Халқаро тизим аҳлидан бўлган бир гувоҳ бу тизимнинг улкан ёлғон эканига гувоҳлик берди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Халқаро тизим аҳлидан бўлган бир гувоҳ бу тизимнинг улкан ёлғон эканига гувоҳлик берди
Устоз Асъад Мансур
Канада бош вазири Марк Карни Америка томонидан асос солинган ва Канаданинг ўзи ҳам манфаатдор бўлиб келаётган халқаро тизим пойдеворида ёлғонлар ётганини очиқ тан олди. У ўз нутқида «ўрта кучга эга» давлатларни бирлашишга чақирди ва энди бу ёлғон ичида яшашнинг имконсиз эканини алоҳида таъкидлади. Ушбу фош этувчи қарашлар ва кескин танқидларни ўз ичига олган баёнот 2026 йил 21 январда, Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасидаги тарихий нутқда янгради.
Карнини ғазабга солган асосий ҳолат – Трампнинг «Канада Америка шарофати билан яшамоқда» деган таҳқирли баёноти ҳамда Канадага бостириб кириш ва Америкага қўшиб олиш билан очиқ таҳдид қилиши бўлди. Бироқ, Американинг бутун қора тарихи давомида содир этган жиноятлари, жумладан «халқаро тартиб» ва «халқаро ҳуқуқни татбиқ этиш» ниқоби остида Афғонистонда 20 йил давомида миллионлаб инсонларни ўлдириб, жароҳатлагани, оммавий қочқинликка мажбур қилгани ва бу юртни вайрон этгани унинг ғазабини қўзғатмаган эди. Ваҳоланки, Канаданинг ўзи ҳам салибчи НАТО альянси аъзоси сифатида ушбу жиноятларда Америка билан бирга иштирок этган. Шунингдек, Ироқ, Сомали, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги кўплаб мамлакатларда Америка томонидан содир этилган жиноятлар ҳам Карнининг ғазабини қўзғатмаган эди.
Марк Карни ўз нутқида Канаданинг халқаро тартибга бошчилик қилган Америка билан шерик бўлганини тан олиб, бундай деди: «Шу сабабли биз деразага лавҳа илиб қўйдик. Маросим (халқаро ҳуқуқ)да иштирок этдик ҳамда нутқлар ва воқелик ўртасидаги жарликни яширишга уриндик. Бироқ бу келишув энди ишламайди». Чунки илгари Америка ушлаган ва Канада қўллаб-қувватлаб келган ўша «пичоқ» Трампнинг таҳдидли сўзлари билан эндиликда Канада бўғзига тақалди. Акс ҳолда, бу иккиюзламачи келишув ҳали ҳам актив ҳолатда қолган бўларди. У Американинг дунё устидан ўрнатган гегемонликдан ўз мамлакати манфаат кўргани сабабли АҚШ билан бирга юрганини эътироф этиб, шундай деди: «Америка гегемонлиги – айниқса, умумий манфаатлар, очиқ йўлаклар, барқарор молиявий тизим, жамоавий хавфсизликни таъминлаш ва низоларни ҳал этишга оид тамойилларни қўллаб-қувватлаш йўналишида – муҳим рол ўйнади». Буларнинг барчаси заиф давлатлар ҳисобига Америка ва унинг иттифоқчилари, жумладан Канада манфаатлари учун хизмат қилган.
Шу билан бирга, Карни ўзларининг эркинлик, инсон ҳуқуқлари ва халқларга ёрдам бериш борасидаги нутқларида мунофиқлик қилишини тан олди. Аслида воқелик уларни ёлғончига чиқармоқда. Чунки улар инсон қадр-қимматини оёқ ости қилиб, халқлар бойликларини таламоқдалар. Зеро, Канада, мустамлакачи «Катта еттилик» гуруҳи (G7)нинг аъзоси бўлиб, мазкур гуруҳ ўз қарорларини бошқа давлатларга мажбурлаб ўтказиш мақсадида дунёнинг молиявий ва сиёсий масалаларини кўриб чиқади.
Ҳақиқатда булар ўғри капиталистлардир. Улар фақатгина ўзаро келиша олмай қолган пайтларида бир-бирини фош эта бошлайдилар. Бу ҳолат, албатта, уларнинг ҳалоллиги ёки заиф давлатлар тақдирига қайғуриши билан боғлиқ эмас. Зеро, Карни ўз мамлакатини Америка таҳдидидан ҳимоя қилиш мақсадида «ўрта кучга эга» давлатларга юзланиб, уларни бирлашишга чақирди. У шундай деди: «Ўрта кучга эга давлатлар биргаликда ҳаракат қилишлари лозим. Чунки агар улар стол атрофида ўтирмасалар, демак, менюда бўладилар». Яъни уларни Америка еб битиради.
