرَّشَادِ
«Фиръавн айтди: «Мен сизларга фақат ўзим раъй қилаётган нарсани (яъни Мусони ўлдиришнинг маслаҳатинигина) кўрсатурман ва мен сизларни фақат тўғри йўлга етакларман»». (Ғофир: 29).
Бироқ, Ҳоманаий ва Эрон раҳбарияти Эрон халқининг ва барча мусулмонларнинг душмани эканлиги ҳам айни ҳақиқат. Улар Ироқ, Афғонистон, Сурия, Ливан ва Яманда бор кучини аямай Америка учун хизмат қилди. Эрон ҳукумати ҳеч қачон Ислом ва мусулмонлар манфаатларини ўйлаган эмас, аксинча Исломдан шиор сифатида фойдаланиб, унинг ортида Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўз нафратини яшириб келади. Америка ва унинг минтақадаги манфаати учун, шунингдек, раҳбарлар ва коррупционерлар манфаати учун Эрон халқини оч ва сувсиз қолдирди. Бу ишлар Эрон газ ва табиий ресурсларга бой бўлишига қарамай амалга оширилмоқда. Агар бу бойликлар Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ одамларнинг муаммоларини ҳал қилишга сарфланганида эди, халқни бекаму-кўст, муносиб ва фаровон ҳаёт билан таъминлаган бўлар эди. Бироқ, маблағлар ҳукмдорларнинг чўнтагига тушишда ва мустамлакачиларнинг лойиҳаларига сарфланишда давом этмоқда.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан эса Америка ва яҳудий вужудининг Ғазо, Ливан, Сурия, Яман ва ҳатто Эроннинг ўзида олиб борган ҳужумларини унга қарши уруш эълон қилиш учун етарли деб ҳисобламади. Ҳоманаийнинг ўзини ундан муҳимроқ ва буюкроқ деб ҳисоблаб, яҳудий вужудини нишонга олиш умумий уруш эълон қилишга тенг эканлигини билдирди. Улар қандай ёмон ҳукм чиқаришмоқдалар-а!
Шунинг учун Ҳоманаийдан ва ҳозирги режимдан қутулиш Эрон халқи учун неъмат ва катта енгиллик ҳисобланади. Агар халқ тўғри альтернативга, яъни Аллоҳга, Унинг Расулига ﷺ ва мўминларга содиқ бўлганларга ва уларни Аллоҳнинг шариати ва Росулининг суннати билан бошқарадиган раҳбариятга йўл топса, ҳақиқий муваффақиятга эришган бўлади.
Агар Америка ўтган қирқ йил ичида ўзига қанча хизмат қилганидан қатъи назар, Эрон режимини ағдаришга қарор қилса, унда бунинг учун режимга ҳам, мусулмонларни қийнаган, қашшоқлаштирган ва хорлаган ҳамда улар орасида Роббисининг шариатини ўрнатмаган ҳар қандай одамнинг ҳолига ачиниш йўқ. Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилдилар:
اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فاشقق عَلَيْهِ، وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ
Аллоҳим, ким менинг умматимнинг бирон бир ишига масъул бўлиб, уларга қийинчилик туғдирса, Сен ҳам унга машаққат бер. Ким умматимнинг бирон ишига масъул бўлиб, уларга нисбатан меҳрибонлик қилса, Сен ҳам унга меҳрибонлик қил.
Бу улардан кейингилар учун сабоқ ва ибрат бўлсин. Чунки куфр ва унинг эгаларига суянганларнинг тақдири шундай бўлади: уларнинг роли тугаганда ёки улардан итоаткорроқ бошқаси топилганида, кофирлар дарҳол улардан воз кечади. Қиёмат кунида эса:
وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّؤُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ
«Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар». (Бақара: 167).
Аммо кимки Буюк, Кучли Устунга – Аллоҳнинг Устунига – таянса ва Умматини дўст тутса, динини ҳимоя қилса ва Роббисининг шариатини ўрнатса, у хавфсизликда ва мустаҳкам қалқон ҳимоясида бўлади. Уммат унинг атрофида тўпланиб, босқинчиларни ҳайдаб чиқаради ва очкўзларни бартараф қилади. Худди ўтган Халифалик давлати даврида бўлгани каби, мусулмонлар аввалгидек кучли ва азиз бўладилар ва дунёни бошқариб, ер юзига адолатни ёядилар.
Ҳалил Абдурраҳмон