Карни ўзи иштирок этиб келган халқаро тизимнинг сохталиги ва бузуқлигини эътироф этар экан, ўз мамлакатининг халқларга нисбатан содир этилаётган зулмларда иштирок этганини тасдиқлади. У шундай деди: «Биз қоидаларга асосланган халқаро тизим ҳақидаги ҳикоя қисман сохта эканини билардик. Кучли давлатлар ўзларига қулай бўлган пайтларда ўзларини бу қоидалардан мустасно қилишларини ҳамда савдо қоидалари бошқа давлатларга нисбатан тенгсиз равишда мажбурлаб жорий этилишини ҳам яхши англар эдик. Шунингдек, халқаро ҳуқуқ ҳам – айбланувчи ёки жабрланувчининг ким эканига қараб – турлича даражада, қўпол ёки юмшоқ тарзда татбиқ этиб келинганини билиб турардик».
Агар айбланувчи томон заиф давлат ёки исломий юрт бўлса, халқаро ҳуқуқ унга нисбатан – худди Афғонистон, Ироқ, Сомали, Судан ва бошқа давлатларда кузатилганидек – қаттиққўл ва бирёқлама тарзда қўлланилади.
Ушбу халқаро тизимни Америка Иккинчи жаҳон уруши ортидан барпо этган. У дунё устидан ҳукмронлик қилиш, ўз ҳукмини ўтказиш ва халқлар бойликларини талаш мақсадида мазкур тизимни – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Хавфсизлик Кенгаши ва турли соҳалардаги кўплаб халқаро ташкилотлар номи остида – шакллантирган. Ҳозир эса Америка мазкур тизимни қайта шакллантиришга уринаётган кўринади ва бу саъй-ҳаракатлар орқали у мутлақ яккаҳокимлик мақомини эгаллашни кўзламоқда. У иштирокчи давлатларни ўз манфаатларига тўлиқ қарам этиш, уларни фақат Америка қарорларини бажарувчи ижрочилар ва хизмат кўрсатувчи малайларга айлантириш ниятида. Ана шу мақсадда Америка «Ғазо учун тинчлик кенгаши»ни ташкил этди ҳамда уни ўз раислиги остидаги ва ҳеч бир давлатга «вето» ҳуқуқи берилмайдиган халқаро кенгашга айлантириш, бешта доимий аъзо давлат «вето» ҳуқуқига эга бўлган БМТ Хавфсизлик Кенгашига муқобил тузилма сифатида шакллантириш устида иш бошлади. Чунки БМТ Хавфсизлик Кенгашида бирорта давлат Америкага қарши қарор қабул қила олмайди, бир вақтнинг ўзида Америка ҳам бошқа давлатларнинг розилигисиз ўз қарорларини ўтказа олмайди.
Карни халқаро тизимнинг сохта қоидаларга асосланганини тан олди. Бироқ бу сохталик у айтганидек «қисман» эмас, балки пойдеворидан бошлаб тўлиқ сохтадир. Зеро, бу тизимга Европанинг насроний давлатлари 1648 йил Вестфалия конференциясида ўзаро муносабатларини тартибга солиш ва Ислом давлатига қарши туриш учун асос солишган. Шу орқали улар ўзлари ишлаб чиққан халқаро ҳуқуқни татбиқ этиш учун, фақат ўзларидан иборат «халқаро оила» (ёки «халқаро ҳамжамият») деган нарсани вужудга келтиришди. Бироқ мазкур тизим Биринчи жаҳон уруши билан инқирозга учради. Шундан сўнг ғолиб давлатлар 1919 йилда Миллатлар Лигасига асос солишди. Аммо бу Лига ҳам ўн йилдан сал ортиқ вақт ўтиб парчаланди, чунки кучли давлатлар халқаро ҳуқуқларни бузиб, бошқа давлатларни босиб олишни одатга айлантиришганди. Бу жараён Иккинчи жаҳон уруши бошлангунга қадар давом этди. Урушдан сўнг эса Америка ва Британия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг доирасидаги Хавфсизлик Кенгаши ташкил этилганини эълон қилишди. Бундан мақсад – мағлуб бўлган ва заиф давлатларга халқаро ҳуқуқни татбиқ этиш эди.
Исломий юртлардаги прагматиклар (манфаатпарастлар) ва Ғарбга маҳлиё бўлган қатламлар узоқ йиллар давомида бу тизимга алданиб келишди. Улар «халқаро тизим», «халқаро ҳамжамият» ва «халқаро ҳуқуқ» каби шиорларни бот-бот такрорлаб, ўз муаммолари ечими учун айнан шу тизимга югуриб бордилар. Улар бу тизимнинг ўз масалаларида қандайдир адолат ўрнатишига ёки Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидан бир қисмини қайтариб беришига ёки, ҳеч бўлмаса, «номигагина» бўлса ҳам «Фаластин давлати»ни тузиб беришига умид боғладилар. Ваҳоланки, яҳудий вужуди бу умидларнинг ҳеч бирига аҳамият қилмади. У Американинг қўллаб-қувватлови остида бутун тизимга қарши чиқиб, Ғазода очиқ геноцид ва очлик сиёсати юритди. Канада эса уни қурол-яроғ ва молиявий ёрдам билан қўллаб-қувватлаб турди.
Эндиликда халқаро тизим чайқалиб, унинг пучлиги ва бузуқлиги фош бўлди. Кўплаб давлатлар унинг зулми ва зўравонлигидан шикоят қилмоқда. Чунки бу тизим кучлиларга заифлар устидан ҳукмронлик қилиш, уларни эзиш ва йўқ қилиш имконини беради. Кўриниб турибдики, бу тартибни ўрнатганлар энди уни ўз қўллари билан вайрон қилмоқдалар. Агар улар қурган бу сохта бино қуласа, бу бутун инсоният учун «катта ёлғон»дан ҳамда унинг ёвузликларидан халос бўлиш йўлидаги хушхабар бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг қарашлари нақадар тўғри ва теран экани яна бир бор ўз исботини топди. Зеро, Ҳизб ўзининг «Сиёсий тушунчалар» китобида дунё бахтсизлигининг сабабларидан бири «халқаро ҳуқуқ» деб аталмиш нарсанинг мавжудлиги эканини таъкидлаган эди. Аслида, бундай ҳуқуқнинг мавжуд бўлиши нотўғри. Чунки қонун-ҳуқуқ султоннинг буйруғи бўлиб, уни бошқаларга ўз манфаатларига кўра татбиқ этадиган глобал ҳокимият бўлишини тақозо қилади. Шунингдек, асоси ботил ва қоидалари сохта бўлган «халқаро оила» ҳамда тинчликка ва бошқа давлатларга хавф туғдирувчи катта давлатлар блоки ҳам дунёнинг бахтсизлигига сабабдир. «Сиёсий тушунчалар» китоби дунёда бахт-саодат қарор топиши учун мазкур сабабларни бартараф этиш устида ҳаракат қилиш лозимлигини баён қилиб, бунинг учун йўл харитасини аниқ ва равшан қилиб чизиб берган. Шунингдек, дунёни ушбу ёвузликлардан халос этадиган ва унга етакчилик қиладиган бирорта ҳам номзод давлат мавжуд эмаслигини, чунки уларнинг барчаси ушбу тизимга ботиб кетганини таъкидлаган.
Дунёни бугунги бахтсизликдан ҳамда ушбу катта ёлғон ва унинг ёвузликларидан халос қилишга рошид Халифалик давлатидан бошқа номзод йўқ. Зеро, унинг мабдаи тўғридир. У 13 аср мобайнида дунёни бошқарган бўлса, халқларни зулм ва бахтсизликдан озод қилиш йўлида иш олиб борди, адолат ўрнатди, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилди, унга ўз ҳуқуқларини бериб, эҳтиёжларини таъминлади. У ҳеч қачон бошқа юртларни мустамлака қилмаган, уларнинг бойликларини талон-торож этмаган, аксинча, уларни ўша халқларнинг манфаати учун сақлаб қолган. Шу сабабли, Халифаликни қайта барпо этиш йўлида ҳаракат қилиш ва бу йўлда саъй-ҳаракат қилаётганларга ёрдам бериш ҳақ йўлдир. Бу ҳатто ғайримусулмонларга ҳам тегишли. Зеро, Халифалик уларни шундай ёвуз кимсалардан озод қиладики, улар «ким кучли бўлса, ўша ҳақ бўлиб, заиф эса кучлига эргашиши ва бўйсуниши керак» деб ҳисоблайдилар. Қандай ёмон ҳукм чиқармоқдалар-а!
Роя газетасининг 2026 йил 4 феврал, чоршанба кунги 585-сонидан




